Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди
16 октябр 2024, 15:02

Андижонда Spark ва Damas тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Андижоннинг Улуғнор туманида Spark ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Машиналар ёниб кетди, ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши касалхонага ётқизилди.

Тошкент метрополитени ходимлари учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда
16 октябр 2024, 14:43

Тошкент метрополитени ходимлари учун кўп қаватли уйлар қурилмоқда

Пойтахтнинг Яшнобод туманида метрополитен ходимларига ижтимоий уйлар қурилмоқда. Президент қарорига кўра, бунёд этилаётган тўртта 7 қаватли уйларда 416 та хонадон бўлади. «Уйсиз ходимлар, яъни асосан, тизимда кўп йилдан бери ишлаб келаётган ва ёш оилаларга берилади», — деди метрополитен расмийси.

Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади
16 октябр 2024, 13:21

Россия армиясига ёлланадиган Ўзбекистон фуқаролари жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида жиноий жавобгарлик белгиланган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.

Президент Тошкент вилоятида «саноат учбурчаги» ишга туширилишини маълум қилди
16 октябр 2024, 13:18

Президент Тошкент вилоятида «саноат учбурчаги» ишга туширилишини маълум қилди

Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон, Пискент ва Оҳангарон туманларида «саноат учбурчаги» дастури амалга оширилади, деди Ўзбекистон президенти. Унинг сўзларига кўра, туманлар ўртасида кооперация ва кластер асосида ишлаб чиқариш транспорт харажатлари ва маҳсулот таннархини қисқартириш имконини беради.

Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига 300 млн сўмгача қарз ажратилади
16 октябр 2024, 12:37

Рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига 300 млн сўмгача қарз ажратилади

Президент қарори билан рақамли стартаплар дастури иштирокчиларига венчур жамғарма томонидан гаров таъминотисиз, асосий ставкадан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 300 миллион сўмгача миқдорда стартап лойиҳаларга қарз маблағларини ажратиш белгиланди.

«Биз натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас» — Отабек Шукуров
16 октябр 2024, 11:40

«Биз натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас» — Отабек Шукуров

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Отабек Шукуров Эрон ва БААга қарши ўйинлардан сўнг бўлган танқидларга муносабат билдирди. «Биз фақат натижа учун ўйнаймиз, чиройли футбол учун эмас. Чиройли футбол ўйнаганмиз, [ўшанда] мен ўзим икки марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини ютқизганман», — деди Шукуров.

Тошкентда 1 млн долларлик синтетик гиёҳванд воситалар тайёрланган лаборатория фош этилди
16 октябр 2024, 10:44

Тошкентда 1 млн долларлик синтетик гиёҳванд воситалар тайёрланган лаборатория фош этилди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро бир нечта манзилларда синтетик гиёҳванд воситалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланди. Тезкор тадбир давомида лабораториялардан қарийб 15 кг миқдордаги наркотик воситалар мусодара қилинди.

Ўзбекистонда кичик АЭСлар қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — «Ўзатом» раҳбари
16 октябр 2024, 10:08

Ўзбекистонда кичик АЭСлар қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — «Ўзатом» раҳбари

«Ўзатом» агентлиги директорининг маълум қилишича, атом станцияларини қуриш учун 14 та потенциал майдонча дастлабки тарзда баҳолаб чиқилган. «Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган», — деди у.

Uzum Финтех ассоциацияси билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди
16 октябр 2024, 09:00

Uzum Финтех ассоциацияси билан ҳамкорликда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлайди

Uzum миллий рақамли экотизими ва Финтех ассоциацияси аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва e-тижорат соҳасида тадбиркорликнинг иқтисодий ривожланишини мустаҳкамлаш бўйича қўшма фаолиятни режалаштирмоқда.

Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди
16 октябр 2024, 08:56

Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Ўзбекистоннинг Швециядаги янги элчиси бўлди.

Тошкентда Николай II даврига оид 100 та олтин тангани сотмоқчи бўлганлар ушланди
16 октябр 2024, 00:40

Тошкентда Николай II даврига оид 100 та олтин тангани сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ Тошкентда XIX ва XX асрларга оид 100 та «Николай» олтин тангаларини 67 минг долларга сотишга уринганларни қўлга олди. Ушбу тангалар маданий бойлик ҳисобланади ва тарихий аҳамиятга эга. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
15 октябр 2024, 23:27

Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

ИҲМА октябрь ойи давомида хорижда ота-онаси қаровисиз қолган 11 нафар болани Ўзбекистонга қайтарди. Улар Россия, Хитой, Туркия каби давлатлардан олиб келинмоқда. Тез орада яна бир гуруҳ болалар келтирилади.

Навоийда 100 млн долларлик алюминий банкалар заводи қурилади
15 октябр 2024, 22:05

Навоийда 100 млн долларлик алюминий банкалар заводи қурилади

Навоий вилоятида ичимликлар учун алюминий банкалар ишлаб чиқарадиган Ўзбекистондаги биринчи завод қурилади, бу учун 100 млн доллар инвестиция жалб қилинади. Корхона 2025 йилнинг кузида ишга тушиши кутилмоқда.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон минимал ҳисобда БААдан устун келди
15 октябр 2024, 21:32

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон минимал ҳисобда БААдан устун келди

Ўзбекистонлик футболчилар ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичида ўз уйида БААни минимал ҳисобда мағлуб этди. Рақиб иккинчи бўлимни бир киши кам ҳолда ўтказди, ягона гол эса пенальтидан киритилди. Фото, видео.

«Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига камбағал оила қолишининг ўзи уят» — президент
15 октябр 2024, 21:15

«Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига камбағал оила қолишининг ўзи уят» — президент

Президент Тошкент вилоятида камбағалликка қарши курашиш режаларини маъқулламади. У ҳудуд кичик бизнес орқали аҳолини ишли қилишда энг охирги ўринларда турганини танқид қилди. «Бор имкониятлар ва яратиб берилаётган шароитлар ҳисобига вилоятда камбағал оила қолишининг ўзи уят», — деди давлат раҳбари.

Юмористик клипи учун қамоққа олинган блогерлар апелляция асосида озодликка чиқди
15 октябр 2024, 20:54

Юмористик клипи учун қамоққа олинган блогерлар апелляция асосида озодликка чиқди

Апелляция суди brbalo мусиқий гуруҳи аъзолари Камал Юсупов ва Аброр Гулямовнинг қамоқ муддатини қисқартирди, улар озодликка чиқди. Блогерлар юмористик клипи учун 15 суткага қамалганди.

Президент ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди
15 октябр 2024, 20:28

Президент ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди

Шавкат Мирзиёев ОКМКда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаб берди. Лойиҳа қиймати 5,3 млрд доллар бўлиб, заводда 146 минг тонна катодли мис, 13 тонна олтин, 73 тонна кумуш олиш қувватлари яратилади, 3 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланади.

Тошкент вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ишдан олинди
15 октябр 2024, 18:11

Тошкент вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ишдан олинди

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосарлари Ботир Алимбеков ва Эркин Муҳиддинов лавозимидан озод этилди. Бунга уларнинг хизматдаги қатор камчиликлари сабаб бўлган.

Видео: Қамчиқ довонида қор ёғди
15 октябр 2024, 18:07

Видео: Қамчиқ довонида қор ёғди

15 октябрь тонгидан бери Тошкент — Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. «Газета.uz» тармоқларда эълон қилинган қорли ҳудуддан олинган тасвирларни жамлади.

«1 млн доллар катта миқдор эмас». Дин ишлари бўйича қўмита раиси — Умра лицензияси учун янги талаблар ҳақида
15 октябр 2024, 17:34

«1 млн доллар катта миқдор эмас». Дин ишлари бўйича қўмита раиси — Умра лицензияси учун янги талаблар ҳақида

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун янги талаблар тармоқларда нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг