«Ҳудудий электр тармоқлари» иқтисодчи Отабек Бакировнинг Ўзбекистон электр энергияси таъминотини Грузиядаги тизим билан таққослаб билдирган фикрларига муносабат билдирди. Компаниянинг таъкидлашича, Ўзбекистон электр энергияси таъминотида «фавқулодда ҳолатларни инобатга олмаса, тақчиллик кузатилмайди». Шунингдек, баёнотда иккала мамлакатдаги энергия ишлаб чиқариш манбалари ва истеъмолчилар сони орасидаги тафовутларга эътибор қаратилган.
Жума куни эрталаб Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Учқаҳрамон айланма йўлида жойлашган электрон реклама экрани ёниб кетди. Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайлови кунини 24 октябрга белгилади. Сайлов кампаниясига 23 июлда старт берилди.
Ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Аввалроқ, мамлакат байроқдорлари сифатида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров эълон қилинган эди.
Ушбу ҳафтанинг охири ва кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кун давомида ҳаво +44 даражагача иссиқ бўлади. Шамол ва чангли бўронларнинг кучайиши кутилмоқда.
22 июль куни Ўзбекистонда йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич — 738 кишида коронавирус аниқланди. Шунингдек, 462 кишида пневмония аниқланди. 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Президент фармони билан тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганувчи Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди. Ҳужжатга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари Агентликнинг сўровига кўра бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида Matiz 65 ёшли пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
22 июль, дам олиш куни Касаба уюшмалари федерацияси томонидан президент нутқида белгиланган вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида видеоселектор ўтказилди. Унда коронавирусдан хавф ости гуруҳига киритилган фуқаролар ҳам қатнашган. Шу куни бош вазир бошчилигида ҳам меҳнат вазири ва бошқа раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Аушвиц-Биркенау (Освенцим) немис концлагер ва ўлим лагерлари мажмуасида 100 нафардан зиёд ўзбекистонликлар сақланган, дейилади Польшада ўтказилган тадқиқот натижаларида.
2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
23−24 июль ва 26−27 июль кунлари Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида сув қувурларини кўчириш муносабати билан совуқ сув ўчирилади ва сув таъминотида узилишлар кузатилади.
21 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 9 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.
Андижон вилоятида Кореяга ишга юборишни ваъда бериб, бунинг эвазига 6 минг доллар сўраган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Чоршанба куни коронавирус ҳолатларининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди — 719 киши касалликка чалинди. Қарийб 500 нафар фуқарода пневмония аниқланди. COVID-19 билан оғриганларнинг яна 4 нафари вафот этди.
Фарғона вилоятида такси ҳайдовчиси жонсиз ҳолда топилди. Тўрт киши, жумладан уч нафар вояга етмаган болалар (икки нафари ўқувчи) уни ўлдирганликда гумон қилинмоқда.
Иккита компания ҳамда «Асакабнк» бош офиси ва филиали ходимлари 2 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Мазкур маблағлар Осиё тараққиёт банкидан жалб қилинган.
Наманган вилоятида сел келиши ва сув тошқинлари натижасида иккита кўприк ва бир қанча автомобилга зарар етди, уйларни сув босди. 130 нафардан ортиқ киши хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида беш ойдан камроқ муддат ишлаган Шуҳрат Отабоев Халқ банки бошқарув кенгаши раиси бўлди.
20 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 8 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг