Навоийда Рус империяси тангаларининг олиб чиқилишига чек қўйилди
19 июль 2021, 18:47

Навоийда Рус империяси тангаларининг олиб чиқилишига чек қўйилди

Навоий аэропорти божхоначилари 1841 йилда Александр II никоҳ тўйи шарафига зарб этилган 14 та Рус империяси тангасининг олиб чиқилишига чек қўйишди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди
19 июль 2021, 17:49

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайди

Долларнинг расмий курси 12,72 сўмга пасайди ва жами 10 598,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.

Тошкентда 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Унинг ота-онаси қайнонаси ва куёвини айбламоқда
19 июль 2021, 16:27

Тошкентда 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Унинг ота-онаси қайнонаси ва куёвини айбламоқда

Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли қиз 9-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди. Бош прокуратура аёл эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганини маълум қилди. Бироқ қизнинг ота-онаси унинг ўлимида қайнонаси ва куёвини айбламоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув харакатлари олиб борилмоқда.

Жосуслик дастури журналистлар ва фаолларни кузатиш учун ишлатилган — ОАВ суриштируви
19 июль 2021, 16:03

Жосуслик дастури журналистлар ва фаолларни кузатиш учун ишлатилган — ОАВ суриштируви

The Guardian ва бошқа 16 та нашр журналистларининг биргаликдаги суриштирувда Исроилнинг NSO Group компаниясига тегишли Pegasus жосуслик дастури ҳукуматлар ва махсус хизматлар томонидан бутун дунё бўйлаб, шу жумладан Қозоғистон, Озарбайжон ва Беларус журналистлари, фаоллари ва компания раҳбарлари телефонларига хакерлик ҳужуми учун ишлатилганини аниқлашди.

Ўзбекистонда 12,5 мингдан ортиқ хорижий капитал иштирокида ишлайдиган корхона мавжуд
19 июль 2021, 15:32

Ўзбекистонда 12,5 мингдан ортиқ хорижий капитал иштирокида ишлайдиган корхона мавжуд

1 июнь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 минг 654 тани ташкил этмоқда. Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида энг кўп хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхона мавжуд.

Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда 12 ёшли қизчани зўрлашда гумонланмоқда
19 июль 2021, 15:24

Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда 12 ёшли қизчани зўрлашда гумонланмоқда

46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда 2009 йилда туғилган қизчани зўрлаганликда гумонланиб, қўлга олинди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатишга оид масала муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон сузиш бўйича натижалар сохталаштирилгани сабабли жанжал марказига тушиб қолди
19 июль 2021, 14:41

Ўзбекистон сузиш бўйича натижалар сохталаштирилгани сабабли жанжал марказига тушиб қолди

Халқаро сузиш федерацияси Олимпиада йўлланмасини олиш учун натижаларни сохталаштирган бир қанча ўзбекистонлик сузувчиларнинг кўрсаткичларини бекор қилди. Бу ҳинд спортчиси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида юзага чиқди. Сохталаштиришга уриниш сабабли Ўзбекистонга қўшимча санкциялар жорий этилиши мумкин. МОҚ баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонлик аскарлар Тожикистон ва Россия ҳарбийлари билан чегарани қўриқлаш бўйича амалиёт ўтказадилар
19 июль 2021, 14:29

Ўзбекистонлик аскарлар Тожикистон ва Россия ҳарбийлари билан чегарани қўриқлаш бўйича амалиёт ўтказадилар

Август ойида ўзбекистонлик аскарлар ва офицерлар тожикистонлик ва россиялик ҳамкасблари билан биргаликда тожик-афғон чегарасини жангарилар ҳужумидан қўриқлаш бўйича амалиёт ўтказадилар. Машғулотларда уч давлатнинг ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, зирҳли техника ва махсус қўшинлари иштирок этади.

Афғонистон ҳукумати ва толиблар компромиссга келиш бўйича келишувга эришди
19 июль 2021, 14:28

Афғонистон ҳукумати ва толиблар компромиссга келиш бўйича келишувга эришди

Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» Қатардаги музокараларда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олишмади, лекин иложи борича тезроқ компромиссга эришишга келишишди.

Президент Германияга тошқин қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди
19 июль 2021, 13:31

Президент Германияга тошқин қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлери Ангела Меркелга ушбу мамлакатда рўй берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия йўллади.

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди
19 июль 2021, 13:27

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш бўйича йиғилиш ўтказади
19 июль 2021, 13:09

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта аҳолининг даромад манбаларини кўпайтириш бўйича йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шу ҳафта оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтади. Шунингдек, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон фуқароси Токиода аёл кишини зўрлашда айбланмоқда
19 июль 2021, 13:00

Ўзбекистон фуқароси Токиода аёл кишини зўрлашда айбланмоқда

Ўзбекистонлик 30 ёшли талаба Токиодаги Олимпиада ўйинларига тайёргарлик чоғида япониялик қизни зўрлаганликда айбланмоқда. Миллий Олимпия қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ушбу фуқаро Ўзбекистон Олимпия делегацияси таркибига кирмайди.

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда
19 июль 2021, 11:25

Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта бошида республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Жума куни ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, чўлли ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Сузиш федерацияси раҳбари вақтинча ишдан четлатилди
19 июль 2021, 10:56

Сузиш федерацияси раҳбари вақтинча ишдан четлатилди

Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Алишер Ғаниев вақтинча ишдан четлатилди. Аввалроқ, ўзбекистонлик сузувчилар ғирром йўл билан Олимпиадага чиқишга урунишгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. МОҚ ва Спорт фахрийлари кенгаши ушбу ҳолат «спорт тамойилларига мос келмаслигини ва олимпизм қадриятларига мутлақо зид эканлигини» таъкидлади.

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 585 кишида коронавирус аниқланди
19 июль 2021, 10:26

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 585 кишида коронавирус аниқланди

18 июль куни Ўзбекистонда 585 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 462 нафар кишида пневмония аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди.

Яккабоғ туман ҳокимлигининг биноси йўқлиги маълум бўлди
19 июль 2021, 10:00

Яккабоғ туман ҳокимлигининг биноси йўқлиги маълум бўлди

Яккабоғ тумани ҳокимлиги ўз биносига эга эмаслиги, ҳокимлик ҳозирга қадар Халқ демократик партиясининг балансида бўлган бинода фаолият юритаёгани маълум бўлди. Туман ҳокими бундан бош вазир ўринбосарларининг, молия вазирининг ҳам хабари борлиги ва тез орада бино қурилишини айтди.

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди
18 июль 2021, 20:15

Чироқчида ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.

Тошкентда фуқарога 23,5 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
18 июль 2021, 16:49

Тошкентда фуқарога 23,5 минг доллар эвазига ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкентда Қибрай туманида жойлашган 7 гектар ер майдонини 23,5 минг доллар эвазига тендер савдоларига қўйиш орқали сотиб олиб беришни ваъда қилган шаҳс қўлга олинди. Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар ерни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

17 июль куни 507 кишида коронавирус, 436 кишида пневмония аниқланди
18 июль 2021, 11:23

17 июль куни 507 кишида коронавирус, 436 кишида пневмония аниқланди

17 июль куни Ўзбекистонда 507 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 436 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг