Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғиз бўшлиғида тиш ва металл занжир кўринишида 951 грамм олтин яширганликда айбланиб қўлга олинди.
Барча ҳудудларда омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади. Улар фуқаролардан шикоятларни қабул қилиб, инсон ҳуқуқлари мониторингини юритади.
Тошкентдаги «Малика» савдо мажмуасида телефон савдоси билан шуғулланувчи фуқаролар ўртасида пичоқбозлик содир бўлди. Натижада бир киши вафот этди, яна бир киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Январь-июль ҳолатига республиканинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг мос даврига нисбатан салкам 2 млрд долларга ёки 10,1% га кўпайиб, қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 5,3 млрд доллар қийматида пассив баланс кузатилди. 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан фақатгина Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо баланси сақланиб қолган.
Spot мониторингида айрим бозорларда тадбиркорлар қўлларида карта ва ишлаб турган терминал бўлишига қармасдан, тўловларни пул ўтказиш йўли билан тўлашни сўрашаётгани аниқланди. Нашрнинг фикрича, p2p-тўловлар Ўзбекистонда солиқдан қочиш воситасига айланмоқда. ДСҚ раҳбари Шерзод Кудбиев аввалроқ бунинг катта муаммо эканини айтиб, фуқароларни QR-кодли чек бермайдиган сотувчилардан маҳсулотлар сотиб олмасликка чақирган эди.
АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида эришилган келишув доирасида афғон учувчилари ва уларнинг оилалари Американинг Дохадаги ҳарбий базасига кўчирилмоқда. Бироқ Афғонистоннинг 46 та ҳарбий самолёт ва вертолётининг тақдири ҳозирча номаълум, деб ёзмоқда WSJ.
Қозон шаҳрида ўтказилган МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза жами 91 та медалларига сазовор бўлишди. Бу мезбон Россия жамоасидан сўнг иккинчи кўрсаткич бўлди.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 5 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 122 кишида пневмония қайд этилди, 1 нафар пневмония бемори вафот этди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевга Тошкент давлат аграр университети ректори вазифасини бажариш юкланди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинани барча босқичларда қабул қилганлар сони 3 миллиондан ошди. Ҳозирга қадар 16 млн 600 минг дозадан кўпроқ вакцина қўлланилди.
Шанба куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, уларга гувоҳномалар тез кунларда топширилади.
Фармацевтика таълим ва тадқиқот институти бакалавр ва магистратура йўналишларига абитуриентларни қабул қилмоқда. Ҳужжатлар онлайн ва офлайн тарзда қабул қилинади.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров сайловолди дастурларидаги ўхшаш жиҳатларни «имконият» деб атаб, «Адолат» партияси билан президентлик сайловларида ҳар икки партиядан ягона номзод кўрсатиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Аввалроқ, «Адолат» Алишер Қодировни сайловолди дастуридаги ғояларни кўчирганликда айблаган эди.
Ўзбекистонда 9 кундан бери кунлик касалланиш ҳолатлари 700 нафардан камроқни ташкил этмоқда. Сентябрнинг ўнинчи куни 800 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди.
Брауни-чизкейк, қуйма ва сочма, шоколадли ва творогли пироглар — Zira.uz олхўридан тайёрласа бўладиган пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг фикрича, Шавкат Мирзиёевнинг охирги 5 йилда қилган ишлари унинг обрўси кўтарилишига сабаб бўлган. У ҳозирги кунда Ўзбекистондаги бошқа бирор сиёсий арбоб тўғридан-тўғри амалдаги президентга бас келиши қийинлигини ҳам таъкидлади.
COVAX дастури доирасида Германия Ўзбекистонга 356 минг доза AstraZeneca вакцинасини совға қилди.
Маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг қонуний асоси ишлаб чиқилди. Жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамаларда давлат органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.
Шавкат Мирзиёев 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этмаганини танқид қилди. Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг паралимпиячилар билан учрашуви, янги чиқарилган қарорлар, Roodell Ўзбекистонда сотиладиган Renault автомобиллари тақдимотини ўтказиши — «Газета.uz»нинг 10 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг