Жума куни Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.
Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Тожикистонда бўлган.
Пишлоқ ва кўкатли пирожкалар, помидорли тост ва товуқли слойкалар, лавашли найчалар — Zira.uz нонушта учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Наманган вилоятида топилган 6 дона эски авиабомба Попдаги ҳарбий қисм полигонида йўқ қилинди. Улар топилган ҳудудда ўтган асрнинг 50-йилларигача ҳарбий полигон бўлгани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Қибрай туманида «Янги Ўзбекистон» боғи қурилиши билан танишди. Манзарали дарахтлар экиладиган боғда «Истиқлол» мажмуаси, амфитеатр, сунъий кўл, спорт ва болалар майдончалари ҳамда бошқалар барпо этилади.
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжумани, янги тайинловлар, Намангандан топилган «авиацион» бомбалар — «Газета.uz»нинг 9 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг қайд этишича, қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали коррупционерларга жиноий жазони ўташда енгиллик берилмайди. Масалан, коррупцион жиноятни содир этганлар муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди, уларга тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилмайди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат хизматчиларининг хорижда мол-мулкка эга бўлиши 1 январдан тақиқланишини эслатиб, бунда ушбу давргача давлат хизматида бўлган пайтда орттирилган мулк ҳам инобатга олинишини таъкидлади. «Агар бўлса, январгача йўқотиш керак унақа мулкини. Мерос бўлиб қоладиган бўлса ҳам, у меросни сотиб ёки хадя бўладиган бўлса, уни ҳам ўзидан бегоналаштириши керак», — деди у.
Охирги тўрт ярим йил ичида 9546 нафар шахс турли кўринишдаги коррупцион жиноятларни содир этган. Бунинг оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатларига 3 трлн 200 млрд сўмга яқин зиён етказилган.
Мухсинхўжа Абдурахмонов Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи, шунингдек, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
Долларнинг расмий курси 9,26 сўмга пасайди ва жами 10 621,49 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз кўтарилди.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрига киришди. Аввал шаҳарнинг марказий қамоқхона, сўнг бозор ҳудудида жанглар бўлиб ўтгани айтилмоқда. Бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган ва яраланган.
АҚШ Афғонистондан қўшинларини чиқаришни 31 август куни якунлайди. Америка президенти Жо Байден АҚШ «Ал-Қоида» раҳбарини йўқотиб, мамлакатдаги ўз мақсадларига эришганлигини таъкидлади. «Афғонистоннинг кейинги тақдирини ҳал қилиш — фақат афғон халқининг ҳуқуқи ва масъулияти», — деди у.
Ўзбекистон умумий қиймати 870 млн долларга тенг бўлган евро облигацияларини иккита траншда чиқаради. Долларли транш 10 йил муддатга, сўмда кўрсатилган евробондлар эса 3 ёки 5 йилга чиқарилади, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов.
2020 йилда Ўзбекистон хайрия индекси (World Giving Index) жаҳон рейтингида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Пандемия шароитида одатда биринчи ўнталикка кирадиган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига Индонезия, Кения ва Нигерия юқори ўринларни эгаллади. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳлашмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида мактабгача таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 10,9 млн АҚШ доллар эквивалентидаги кредит битими имзоланди.
Жума куни Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Дам олиш кунларида салқин ҳаво оқимлари барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати +39 даражадан юқори бўлмайди.
Наманган вилояти Давлатобод туманидан 4 та бутун ва 2 та ярим емирилган бомба топилди. Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил 1 январдан ҳўл пилла ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади. Бундан ташқари, қоракўлчиликни янада ривожлантиришга 200 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Нодир Мусамухамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг