Ўзбекистон президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.
Бош прокуратура ДХХнинг собиқ раҳбари Ихтиёр Абдуллаев, унинг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Эгамов ва бошқа шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади. ДХХ собиқ раҳбарияти ишига жами 10 киши жалб қилинган.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ мажлисида минтақага доир долзарб масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар билдирди.
Юнусобод тумани 12-мавзесида дарахтларнинг ноқонуний кесган шахс аниқланди ва айни пайтда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши навбатдаги мажлисининг асосий тадбирлари бошланди.
ДСҚ дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзини қолдириб, қолган барча соҳалар бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилиш кўзда тутилаётганини билдирди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Ҳожиев прописка масала ҳам тартибга солинишини билдирди.
АҚШда профессионал боксдаги дастлабки жангини ўтказган Бектемир Мелиқўзиев аргентиналик Мартин Фидел Риосни нокаут эвазига ғалаба қозонди.
«Миллий тикланиш» Демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ва партияси фракцияси раҳбари лавозимларига сайланди.
Лондонда Ўзбекистон-Британия муносабатлари тарихида илк бор ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Тошкент ҳокимияти 1997 йилда тасдиқланган амалдаги пойтахт гербидан фойдаланишга қарор қилди ва унинг янгиланган талқинини тақдим этди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаб директорлари фақат жазоланадиган бўлса, яхши кадрлар йўқотилишини билдирди.
Навоий шаҳридаги «Буюм» бозорида жойлашган заргарлик дўконидан 170 000 000 сўмлик турли хилдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган 18 ёшли қиз ушланди.
Кузда Ҳисор қўриқхонасида топилган икки бош қор қоплони боласи юрак қон-томир касалликларидан ўлди. Улар Ўзбекистонда топилган илк қоплон болалари эди.
Олий суд матбуот хизмати Ички ишлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғининг Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш «лазейка» бўлиб қолгани ҳақидаги фикрига эътироз билдирди.
Ҳукумат қарори билан Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Наманганда ноқонуний сақланиб келинаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 240 миллион сўмлик, 120 дона уяли алоқа воситалари аниқланди.
Шавкат Мирзиёев Бишкекда БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмери ДиКарлони қабул қилди.
Ҳукумат қарори билан Музаффар Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Оқдарё тумани ҳокими Феруз Абиловнинг «Каптива» русумли хизмат автомобили олд қисмига ўзбошимчалик билан «мигалка» ўрнатилганлиги аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг