КХШТ Панжшер провинциясини ўз қўлида тутиб турган кучларни «Толибон»га қаршилик қилишни тўхтатишга чақирди. ««Толибон» ҳаракатига қаршилик ўчоқлари узоқ муддатли фуқаролик урушини келтириб чиқариши мумкин», — деди ташкилот бош котиби.
Польшанинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этаётгани, Рим папасининг тахтдан воз кечиши мумкинлиги, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёевнинг КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этиши, UzAuto Motors`га янги бош директор тайинланиши, Қўрғонтепа тумани прокурорининг ўз лавозимидан озод килиниши — «Газета.uz»нинг 23 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда 7 ой ичида 124,9 минг дона — ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоизга кам автомобиль ишлаб чиқарилди. Nexia ва Spark моделларини ишлаб чиқаришда энг кўп тушиш қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев КХШТга аъзо давлатларга Афғонистон билан чегарани ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Режаббоев ўз лавозимидан озод килинди. Аввалроқ, у туман ободонлаштириш ходимларини ўзининг участкасида ишлатгани айтилган эди.
«Толибон» назорат қилмайдиган ягона Панжшер провинцияси ҳаракат вакиллари томонидан қамал қилинди. Провинциянинг қаршилик вакиллари толиблар билан тўқнаш келишга тайёр эканликларини маълум қилиб, жиддий музокараларга чақиришди.
Долларнинг расмий курси 0,54 сўмга кўтарилди ва жами 10 641,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Душанба куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги ҳозирги нотинч вазиятни муҳокама қилди.
Швециялик Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди. Илгари у «Группа ГАЗ», «АвтоВАЗ «президенти ва Yazaki`нинг Европа бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.
Қаршидаги манзил-колонияда 19 ёшли маҳкум лезвия билан қорнини ва қўлларини 3−4 маротаба тилиб, ўзига енгил тан жароҳатлари етказди. Бош прокуратура колония ходимларига иш қўзғатилганини рад этди, бироқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинди.
Тошкент вилоятида Юқоричирчиқ тумани ҳокимига тегишли бўлган машина 16 ёшли қизни уриб юборди. Олинган жароҳатлар туфайли қиз касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шанба куни республика бўйлаб ўтказилган хайрия ҳашарида 3 млрд 193 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 189 млн сўмдан ортиғи «Маҳалла» фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилган, дейилади Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳисоботида.
Президент Шавкат Мирзиёев «Афғонистондаги ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда» КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво ҳарорати +38 даражада бўлиши кутилмоқда. 27 августдан бошлаб ҳарорат аста-секин пасаяди.
Ижтимоий тармоқларда мактаб тарғибочилари уйма-уй юриб, «Миллий тикланиш» партиясининг президентликка номзоди Алишер Қодировни қўллаб-қувватлаш учун мажбурий равишда имзолар йиғаётгани айтилмоқда. Ҳолатга Алишер Қодиров муносабат билдириб, имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги кераклигини таъкидлади ва партия фаолларининг босимига учраганлардан депутатнинг Telegram-ботига хабар беришни сўради.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 818 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 7 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, якшанба куни 349 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва USAID қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган меморандум имзолади. USAID шунингдек агробизнесни ривожлантириш бўйича лойиҳа доирасида қишлоқ хўжалигида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 1 млн АҚШ доллари ажратди.
22 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 17 млн 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасалари муқобил тижорат таклифлари мавжуд бўлгани ҳолда, 14,9 млрд сўмга, яъни 5 млрд 643 миллион сўм қимматроққа дори воситалари харид қилганини аниқлади. «Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг