Долларнинг расмий курси 9 сўмга кўтарилди ва жами 10 597 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса пасайди.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги зўравонликка қарши Nemolchi.uz лойиҳасига мамлакатда қийноққа солиш, жисмоний ва руҳий зўравонлик билан боғлиқ моддалар бўйича қўзғатилган жиноятлар сони тўғрисидаги маълумотни беришдан бош тортди. «Сўралган маълумотларни тақдим этишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз», — дейилади ИИВ жавобида.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти зиёлилари ва нуронийлари билан учрашди. «Давлатларимиз ўртасида ҳал бўлмаган масала қолмади, ўзаро ишонч пайдо бўлди. Бундай муносабатларнинг ташаббускори ва архитектори Шавкат Мирзиёев», — деди Эмомали Раҳмон.
Энергетика вазири Алишер Султоновнинг хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари қурилиши ҳақида келишиб олган иккита гидроэлектростанциянинг қиймати 550 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ГЭСлар Ўзбекистон эҳтиёжи учун 1,4 миллиард кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Жиззах вилоятида Россиянинг энг қадимги университетларидан бири — Қозон федерал университетининг филиали очилади. Тегишли битим душанба куни Қозонда, Ўзбекистон делегациясининг ташриф чоғида имзоланди. Мазкур университетда ҳозирги кунга келиб, 300 та йўналиш бўйича таълим берилади.
Навоий вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 1 гектар ерни 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Вилоятдаги яна бир ҳолатда, фермер ўзига тегишли майдондан 6 гектарини 90 млн сўмга пуллашга уринди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.
Баҳодиржон Шермуҳаммадов Фарғона давлат университетига ва Дилноза Ходжаева Қўқон давлат педагогика институтига ректор тайинланди.
Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17−22 м/с гача кучаяди.
Экология қўмитасининг маълум қилишича, «Қизил китоб» га киритилган 10 дона Амударё катта куракбурун балиқ турига квота ажратилган. Бироқ, Амударё катта куракбуруни балиқ турини овлашга рухсат бериш бўйича ариза келиб тушмаган ва рухсатнома ҳам расмийлаштирилмаган.
Июнь ойининг ўрталарида Татаристон президенти Рустам Миннихановнинг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилмоқда. Икки давлат етакчилари республикалар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишади. Қолаверса, 25 дан ортиқ компаниялар вакилларидан иборат делегация Татаристон-Ўзбекистон бизнес форумида ҳам қатнашади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102 минг 892 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, сўнгги кун ичида 331 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
«Бек барака» бозорида савдо қилувчилардан шу жойда ишлаши учун ҳар ойда 100 доллар миқдорида товон пули талаб қилиб, шу йўл билан савдо қилувчилардан жами 9 млн сўм миқдорда пул олганликда гумонланган 6 нафар шахс қўлга олинди. Улар савдо қилувчиларга талаб бажарилмаган тақдирда савдо растаси фаолиятини чеклаш билан таҳдид қилишган.
Самарқандда Сурия ва Яқин шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари сафига бориб қўшилишни режалаштирган 14 нафар шахслардан иборат гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Микаэла Мередит ўтган йили очилган АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссияси биринчи директори бўлди.
Женева аҳолисидан Россия-AҚШ саммити куни уйдан туриб ишлаш сўралгани, КХДР собиқ етакчиларининг сиёсати партия уставидан олиб ташлангани, Aлбания парламентининг мамлакат президентига импичмент эълон қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди. Эндиликда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни бўлишини режалаштирилган.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган юк машинасига урилди. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифининг биринчи куни якунида, Тожикистоннинг юксак мукофоти — I даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни унга ҳамкасби Эмомали Раҳмон топширди.
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи, Ўзбекистонга олиб келинган ваксиналар, автобуслар иштирокидаги ЙТҲлар статистикаси, Жасур Умировнинг озод этилиши, 15 млн сўмга ручка харид қилиниши — «Газета.uz»нинг 10 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон Хатлон вилоятида 250 ўринли замонавий шифохона, Тожикистон эса Самарқанд вилоятида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриб берди. Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг