15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди
8 июнь 2021, 11:41

15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланди

15 апрель санасини Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилашга оид қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан шунингдек, соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган ва фидокорона меҳнат қилганлар «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан ҳам айни шу куни тақдирланиши белгиланмоқда.

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатини 30 та медал билан якунлади
8 июнь 2021, 11:33

Ўзбекистонлик қўл жангчилар Жаҳон чемпионатини 30 та медал билан якунлади

Тошкентда бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медални (8 та олтин, 11 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

ЕТТБ Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга $70 млн ажратади
8 июнь 2021, 11:18

ЕТТБ Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга $70 млн ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган вилоятининг учта туманида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қуриш учун 70 млн доллар миқдорида кредит ажратади.

Кеча Ўзбекистонда 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди
8 июнь 2021, 11:00

Кеча Ўзбекистонда 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 163 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 268 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди
8 июнь 2021, 10:01

Ўзбекистон терма жамоаси Cингапур устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинда Сингапур дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди. Жалолиддин Машарипов дублга эришган бўлса, Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, Ирфон Фанди автогол соҳибига айланди.

Effect.uz журналистлари Aндижонда калтаклангани айтилмоқда
8 июнь 2021, 10:01

Effect.uz журналистлари Aндижонда калтаклангани айтилмоқда

Effect.uz сайти журналистлари Aндижон вилоятида фуқаролар мурожаатларини ўрганиб турган вақтида калтакланганлиги айтилмоқда. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхона мажмуалари ташкил этилади
8 июнь 2021, 09:08

Майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхона мажмуалари ташкил этилади

Ўзбекистонда ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхоналар ташкил этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинди.

Бир тоннадан зиёд «Андижон музқаймоқ» истеъмолга яроқсиз деб топилди
8 июнь 2021, 08:32

Бир тоннадан зиёд «Андижон музқаймоқ» истеъмолга яроқсиз деб топилди

Тошкентда ўтказилган рейдлар давомида 1 тоннадан зиёд «Андижон музқаймоқ» таркибида ичак таёқчаси ва олтинранг стафилококк аниқлангани сабабли истеъмолга яроқсиз деб топилди.

Тошкент ҳокимияти тозалаш иншоотларининг бадбўй ҳидини қандай йўқотишни ўрганмоқда
7 июнь 2021, 22:22

Тошкент ҳокимияти тозалаш иншоотларининг бадбўй ҳидини қандай йўқотишни ўрганмоқда

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги тозалаш иншоотларидан чиқаётган бадбўй ҳидни бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказиб, муаммони назоратига олди.

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)
7 июнь 2021, 20:53

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)

Ҳукумат Ўзбекистонга импорт қилишда божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод қилинган 676 турдаги технологик ускуналар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида ядро реакторлари, қандолатчилик саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар, йўловчи самолётлари, тиббий асбоб-ускуналарнинг айрим турлари ва бошқалар бор.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 июнь 2021, 20:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буркина-Фасода жангариларнинг қишлоққа ҳужуми натижасида 160 кишининг ҳалок бўлгани, Google’нинг Францияга 220 млн евро миқдорида жарима тўлаши, Чернобиль зонасида туризмнинг ривожлантирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Кўчма савдо тартибга солинади
7 июнь 2021, 19:03

Кўчма савдо тартибга солинади

Кўчма савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар «К-SAVDO» ахборот тизими орқали электрон рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Савдо жойи онлайн аукционда сотилади.

Евроиттифоқ Ўзбекистон агросекторини ривожлантиришга 11 млн евро ажратди
7 июнь 2021, 18:33

Евроиттифоқ Ўзбекистон агросекторини ривожлантиришга 11 млн евро ажратди

Европа иттифоқи Ўзбекистонга агроозиқ-овқат секторини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини яхшилашга 11 млн евро ажратди.

7 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 июнь 2021, 18:32

7 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Aлишер Қодировнинг интервюсидан фикрлар, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови тикланиши, Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги иш графики, Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилиши — «Газета.uz»нинг 7 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда деярли 350 минг киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ
7 июнь 2021, 17:53

Ўзбекистонда деярли 350 минг киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланди — ССВ

Ўзбекистонда 348 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланиб бўлди. Уларнинг аксарияти AstraZeneca вакцинаси билан эмланган.

Тошкентда пиёда Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
7 июнь 2021, 16:57

Тошкентда пиёда Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 35 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

«Мен бу одамларга ёрдам бермоқчиман». Алишер Қодиров ЛГБТ вакилларини мамлакатдан чиқариб юбориш таклифи тўғрисида
7 июнь 2021, 16:45 1

«Мен бу одамларга ёрдам бермоқчиман». Алишер Қодиров ЛГБТ вакилларини мамлакатдан чиқариб юбориш таклифи тўғрисида

Қонунчилик палатаси вице-спикери Алишер Қодиров ЛГБТ ҳамжамияти аъзоларини фуқароликдан маҳрум қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклифларига изоҳ берди. Унинг фикрига кўра, «бундай одамлар 100 йилдан кейин ҳам ўзбек жамиятида яшай олмайди, шунинг учун уларга ёрдам керак». Сиёсатчининг сўзларига кўра, унинг баёнотларидан сўнг, юзга яқин ЛГБТ вакиллари унга миннатдорчилик билан мурожаат қилишган.

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилди
7 июнь 2021, 16:30

Самарқанд ЕТТБнинг «Яшил шаҳарлар» дастурига киритилди

Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 млрд евролик дастурига кирган Ўзбекистоннинг биринчи шаҳри бўлди. Шаҳарга электробуслар сотиб олиниб, экологияни яхшилаш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади.

Долларнинг расмий курси арзонлади
7 июнь 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 8 сўмга кўтарилди ва жами 10 547 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса арзонлади.

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш амалиёти бекор қилинади
7 июнь 2021, 16:08

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш амалиёти бекор қилинади

1 июлдан жисмоний шахсларга СТИР бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти бекор қилинади. Давлат орган ва ташкилотлари СТИРни солиқ органидан мустақил равишда сўраб олади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг