«Юксалиш» ҳаракати «Тараққиёт стратегияси» маркази билан ҳамкорликда фуқароларнинг таклиф ва муаммоларига тезкор муносабат билдириш ва уларни ҳал этиш учун онлайн платформани ишга туширди.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Доғистонда ўтказилган «Магомед-Салам Умаханов» халқаро хотира турнирида ўзбекистонлик боксчилар иккита олтин, учта кумуш ва учта бронза медали соҳиби бўлди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, элчи Жон Макгрегор иштирокида Қуролли Кучлари академияси ҳамда ЕХҲТ ўртасида тадбирлар режаси имзоланди.
Мактабгача таълим вазирлиги мобил мактабгача гуруҳлар тўғрисида маълумот берди. Махсус автобуслар мактабгача ташкилотларни қуриш қийин бўлган мураккаб шароитли жойларга қатнайди.
Тошкентдаги «Пушкин» метроси яқинида уч автомобиль, жумладан Nissan GT-R иштирокидаги аварияда энг камида уч киши жароҳатланди.
Бекободда 16 ёшли ўсмир жанжал вақтида икки тенгдошини пичоқ билан жароҳатлади.
Ойбек Турсунов ва Исмоил Муродов таъсисчиси ҳисобланган Promadik Invest компанияси «Капиталбанк» банкининг 36 фоиз акцияларини сотиб олди.
Божхона имтиёзига эга бўлиш учун «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган, аслида эса ноқонуний фаолият юритган тадбиркорлик субъектлари фош этилди.
Жанубий Кореянинг Tong Yang Moolsan компанияси плантаторлари ёрдамида Ўзбекистонда шоли етиштиришнинг янги усули жорий этилади. Бу усул уруғларни 75 фоизгача иқтисод қилиш ва сувни самарали тежашга хизмат қилади.
Зарафшон дарёси устидаги, Самарқанд шаҳрига кириш қисмидаги автомобиль кўприги ҳарбий ўқув машғулотлар сабабли маълум вақтга тўхтатилади.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1416 та хўжалик субъекти жой олган Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди.
Сингапурнинг етакчи бизнес вакили Филлип Танга Ўзбекистоннинг MICE-туризм элчиси сертификати билан тақдирлади.
ХТВ ота-оналарга Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота бўйича пуллик қабул амалга оширилмаслигини маълум қилди.
Йил бошидан буён Самарқанд вилоятида 29 та қизамиққа чалиниш ҳолати қайд этилди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг «ташиб келтирилганини» маълум қилди.
«Фориш» тоғ полигонида старт олган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг дастлабки натижаларига кўра ўзбекистонлик ҳарбий шифокорлар биринчи ўринда бормоқда.
Жорий йил Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентлари раислигида Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тартиби тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
4 нафар фуқарони Японияга ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини айтган ҳолда уларнинг ҳар биридан 5000 доллардан талаб қилиб олаётган шахс ушланди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди. Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўз вазнида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг