Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков Туркманистонда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг киришини соддалаштириш ва савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш масалаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон — Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Cентябрдан бошлаб Германия кекса ёшдагилар ва хавф ости гуруҳида бўлганларга коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозасини таклиф қила бошлайди. Бундан олдин қайси вакцина билан эмланилганидан қати назар, Pfizer/BioNTech ёки Moderna вакциналари қўлланилади.
Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.
Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Партия президентлик сайловларида илк бора иштирок этмоқда.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида коррупция, наркотик моддаларни ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди.
Қува тумани ИИБ 11 ёшли боланинг амакиси томонидан жинсий тажовузга учрагани тўғрисидаги хабарни текширмоқда. Фарғона вилоят прокуратураси ишни назоратига олди.
Президент видеоселектор йиғилишида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учун мурожаатларни қабул қилиш муддати 10 августгача узайтирилганини маълум қилди. Шу боис, учрашув келгуси ҳафта ўтказилиши айтилди. «Ким тизимдаги муаммони билади? Бошидан ўтказган билади», — деди у. Мутасаддиларга ҳеч бир мурожаатни ўз ҳолига ташлаб қўймаслик бўйича топшириқ берилди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг финал босқичига йўл олди. Унга финалда АҚШ вакили Ричард Торрес рақиблик қилади.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 8 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, сешанба куни 542 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Ўзбекистон кўмаги билан Туркистон шаҳрига кираверишда 5 минг кишига мўлжалланган масжид қурилмоқда. Унинг умумий майдони 20 минг квадрат метрни ташкил қилиб, қурилиш ишлари кейинги йил якунланиши режалаштирилган.
Президент видеоселекторда хизмат кўрсатиш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошганини маълум қилди. «Энг камида 35−40 фоиз бўлади деб ўйлагандим», — деди у. Навоий, Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Қорақалпоғистонда соҳа ривожи ўртача кўрсаткичларидан паст даражада эканлиги танқид қилинди.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 12-кунида тўртта спорт тури бўйича 6 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Сешанба кунги видеоселекторда президент Ўзбекистондаги шароити энг оғир маҳаллаларни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. «Қарорга бугуноқ қўл қўйиб беришга тайёрман», — деди у. Қолаверса, йил якунигача жамоат транспорти етиб бормаган 1113 та маҳаллани ҳам қамраб олиш зарурлиги айтилди.
Кобулнинг «Толибон» билан сулҳ тузишга тайёрлиги, Ироққа чет элдан 17 мингдан ортиқ қадимий буюмнинг қайтарилгани, КХДРнинг озиқ-овқат танқислиги туфайли армия захирасидан фойдаланаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Элдор Шомуродовнинг «Рома»га ўтиши, президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилиши, Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси қўлга киритган навбатдаги олтин медаль — «Газета.uz»нинг 3 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Фарғона вилоятида 11 ёшли бола икки йил давомида ўз амакисининг жинсий тажовузига учрагани айтилмоқда. Ҳодиса тўғрисида блогер Ақида Ханум маълум қилди.
Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн биринчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, юнон-рум кураши, бокс ҳамда оғир атлетика беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон битта олтин медалга эга бўлди.
Халқ банки муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани учун тижорий кредитлар беришни тўхтатди. 1 июль ҳолатида уларнинг улуши июндаги 6 фоиз ўрнига 15 фоиз ёки 3,2 трлн сўмга етди.
Қирғизистоннинг биринчи президенти Аскар Акаев ДМХҚдаги сўроқдан кейин «Кумтор» олтин кони тўғрисидаги иш бўйича тергов билан ҳамкорлик қилиш учун мамлакатга келганини маълум қилди.
Тошкентда ИИВ Жазони ижро этиш департаментидаги танишлари орқали 19 йилга қамалган шахсни озодликка чиқаришга ваъда берган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг