Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 2 ойга ёпилди
18 октябр 2024, 16:15

Тошкентдаги Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми 2 ойга ёпилди

Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасига қадар қисми декабрь ойи охиригача ёпилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
18 октябр 2024, 15:52

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +10…+12, кундузи +25…+28 даражани ташкил қилади.

Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллиги муносабати билан фотокўргазма ташкил этилади
18 октябр 2024, 15:49

Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллиги муносабати билан фотокўргазма ташкил этилади

19 ва 20 октябрь кунлари Фотосуратлар уйида Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар пойтахт ҳайвонот боғининг узоқ тарихини акс эттирувчи 100 дан ортиқ архив фотосуратни кўришлари мумкин бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (19−20 октябрь)
18 октябр 2024, 15:37

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (19−20 октябрь)

«Ёввойи робот», «Жигар» ва яна 5 та кинопремьера, қўл меҳнат маҳсулотлари ярмаркалари, ҳайвонот боғининг юбилейи муносабати билан фотокўргазма, Мот концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди
18 октябр 2024, 15:31

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди

Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди. У 2020 йилдан буён мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди
18 октябр 2024, 14:56

Наманганда 8 ёшли бола юк машинаси уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманган шаҳрида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи эҳтиётсизлик оқибатида велосипеддаги 8 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

«Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган» — Акмал Бурханов
18 октябр 2024, 14:31

«Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган» — Акмал Бурханов

Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг пора бериш ва пора олиш жинояти камайган. Аммо бюджет пулларини талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупцион жиноятлар кўпайган. Акмал Бурхановга кўра, жавобгарликни оғирлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Аграр университети ётоқхонасининг қурилиши кўплаб камчилик ва сифатсиз ишлар туфайли тўхтатилди
18 октябр 2024, 13:42

Аграр университети ётоқхонасининг қурилиши кўплаб камчилик ва сифатсиз ишлар туфайли тўхтатилди

Тошкентдаги аграр университет ҳудудида қурилаётган янги ётоқхона биносида лойиҳага зид қурилиш ишлари бажарилгани туфайли жараён тўхтатилди. Маълум бўлишича, камчиликлар ортидан буюртмачи, лойиҳа ва пудратчи ташкилотларга жами 14 та кўрсатма берилиши ва жаримага қарамай, қурилиш ишлари давом этган.

Ўзбекистон 2030 йилгача ЯИМни 160 эмас, 200 млрд долларга етказмоқчи
18 октябр 2024, 12:55

Ўзбекистон 2030 йилгача ЯИМни 160 эмас, 200 млрд долларга етказмоқчи

2030 йилгача Ўзбекистон ЯИМни 200 млрд долларга етказиш режалаштирилган, бу аввалги (160 млрд доллар) прогноздан кўпроқ, деди Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари. Инфляцияни 5 фоизгача пасайтириш мақсадига 2027 йилда эришилиши кутилмоқда, бу эса Марказий банк прогнозидагидан кечроқ.

«Бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатларни оптималлаштирамиз». Президент 2025 йилги давлат бюджети ҳақида гапирди
18 октябр 2024, 11:38

«Бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатларни оптималлаштирамиз». Президент 2025 йилги давлат бюджети ҳақида гапирди

Президент 2025 йилги бюджет параметрларини муҳокама қилди. Унда рақамлаштириш, сунъий интеллект ёрдамида харажатларни оптималлаштириш ва даромадни ошириш муҳимлиги айтилди. Экспортни 25 фоизга етказиш, маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш режа қилинди. Янги йилда 78 туман ўзини ўзи қоплашга ўтади.

Аҳолининг санитар тозалаш хизматларидан қарзи 585 млрд сўмга етди
18 октябр 2024, 11:22

Аҳолининг санитар тозалаш хизматларидан қарзи 585 млрд сўмга етди

Ўзбекистонда санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебитор қарздорлиги кескин ошиб, республика миқёсида жами 585 млрд миллиард сўмга етди.

Видео: Саксовул кесганлар экоинспекторларга ҳужум қилди
18 октябр 2024, 10:17

Видео: Саксовул кесганлар экоинспекторларга ҳужум қилди

Экология вазирлиги саксовул юкланган самосвал ҳайдовчилари орқасидан қувлаётган экоинспекторлар видеосини эълон қилди. Ноқонуний дарахт кесувчилар қочиш вақтида дарахтни йўлга ташлаб кетиб, бўлакларини инспекторларнинг машиналарига қарата улоқтирди.

Сурхондарёда машина қувурга урилиши оқибатида қарийб 4 минг хонадон вақтинча газсиз қолди
18 октябр 2024, 09:42

Сурхондарёда машина қувурга урилиши оқибатида қарийб 4 минг хонадон вақтинча газсиз қолди

Сурхондарёнинг Денов туманида тунда Nexia-3 автомобили катта босимли газ қувурига урилди. Бунинг оқибатида тумандаги 3950 та хонадон вақтинча газсиз қолди. 18 октябрь куни эрталаб газ таъминоти тикланди.

World Shakers вентиляция ва изоляция учун кенг турдаги маҳсулотларни таклиф қилади
18 октябр 2024, 09:00

World Shakers вентиляция ва изоляция учун кенг турдаги маҳсулотларни таклиф қилади

World Shakers компанияси турк стандартларидаги юқори сифатли маҳсулотлари билан машҳур бўлган изоляция ва вентиляция материаллари ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазода ўлдирилди
17 октябр 2024, 23:01

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазода ўлдирилди

Исроил ҲАМАС гуруҳи етакчиси Яҳё Синвар Ғазо секторидаги операция пайтида ўлдирилганини тасдиқлади. У 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланаётганди.

Ўзини ўзи банд қилганлар IT парк резидентига айланиши мумкин бўлади
17 октябр 2024, 22:11

Ўзини ўзи банд қилганлар IT парк резидентига айланиши мумкин бўлади

Ўзбекистонда 2028 йилгача рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади. Дастур иштирокчилари IT парк резиденти мақомини олади ва бошқа IT компаниялари каби тиббий хизматлар, спорт заллари ва офис майдонларидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат»га раҳбар бўлди
17 октябр 2024, 20:46

Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат»га раҳбар бўлди

Бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Дилшод Ахмедов «Ўзметкомбинат» бош директори этиб тайинланди.

ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари қисқартирилмоқда
17 октябр 2024, 20:26

ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари қисқартирилмоқда

Президент фармони билан ташқи савдо операциялари бўйича валюта назорати сиёсатига ўзгартиришлар киритилди. Муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлган тадбиркорларга берилган қатор енгилликлар бекор қилинмоқда, ҚҚС ва божхона тўловларини бўлиб тўлаш муддатлари ҳам қисқартирилмоқда.

Президент Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан махсус хизматлар ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилди
17 октябр 2024, 19:32

Президент Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари билан махсус хизматлар ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди. Учрашувда терроризм, экстремизм ва радикализм, кибержиноятчилик ва бошқа хавфларга қарши курашиш бўйича махсус хизматларнинг яқин идоралараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.

Бангладеш халқаро трибунали мамлакат собиқ бош вазири Шaйх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди
17 октябр 2024, 19:16

Бангладеш халқаро трибунали мамлакат собиқ бош вазири Шaйх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди

Бангладеш халқаро трибунали оммавий норозилик намойишлари фонида мамлакатдан қочиб кетган собиқ бош вазир Шайх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди. У юзлаб намойишчиларнинг ўлимига алоқадорликда гумонланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг