Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид сентябрь ойида ҳамкорлик дастурини йўлга қўйиш учун Ўзбекистонга ташриф буюради. Дастур доирасида давлат органлари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинарлар ва тренинглар ўтказилиши кўзда тутилган.
5 август куни Ангрен шаҳрида жойлашган тўққиз қаватли уйнинг 6-қаватида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар томонидан 25 нафар фуқаро хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида хонадоннинг 50 кв.метр майдони зарарланган.
Хитой пандемия бошланганидан бери хорижий давлатларга тиббий ниқоб ва респираторларнинг экспортини деярли тўрт бараварга оширди. 2020 йил апрель ҳолатига битта ниқоб ёки респираторнинг экспорт нархи 2019 йил декабрига нисбатан 720,8 фоизга ортган.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2021 йил бошида ўзбек-хитой вакцинаси билан тўлиқ эмланган.
2021 йилги президентлик сайловларига «Адолат» социал-демократик партияси томонидан партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов номзоди эълон қилинди.
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Matiz автомашинаси Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган. Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Коррупция ҳолатлари ҳақида Антикоррупция агентлигини хабардор қилиш имконини берувчи махсус сайт ишлаб чиқилди. Фуқаролар мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтинги ҳам тузилади.
Чоршанба куни Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланди: 951 нафар кишида ушбу инфекция қайд этилган. 9 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, жума куни 559 кишида пневмония қайд этилди, 4 нафар пневмония бемори вафот этди.
Ўзбекистонда Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилди. Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятларининг бир қатор туманлари гул етиштиришга ихтисослаштирилади.
Токио-2020 Олимпия ўйинларининг 13-кунида тўртта спорт тури бўйича 8 нафар ўзбекистонлик иштирок этади.
Нигерияда қароқчиларнинг 80 нафар ўқувчи эвазига 194 минг доллар талаб қилаётгани, Чехияда иккита йўловчи поездининг тўқнашгани, ЖССТнинг ревакцинацияга мораторий жорий этишни таклиф қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг Олимпия ўйинлари финалига йўл олиши, Экопартиянинг президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилиши, аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилаётгани — «Газета.uz»нинг 4 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда қарийб 950 минг нафар абитуриент олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 535 минг киши ёки 36,1 фоизга кам. Ҳужжат топширганларнинг 46 фоизи сиртқи таълимга ҳужжат топширган.
Пойтахтда Nexia ва тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Токиода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг ўн иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар енгил атлетика, каноэда эшкак эшиш, бокс ҳамда эркин кураш беллашувларида қатнашишди. Мусобақанинг навбатдаги кунини Ўзбекистон медалсиз якунлади. Шундай бўлса-да, боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди ва олтин медал учун курашни давом эттиради.
5−6 август кунлари Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этади. Президентлар минтақанинг ривожланиши, энергетика ва транспорт соҳасида ҳамкорлик, пандемияга қарши кураш ва бошқа масалаларни муҳокама қилишади.
Наманган шаҳридаги оилавий поликлиникада фуқаро нотўғри ташхис қўйганликда шифокорни айблаб, у билан муштлашиб кетган. Шифокорнинг юз, бош ва қўл қисмига жароҳатлар етказилган. «Безорилик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
«Салар» канали бўйида ва Тошкентдаги сув тозалаш иншооти яқинида жойлашган баъзи ишлаб чиқариш объектлари ва қорамол кушхоналари Олмалиқ ва Оҳангарондаги махсус саноат зоналарига кўчирилади.
Долларнинг расмий курси 11,98 сўмга пасайди ва жами 10 635,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков Туркманистонда Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди. Томонлар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг киришини соддалаштириш ва савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш масалаларини кўриб чиқдилар. Шунингдек, Ўзбекистон — Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг