ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга $435 минг ажратади
12 март 2021, 12:26

ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга $435 минг ажратади

ЮНEСКО ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини ошириш учун 435 минг АҚШ доллари ажратилади. 2 йиллик лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчилар жалб этилади.

«Uzcard» карталари орқали энди транспорт тўловини амалга ошириш мумкин
12 март 2021, 11:51

«Uzcard» карталари орқали энди транспорт тўловини амалга ошириш мумкин

Эндиликда АТТО карталаридан ташқари «Uzcard» карталари орқали жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди
12 март 2021, 11:44

Европанинг бир қатор мамлакатларида AstraZeneca вакцинасини қўллаш тўхтатилди

Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатлар эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.

2021 йилда яна 5 кунни дам олиш куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда
12 март 2021, 11:44

2021 йилда яна 5 кунни дам олиш куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, 14 май ва 31 декабрь кунини қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши мумкин. Бундан ташқари, 15 май, 21 июль, 22 июль кунлари барча ходимларга дам олиш кунлари сифатида эълон қилиниши режалаштирилмоқда.

Кинорежиссёр Баҳром Ёқубов вафот этди
12 март 2021, 09:40

Кинорежиссёр Баҳром Ёқубов вафот этди

Кинорежиссёр Баҳром Ёқубов 60 ёшида оламдан ўтди.

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев
12 март 2021, 01:58

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев
11 март 2021, 23:29

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш белгиланмоқда, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев. «Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Жаҳон янгиликлари дайжести
11 март 2021, 20:47

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитой Гонконг мухториятини «бир мамлакат — икки тизим» асосида сақлаб қолгани, AҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича 1,9 трлн долларлик дастур қабул қилингани, Данияда тромбоз ҳолатлари туфайли AstraZeneca вакцинасининг қўлланиши тўхтатилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди
11 март 2021, 18:58

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди

Тор доирада бўлиб ўтган учрашувда Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, ҳар икки давлат етакчилари навбатдаги шу каби форматдаги учрашувни 2021 йилда ўтказиш истагини билдиришди.

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони
11 март 2021, 18:38 28

Ўзбекистонликларга уй олиш ва қуриш учун 20 йилга кам фоизли кредитлар ҳамда субсидиялар берилади — президент фармони

Шавкат Мирзиёев 3 март куни ўтказган видеоселекторда «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», дея таъкидлаган эди. Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳуқуқий асоси сифатида президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон аҳолисига уй олиш ва ўз мустақил қуриши учун 20 йиллик кам фоизли ипотека кредитлари ҳамда уларга субсидиялар ажратилади. Батафсил.

Отабек Сатторий ишида жабрланувчи ўз ихтиёри билан арз қилганини айтди
11 март 2021, 17:54

Отабек Сатторий ишида жабрланувчи ўз ихтиёри билан арз қилганини айтди

Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга қарши арз қилган деҳқон бозори раҳбари, уни ҳеч ким ариза беришга мажбурламаганлигини ва ўз ихтиёри билан шундай йўл тутганини маълум қилди. Жабрланувчи тасвирга олишда айнан нимадан қўрққани, товламачилик содир бўлишга ундовчи айнан қайси камчилик яширилгани бўйича саволга аниқ жавоб бермади.

Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди
11 март 2021, 17:51

Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирадаги музокараларни ўтказишга йўл олишди.

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
11 март 2021, 17:27

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда, асосан, ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
11 март 2021, 16:45

Янгийўлда тадбиркордан пора талаб қилган кадастр туман бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Янгийўл тумани кадастр агентлиги бошлиғи в.б. тадбиркорнинг ишини битириб бериш эвазига 10 тонна цемент талаб қилган. Уни 10 млнга баҳолаб, шундан 500 долларини олган вақтида ушланди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи марта кўтарилмоқда
11 март 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи марта кўтарилмоқда

Долларнинг расми курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 513 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.

2021/2022 ўқув йилида Президент мактабларига 1632 нафар ўқувчи қабул қилинади
11 март 2021, 16:09 8

2021/2022 ўқув йилида Президент мактабларига 1632 нафар ўқувчи қабул қилинади

2021/2022 ўқув йилида Президент мактабларига 1632 нафар ўқувчи қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча қабуллар Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида мавжуд Президент мактабларига бўлиб ўтади. Давлат раҳбари 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасида шу йили 10 та президент мактаби бунёд этилишини айтган эди.

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
11 март 2021, 15:49

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг базавий прогнозларига кўра, инфляциянинг 2021 йил якуни бўйича 9,0−10,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади
11 март 2021, 15:43

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энди тўсиқлар йўқ» — Руслан Казакбаев
11 март 2021, 15:16

«Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида энди тўсиқлар йўқ» — Руслан Казакбаев

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев АКИpress’га берган интервьюсида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий соҳадаги муносабатлар, сув масаласи ва давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисида cўз юритди.

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди
11 март 2021, 14:40

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди

Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган. Шундан сўнг, олий марталабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйган. Унинг навбатдаги манзили — Кўксарой қароргоҳи. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Қирғизистон алоқаларини ҳар томонлама янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг