2025 йил Ўзбекистонда барча соҳаларга хусусий секторни жалб қилиш йили бўлади, деди Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқов президентга таяниб. Унга кўра, давлат раҳбари вазирларнинг рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосарларини тайинлаш бўйича топшириқлар берган.
Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмаслиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолишини маълум қилди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ўлдирилгани ортидан Ғазо ва Ливанда урушни давом эттиришга ваъда бериб, гуруҳ томонидан гаровга олинганлар озод қилинмагунча жанглар тўхтамаслигини айтди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужиига кўра, Ўзбекистон ҳукумати коррупцияга қарши курашишда далилларга асосланиб иш юритишга ўтиши лозим. «Одамлар учун маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш ва жамиятдаги шаффофликни яхшилаш жуда муҳимдир», — деди у.
Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон овози кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Истиқлол кўчасига қадар қисми декабрь ойи охиригача ёпилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +10…+12, кундузи +25…+28 даражани ташкил қилади.
19 ва 20 октябрь кунлари Фотосуратлар уйида Тошкент ҳайвонот боғининг 100 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар пойтахт ҳайвонот боғининг узоқ тарихини акс эттирувчи 100 дан ортиқ архив фотосуратни кўришлари мумкин бўлади.
«Ёввойи робот», «Жигар» ва яна 5 та кинопремьера, қўл меҳнат маҳсулотлари ярмаркалари, ҳайвонот боғининг юбилейи муносабати билан фотокўргазма, Мот концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди. У 2020 йилдан буён мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Наманган шаҳрида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи эҳтиётсизлик оқибатида велосипеддаги 8 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг пора бериш ва пора олиш жинояти камайган. Аммо бюджет пулларини талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби коррупцион жиноятлар кўпайган. Акмал Бурхановга кўра, жавобгарликни оғирлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Тошкентдаги аграр университет ҳудудида қурилаётган янги ётоқхона биносида лойиҳага зид қурилиш ишлари бажарилгани туфайли жараён тўхтатилди. Маълум бўлишича, камчиликлар ортидан буюртмачи, лойиҳа ва пудратчи ташкилотларга жами 14 та кўрсатма берилиши ва жаримага қарамай, қурилиш ишлари давом этган.
2030 йилгача Ўзбекистон ЯИМни 200 млрд долларга етказиш режалаштирилган, бу аввалги (160 млрд доллар) прогноздан кўпроқ, деди Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари. Инфляцияни 5 фоизгача пасайтириш мақсадига 2027 йилда эришилиши кутилмоқда, бу эса Марказий банк прогнозидагидан кечроқ.
Президент 2025 йилги бюджет параметрларини муҳокама қилди. Унда рақамлаштириш, сунъий интеллект ёрдамида харажатларни оптималлаштириш ва даромадни ошириш муҳимлиги айтилди. Экспортни 25 фоизга етказиш, маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш режа қилинди. Янги йилда 78 туман ўзини ўзи қоплашга ўтади.
Ўзбекистонда санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебитор қарздорлиги кескин ошиб, республика миқёсида жами 585 млрд миллиард сўмга етди.
Экология вазирлиги саксовул юкланган самосвал ҳайдовчилари орқасидан қувлаётган экоинспекторлар видеосини эълон қилди. Ноқонуний дарахт кесувчилар қочиш вақтида дарахтни йўлга ташлаб кетиб, бўлакларини инспекторларнинг машиналарига қарата улоқтирди.
Сурхондарёнинг Денов туманида тунда Nexia-3 автомобили катта босимли газ қувурига урилди. Бунинг оқибатида тумандаги 3950 та хонадон вақтинча газсиз қолди. 18 октябрь куни эрталаб газ таъминоти тикланди.
World Shakers компанияси турк стандартларидаги юқори сифатли маҳсулотлари билан машҳур бўлган изоляция ва вентиляция материаллари ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.
Исроил ҲАМАС гуруҳи етакчиси Яҳё Синвар Ғазо секторидаги операция пайтида ўлдирилганини тасдиқлади. У 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланаётганди.
Ўзбекистонда 2028 йилгача рақамли технологиялар соҳасида ўзини ўзи банд қилганларни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади. Дастур иштирокчилари IT парк резиденти мақомини олади ва бошқа IT компаниялари каби тиббий хизматлар, спорт заллари ва офис майдонларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг