Сенатнинг 59-ялпи мажлиси чоршанба куни чақирилади. Унда телекоммуникация, ипакчилик, Қуролли кучлар, солиқ, божхона соҳаларига доир кодекс ва қонунларга ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинади.
Куба аҳолиси йирик электр станциясида рўй берган авариядан сўнг тўртинчи кундирки электр таъминотисиз қолмоқда. Ҳозирча ИЭС фаолиятини тиклашнинг имкони бўлмади. Гаванада одамлар норозилик сифатида кўчаларга чиқа бошлади.
Humans мобил алоқаси хизматларига тўлов қилиш янада осонлашди — энди буни Alif орқали бир нечта тугмани босган ҳолда амалга ошириш мумкин.
Яқинда юз берган ёмғирлар Тошкент дренаж тизимининг ҳақиқий аҳволини кўрсатди, деди президент. У сувни сув ҳавзаларида тўплаш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини яратишни таклиф қилди. Расмийлар камида 2015 йилдан бери дренаж тизимини таъмирлаш ҳақида гапирмоқда.
Ўзбекистонга газ импорти январь-сентябр оралиғида 1,28 млрд долларни ташкил этди, бу 2023 йил тўққиз ойидаги кўрсаткичдан 3,6 баробар кўп, дея хабар берди Статагентлик. «Кўк ёқилғи» экспорти 479,5 млн долларгача (+16,5 фоиз), сентябрь учун эса (бир йил аввалгидан) 2,2 баравар ошди.
Тамер Фатҳи Абдуссалам Ҳаммад Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон саккизта чиқинди ёқиш заводи қуриш ва Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлашни режалаштирмоқда, лойиҳаларга қарийб 1,3 млрд доллар инвестиция киритиш кутиляпти. «Булар шунчаки завод эмас, ҳаёт-мамотимизни ҳал қиладиган масалалардан бири», — деди президент.
Click кенг кўламли Click Marafon акциясини бошлади, унда KIA К5 автомобиллари, шунингдек, iPhone 16 Pro, PS5, Dyson ва бошқа кўплаб қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш мумкин.
Ўзбекистонда яшиллик даражаси 12 фоизга етди. 2024 йил баҳор мавсумида 138 млн дона кўчат экилди. Президент унда 28 та туман дарахт экишда режани бажармаганини танқид қилди. «Сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб дарахт кўкармаган», деди у. Бош прокуратурага назоратни кучайтириш топширилди.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга «кафолатланган тиббий ёрдам» кўрсатилаётганини айтди. Айни вақтда, у журналистлардан боласини даволашда ёрдам ололмаётган ота-оналарнинг эътирозларига доир маълумотларни шахсан тақдим этишни сўради.
Фарғона вилояти Фурқат туманида ҳайдовчи Cobalt`да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, олдинда келаётган Damas билан тўқнашди. Бунинг оқибатида Damas`да кетаётган эр-хотин вафот этди. Cobalt ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Экология, Тоғ-кон саноати ва геология, Олий таълим, фан ва инновациялар, Энергетика вазирликларининг 160 нафар бошқарув ходими 170 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритмоқда.
Ўзбекистонда қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.
Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар жами тахминан 99 долларга (6,5 минг афғони миқдорида) камайтирилди. Бунда юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши (3 минг афғони) ва Амударё кўпригидан ўтиш учун йиғим (7 минг афғони) этиб белгиланди.
Сентябрда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди ва 3,55 млрд куб метргача камайди (2023 йил сентябрига нисбатан -5,8 фоиз). Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 99,2 минг тоннагача (-11,1 фоиз), дизелники эса 72 минг тоннагача (-5,5 фоиз) пасайди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрам билан Ўзбекистон халқини табриклади. «Юксак тараққий этган демократик давлатларда бўлгани каби давлат тили бутун жамиятни, тили ва миллатидан қатъи назар, барча фуқароларни ягона халқ сифатида бирлаштиришга хизмат қилиши зарур», — деди президент.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига ташриф буюрди. Давлат раҳбари нутқи давомида келажакда барча соҳалар экология билан ҳамоҳангликда ривожланишини маълум қилди.
Ўзбекистонда 21−25 октябрь кунлари ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Сешанба куни кўп жойларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасида ҳарорат кечаси +5 даражагача тушади. Республикада энг жадал ёмғирлар 25 октябрь куни кутилмоқда, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
Молдова президентлик сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмади. Энди амалдаги президент Майя Санду ва мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло сайловларнинг иккинчи турида ўзаро курашади. Евроинтеграция бўйича референдумда овозлар деярли тенг тақсимланди.
Чилонзор метро бекати яқинидаги автобекат тўлиқ модернизация қилинади. Ҳудудда аҳоли гавжум бўлгани сабабли ақлли светофор ҳам ўрнатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг