2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.
Ўзбекистонда 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.
Самарқанддаги АГТКСда газ баллонли Nexia портлади, жабрланганлар йўқ.
Электрон аукцион савдоларига радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар жойлаштирила бошланди. Жойлаштирилган илк лотдаги ер Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган бўлиб, у ерда 4 та видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.
Самарқанднинг айрим маҳаллалари ва Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сув вақтинчалик жадвал асосида берилади. Бу ичимлик суви, ер ости сувлари захиралари камайгани ҳамда сув истеъмоли ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 362 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 316 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Тошкентда реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари одамлар хавфсизлигини таъминлаш талабларини бузган ҳолда давом этмоқда. Ғафур Ғулом боғи ёнидан ўтаётган Spark автомобили устига реклама баннери тушиб кетди. Ц1 да эса конструкция пиёдалар ўтиш жойига ташлаб юборилди.
Президент фармони билан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди. Шунингдек, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланди.
Ўзбекистон президенти Тожикистонга расмий ташрифи давомида Душанбедаги қатор тадбирларда иштирок этади, жамоатчилик вакиллари билан учрашади ва Сўғд вилоятига ташриф буюради. 30 дан ортиқ ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.
Президент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Конвенциянинг 12-моддасига қўшимча шарт билан ратификация қилинди. Мазкур қўшимча шарт давлат ментал ногиронлиги бўлган кишиларга ҳуқуқ лаёқатини беришга тайёр эмаслигини, мазкур модда ижросига ўтиш бирмунча вақт олишини англатади.
Андижонда «ГАЗ-5327» юк машинасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи Matiz ва Spark билан тўқнашув содир этди. Беш киши, жумладан бир вояга етмаган бола жароҳатланди.
Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.
Мармара денгизининг шилимшиқ модда билан қоплангани, Покистоннинг ўз ҳарбий базаларини АҚШга беришдан бош тортгани, Беларусда 470 дан ортиқ кишининг сиёсий айблов бўйича ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқиши, Effect.uz журналистлари Aндижонда калтакланиши, Эверестга чиққан ўзбекистонликка президент совғаси топширилиши, 15 июндан умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул бошланиши ва «Газета.uz»да чиққан мақолалар — «Газета.uz»нинг 8 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев гўштнинг қимматлашиши фонида нархларни барқарорлаштириш тадбиркорларни арзон нархда сотишга мажбур қилишни англатмаслигини айтди. Президент бозорда таклиф ортиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, паррандачилик корхоналарининг фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50 фоизга камайтирилади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Унинг вазифалари самарали тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва интернетдан фойдаланиш маданиятини оширишдан иборат.
Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг