Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.
Бухоро вилоятида янги газ-кимё мажмуаси қурилишини молиялаштиришга қаратилган тўрт томонлама ўзаро англашув меморандуми Jizzakh Petroleum ва «Газпромбанк» томонидан имзоланди.
Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.
ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.
Сабзавотли сомса, туркча погача, бананли нон, қиймали рулетчалар — Zira.uz пикник учун тайёрласа бўладиган егуликлар рецептларини тақдим этади.
Ўзбекистон январь-апрель ойларида цемент импорти ҳажмини икки баробарга оширди. Тўрт ой ичида 50,5 млн долларлик 1 млн тонна цемент олиб кирилди — сабаблар ва энг кўп цемент импорт қилинган давлатлар.
Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Бу ҳолат магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига ҳам олиб келди.
Турли статистик маълумотлар, Шаҳрисабздаги авария, ИИБ ходимларининг ишдан бўшатилиши, пенсия ва нафақалар оширилиши, 2000 ва 20 000 сўмлик купюраларнинг муомалага чиқарилиши — «Газета.uz»нинг 4 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қорабоғда мина портлаши натижасида уч кишининг ҳалок бўлгани, Facebook’нинг сиёсатчиларга берилган имтиёзларни бекор қилиши, АҚШда 59 та Хитой компаниясининг қора рўйхатга киритилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Иссиқкўл вилоятига сафари чоғида маст ҳайдовчи бошқарган автомобиль унинг кортежига урилиб кетди.
14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.
Президентнинг тегишли фармони билан 1 июлидан пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори оширилади. Шунингдек, ижтимоий нафақалар учун қўшимча тўловлар жорий этилади.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши эмланди. У «Sputnik V» вакцинасини қабул қилган.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида унаштирилган йигит-қизни машинада ўтирган ҳолатда қўлга олиб, уларни қўйиб юбориш эвазига салкам 5 миллион сўм талаб қилган ИИБ ходимлари ишдан бўшатилди.
Шаҳрисабзда Damas русумли автомашинаси ўзини қувиб ўтишга уринган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Damas ҳайдовчиси ва унинг ичидаги фуқаро вафот этди.
Сўнгги уч йил ичида Тошкент иқтисодиёти икки баравар ўсди, деди Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев. Аслида эса 2018−2020 йилларда пойтахт ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръати 22,6 фоизни ташкил этди. Шаҳар ҳокими қурилган метро бекатлари сони ҳақида маълумот беришда ҳам адашди.
Долларнинг расмий курси 8 сўмга кўтарилди ва жами 10 547 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса арзонлади.
Ўзбекистон Марказий банки 2000 ва 20 000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаради.
«Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келган Олимжон Ўсаров Журналистлари ижодий уюшмасининг янги раиси этиб сайланди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) олий даражадаги делегацияси биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк Урганч шаҳрида ЕТББ янги минтақавий ваколатхонасининг очилиши маросимини ўтказади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг