Ўзбекистон Статистика агентлиги 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Унга кўра, бу бўйича республика комиссияси тузилади. Олий Мажлисга топонимик объектларга ном бериш ва номларни ўзгартиришни вақтинча тўхтатиш тавсия этилади.
Пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
Central Asian Expo кўргазмалар марказида Tashkent International Auto Show кўргазмаси бўлиб ўтади, унда MG ўзининг сўнгги автомобиль моделларини тақдим этади.
Президентга тақдимотда айтилишича, Ўзбекистонга сўнгги етти йилда жами 78 млрд, жумладан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида 23,7 млрд долларлик хориж инвестицияси кириб келган. Бу орқали 1800 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқарила бошлаган, 120 та йирик қувват ишга тушган.
2025 йилда «Яшил макон» кўчат экиш лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча 100 млрд сўм йўналтирилади, деди президент. Энди дарахтларни 3 йил парваришлаш харажатлари инвестиция дастурига киритилади ва 16 миллион гектар яйлов ерларини бошқариш Ветеринария қўмитасига ўтказилади.
Вьетнам парламенти генерал Лионг Кионгни мамлакат президенти этиб сайлади. Унинг номзодини йиғилишда қатнашган 440 нафар депутатнинг барчаси қўллаб-қувватлади.
Аргентина ҳукумати «аргентиналикларнинг иқтисодий эркинлигига тўсқинлик қилаётган кераксиз бюрократияни йўқ қилиш» мақсадида солиқ хизмати тугатилганини эълон қилди. Ваколатлар «оддийроқ» тузилмага эга янги агентликка ўтказилади.
Грузияда, таҳлилчилар фикрича, тарихий аҳамиятга эга бўладиган парламент сайловларига 3 кун қолди. Миллиардер Бидзина Иванишвили бошчилигидаги ҳукмрон партия сайловларни «уруш ва тинчлик ўртасидаги», мухолифат эса Европа ва россияпараст келажак ўртасидаги референдум деб атамоқда.
Президент қарори билан, Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистоннинг Германиядаги консулларидан бири бўлиб ишлаган.
Самарқанд вилояти Қўшработ туманида квартиралардан бирида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ҳалок бўлганди. Бош прокуратура газ таъминоти бўлими мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти 23−24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида амалий ташриф билан бўлади ва у ерда БРИКС саммитида иштирок этади.
Сентябрда Ўзбекистон 806,1 млн долларлик олтин экспорт қилди. Тўқимачилик экспорти пасайишда давом этмоқда, мева ва сабзавотлар етказиб бериш эса кескин ошди. Мамлакатга газ ва нефть маҳсулотларини катта ҳажмда импорт қилиш ҳам давом этмоқда. Туризм иқтисодиётга 2,4 млрд доллар ҳисса қўшди.
Ўзбекистонда «Маҳалла еттилиги» «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалладаги кам таъминланган оилалар ва ёлғиз кексаларга мевали дарахт кўчатлари тарқатади. Мактаб, олийгоҳ, шифохоналар, йўл бўйлари ва бошқа жойларда ҳам кўчатлар экилиши режалаштирилган.
Асаджон Ходжаевга кўра, матбуот эркинлигини баҳолайдиган халқаро ташкилотлар ва экспертлар ташқаридан туриб, чоп этилган турли материаллар орқали ўз фикрини шакллантиради. Улар сўровнома ва ўрганишларини Ўзбекистон ичида татбиқ этиш учун мамлакатга таклиф этилган, аммо улар розилик билдирмаган.
Қўшработ туманида газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг ўғли ҳамда қизи вафот этди. Портлашга хонадонда газ тўпланиб қолиши ва хонадон эгаси буни билмаган ҳолда чироқни ёқиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қарши шаҳрида «102»га телефон қилган аёл у билан 3 йилдан бери бирга яшаётган эркак унинг 7 ёшли қизига жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани ҳақида шикоят қилган. Ижтимоий тармоқда қизалоқнинг ҳолат ҳақида кимгадир айтса, эркак уни ўлдираман, дея қўрқитганини йиғлаб айтиб берган видеоси тарқалди.
Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши, жумладан, икки нафар Россия фуқароси — журналист Инесса Паперная ва унинг дўсти ҳамда Ўзбекистон фуқароси ўлик ҳолда топилган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, улар номаълум этиологияли заҳарланишдан вафот этган.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтганди. Фарзанди «Док-1 Макс»дан заҳарланган фуқаронинг айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган.
Ўзбекистон «Rowing&canoe» федерацияси спортчиси Шоҳмурод Ҳолмуродов 2024 йилда аниқланган допинг туфайли 3 йил мусобақаларда қатнашмайди. Айни шу сабаб у ёзда Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионатини ҳам ўтказиб юборди. Спортчи бунгача 2023 йилдаги Осиё ўйинларининг олтин медалига эга чиққанди.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti йўлни белгиланмаган қисмдан кесиб ўтаётган икки пиёдани уриб юборди. Оқибатда ҳайдовчи ва пиёдалар вафот этди. Видео.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг