Президент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат Конвенциянинг 12-моддасига қўшимча шарт билан ратификация қилинди. Мазкур қўшимча шарт давлат ментал ногиронлиги бўлган кишиларга ҳуқуқ лаёқатини беришга тайёр эмаслигини, мазкур модда ижросига ўтиш бирмунча вақт олишини англатади.
Андижонда «ГАЗ-5327» юк машинасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи Matiz ва Spark билан тўқнашув содир этди. Беш киши, жумладан бир вояга етмаган бола жароҳатланди.
Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.
Мармара денгизининг шилимшиқ модда билан қоплангани, Покистоннинг ўз ҳарбий базаларини АҚШга беришдан бош тортгани, Беларусда 470 дан ортиқ кишининг сиёсий айблов бўйича ҳибсга олингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқиши, Effect.uz журналистлари Aндижонда калтакланиши, Эверестга чиққан ўзбекистонликка президент совғаси топширилиши, 15 июндан умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул бошланиши ва «Газета.uz»да чиққан мақолалар — «Газета.uz»нинг 8 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев гўштнинг қимматлашиши фонида нархларни барқарорлаштириш тадбиркорларни арзон нархда сотишга мажбур қилишни англатмаслигини айтди. Президент бозорда таклиф ортиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, паррандачилик корхоналарининг фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари 50 фоизга камайтирилади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида Ижтимоий ва маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди. Унинг вазифалари самарали тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва интернетдан фойдаланиш маданиятини оширишдан иборат.
Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Долларнинг расмий курси 22,84 сўмга кўтарилди ва жами 10 554,96 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида танаси 100% куйиб кетгани айтилган шахс тирик бўлиб чиқди. У аслида қарзини тўламаслик учун ўзини ўлдига чиқариб қўрсатиш режасини тузиб, Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган бошқа фуқарони ўлдирганлиги маълум бўлди.
«Паррандасаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Баҳодир Исаев энди ташкилотга раҳбарлик қилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев сешанба кунги видеоселекторда маълум қилган. Унга шунингдек, Ветеринария қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажариш ҳам юклатилди.
Республика умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул 15 июндан бошланиши белгиланди. Ота-оналар 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар.
Самарқанд шаҳридаги янги замонавий аэропорт реконструкция ишлари ҳажмининг 80 фоизи бажарилди. Лойиҳа сентябрь ойида якунланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон президенти аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселекторда тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, ишсизларга ер майдонларини ажратиш орқали янги иш ўринлари сонини 1,5−2 бараварга ошириш бўйича кўрсатма берди.
Президент сешанба кунги видеоселекторда энди ер фақат аукционда сотилиши ёки ижарага берилишини маълум қилди. «Кимга ер керак бўлса, давлат аукционида қатнашсин, ҳалоли бўлсин, ерни сотиб олсин», — деди у. Қолаверса, давлат раҳбари Сурхондарё тажрибаси доирасида 2021 йилнинг ўзида қарийб 100 гектар ғалладан бўшаган ер ишсиз аҳолига берилишини таъкидлаган.
Туркиялик бир гуруҳ тадбиркорлар, шу жумладан Мехмет Зеки Обуз, Ўзбекистонга қарши Инвестиция бўйича низоларни ҳал қилиш халқаро марказига даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Обуз 2007 йилда Ўзбекистонда 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Эверестни забт этган ўзбекистонлик альпинист Сергей Денисенко «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланди. Спортичига президент совғаси — Trailblazer топширилди.
15 апрель санасини Маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилашга оид қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат билан шунингдек, соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшган ва фидокорона меҳнат қилганлар «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан ҳам айни шу куни тақдирланиши белгиланмоқда.
Тошкентда бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 30 та медални (8 та олтин, 11 тадан кумуш ва бронза) қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг