Жаҳонгир Ортиқхўжаев Чилонзордаги ковид-марказга бориб, бемор ва шифокорлар билан суҳбатлашди. Марказда даволанаётганларнинг 65 фоизи аёллар экани, қолаверса, беморлар орасида вакцина олганлар ҳам борлиги айтилди. Таъкидланишича, вакцина олганларда касаллик енгил ўтмоқда, улар 3 кунда даволаниб чиқаяпти. «Тезда фуқароларга вакцина қилиш керак. Бўлмаса эртага одамларни жойлаштира олмаймиз», — дейди ҳоким.
Ёзги Олимпия ўйинларида гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлишади. Оксана Чусовитина ёзги Олимпия ўйинларида байроқдор бўлган ўзбекистонлик дастлабки аёл атлет сифатида тарихда қолади.
Президент қарорига асосан Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» ғоясини тарғиб қилувчи, мамлакатнинг янги юксалиш давридаги ютуқларни илмий асосда ўрганувчи ва кенг жамоатчиликка етказувчи марказга айлантирилади.
Токио-2020 ёзги Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган жами 40 нафар тошкентлик спортчининг ҳар бири 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилди.
Ўзбекистондаги академик лицейларда дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонлар сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Германиянинг ғарбий қисмларида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Рейнланд-Пфальц федерал ерида камида 63 киши, Шимолий Рейн-Вестфалияда камида 43 киши вафот этгани ҳозирча маълум. 1000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган. Ҳудудда мобил алоқа мавжуд эмас, шунинг учун расмийларнинг сўзларига кўра, одамлар қаерда эканликлари ҳақида хабар бера олмаяпти.
Косонсой туманига сел келиши оқибатида йўқолган 7 ёшли боланинг жасади топилди. Эндиликда ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 9 кишига етди.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 28,7% га — 74,9 трлн сўмгача ўсди. Фойда солиғи бўйича тушумларнинг 67,8 фоизи олтин ва мис қазиб олиш корхоналари, ҚҚС бўйича — нефтгаз сектори ва электр энергияси ишлаб чиқарувчилари ҳамда автомобиль ва эҳтиёт қисмлари импорти ҳиссасига тўғри келди.
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ҳокимлик захирасида турган 20 сотих бўш ер майдонини 8000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси эмланиш ва вакциналар ҳақида тарқалаётган гапларга изоҳ берди. «Вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмас», — дея таъкидланди фатвода. Аввалроқ, идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқлиги ҳақида маълум қилган эди.
Жума куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 500 нафардан, пневмония қайд этилганлар сони эса 400 нафардан ошди. 4 киши вафот этди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.
Жамшид Ҳайдаров Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари вазифасига тайинланди.
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози пандемия муносабати билан адо этилмайдиган бўлди. Ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди. Шунингдек, жума намозлари ҳам вақтинча ўқилмайди.
БААда комендантлик соати ва мамлакатга кириш тартибининг янгилангани, ЖАРдаги тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг вафот этгани, БМТ бош котибининг Олимпия сулҳига риоя қилишга чақираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёевнинг бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилиши, автокредитларнинг 40 фоизга ошиши, Ғиждувонда бир гуруҳ аёллар кредит сабабли йўлни тўсиб қўйиши, Озарбайжоннинг Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юбориши — «Газета.uz»нинг 16 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Толибон» таклиф қилган ягона танлов — улар томонга ўтиш ёки таслим бўлиш, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда. У ҳукумат толиблар билан музокаралар олиб бориш ва уларга ён босмаслик учун барча чоралардан фойдаланилаётганини қўшимча қилди.
Тошкентнинг Миробод туманида 56 ёшли пиёдани Tracker автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди.
Евроиттифоқ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель Марказий ва Жанубий Осиё бўйича конференцияда Афғонистонга қўшни давлатлар ва халқаро ҳамкорлар ушбу мамлакатда тинчлик ва тараққиётни илгари суриш борасида масъулиятни ўз зиммасига олишини таъкидлади.
Марказий Осиё ва Россия ТИВ раҳбарлари қўшма баёнотда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш учун имкониятларни қидиришда давом этиш кераклигини таъкидлашди ва ихтилофдаги барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга чақиришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг