Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланди
21 июнь 2021, 07:40

Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ватандоши томонидан пичоқланди

Тошкентда икки нафар Жанубий Корея фуқароси ўртасида содир бўлган жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Корея матбуотида марҳумнинг таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи экани хабар қилинди.

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести
20 июнь 2021, 17:07

Спорт соҳасидаги энг муҳим хабарлар ҳафталик дайжести

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани, «Пахтакор» жамоасининг футболчи ва раҳбарияти маошлари очиқланиши, ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси, Бектемир Мелиқўзиевнинг нокаутга учраши — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.

«Соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган». Андижон вилояти ҳокимлиги юк машинасига ортилган дарахтлар ва буталар ҳақида
20 июнь 2021, 14:40

«Соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган». Андижон вилояти ҳокимлиги юк машинасига ортилган дарахтлар ва буталар ҳақида

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг таъкидлашича, президентнинг Андижон вилоятига ташрифи олдидан йўллар бўйлаб экилган буталар «қайтариб олинган». Вилоят ҳокимлиги ободонлаштириш ишлари давомида буталарни вақтинча салқин жойга кўчирганликлари ҳақида хабар берди. «Газета.uz»нинг аниқлашича, Шавкат Мирзиёев ташрифидан бир неча кун олдин Ободонлаштириш бошқармаси 50 минг катарантус гуллари ҳамда 180 дан ортиқ дарахт ва буталарни сотиб олган.

Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учради
20 июнь 2021, 12:18

Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учради

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев АҚШда фаолиятидаги навбатдаги жангини Габриэль Росадога қарши ўтказди. Мазкур жангда Росадо Мелиқўзиевни нокаутга учратди.

«Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади
20 июнь 2021, 11:51

«Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади

Президент қарори билан cпорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади. Бунда, ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.

Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди
20 июнь 2021, 10:59

Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро кинофестивали фаолиятини тиклаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур тадбир ҳар йили куз фаслида ўтказилади.

19 июнь куни Ўзбекистонда 415 нафар кишида коронавирус касаллиги аниқланди
20 июнь 2021, 10:49

19 июнь куни Ўзбекистонда 415 нафар кишида коронавирус касаллиги аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 минг 025 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 381 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

«Айримлар футболни бизнес қилиб юборди» — Абдусалом Азизов
19 июнь 2021, 18:00

«Айримлар футболни бизнес қилиб юборди» — Абдусалом Азизов

ЎФА раҳбари Абдусалом Азизов футболда кўп нарса йўқотилгани, айрим инсонлар буни бизнес қилиб юборганини таъкидлади. Шунингдек, ЎФА раҳбари бошқа футбол клубларининг маошларини ҳам очиқлаши ҳақида айтиб ўтди.Мана, кеча «Пахтакор» клуби маошларини очиқладик, бошқа клубларнинг ҳам маошларини очиқлаймиз", — дея маълум қилди у.

Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадан кетди
19 июнь 2021, 16:38 1

Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди, Одил Аҳмедов терма жамоадан кетди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Жамоа сардори Одил Аҳмедов эса терма жамоадаги фаолиятини якуналаганини эълон қилди. «Асосий муаммоларимиздан бири болалар футболини тўғри йўлга қўймаганмиз. Фундамент бўлмаганидан кейин натижа ҳам бўлмайди», — деди у.

Кўп квартирали уйларни бошқаришда нималар ўзгаради?
19 июнь 2021, 15:00 2

Кўп квартирали уйларни бошқаришда нималар ўзгаради?

Президент қарори билан 15 та ҳудуддаги 1227 та уй коммунал ва таъмирлаш хизматларини кўрсатадиган, ободонлаштириш ва бошқа ишлар билан шуғулланадиган бошқарув компанияларига берилади. 6085 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун 734 миллиард сўм, таъмирлаш дастурига 100 млрд сўм ажратилади. 2021 йил 1 октябрдан кейин қурилган уйлар қурувчи бошқарувига топширилади.

Фарғонада 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида аёл ҳайдовчи ҳалок бўлди
19 июнь 2021, 10:58

Фарғонада 3 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲ оқибатида аёл ҳайдовчи ҳалок бўлди

Риштон туманида қувиб ўтиш қоидасини бузган Matiz иккита автомобиль билан тўқнашди. Оқибатда унинг ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 2,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
19 июнь 2021, 10:45

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 2,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 минг 610 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 293 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Антониу Гутерриш БМТ раҳбари лавозимига қайта тасдиқланди
19 июнь 2021, 10:40

Антониу Гутерриш БМТ раҳбари лавозимига қайта тасдиқланди

БМТ Бош ассамблеяси Антониу Гутерришни ташкилот раҳбари лавозимига иккинчи муддатга тасдиқлади. У «янги давр бошланишида» БМТда ўзгаришларга эришишга ваъда берди.

Нима тайёрлаймиз: ёзги таомлар
19 июнь 2021, 10:30

Нима тайёрлаймиз: ёзги таомлар

Чалоп, туркча рататуй, товуқ ва сабзавотли кабобчалар, кук-си, окрошка — Zira.uz ёзги таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 июнь 2021, 22:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

Калифорнияда иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилгани, Aнтониу Гутерришнинг қайта БМТ бош котиби этиб тайинлангани, Эронда президент сайловларида овоз бериш жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 июнь 2021, 20:30

18 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президентнинг Андижон вилояти фаоллари билан учрашуви, «Пахтакор» клуби ходимларининг маошлари ошкор қилиниши, Янги Андижон шаҳрининг қандай кўринишга эга бўлиши, Тошкент ҳайвонот боғига иккита оқ рангли шер болалари олиб келиниши — «Газета.uz»нинг 18 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Янгиқўрғон ҳокимлиги биносига қўйларни ҳайдаб борган фуқарога жарима ва 10 кунга қамоқ жазоси қўлланилди
18 июнь 2021, 18:46

Янгиқўрғон ҳокимлиги биносига қўйларни ҳайдаб борган фуқарога жарима ва 10 кунга қамоқ жазоси қўлланилди

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биносига қўйларни ҳайдаб борган фуқарога нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унга нисбатан жарима ҳамда 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида рекордни янгилашди
18 июнь 2021, 17:41

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида рекордни янгилашди

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза жами 10 та медални қўлга киритиб, рекорд ўрнатишди. Бунга қадар Ўзбекистон тарихида ҳеч қачон битта Осиё чемпионатида 10 та медаль қўлга киритилмаган эди.

«Бу ҳам гўзаллик, ҳам даромад, ҳам маърифат» — президент «Андижон гуллар боғи» ҳақида
18 июнь 2021, 17:34

«Бу ҳам гўзаллик, ҳам даромад, ҳам маърифат» — президент «Андижон гуллар боғи» ҳақида

Шавкат Мирзиёев Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамда Андижон туманидаги «Андижон гуллар боғи»ни бориб кўрди. «Бундай боғларни ҳар бир туманда ташкил этиб, аёлларга гул етиштиришни ўргатиш керак. Бу орқали «аёллар дафтари»га кирган хотин-қизларни ишли, даромадли қилиш мумкин», — деди давлат раҳбари.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасайди
18 июнь 2021, 16:22

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасайди

Долларнинг расмий курси 13,43 сўмга пасайди ва жами 10 467,60 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг