«Толибон» ҳаракати Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудига чет эл қуролли кучларини жойлаштирмасликка чақирди. «Биз ўз еримиздан бошқалар хавфсизлигига қарши фойдаланилмаслигини бир неча марта маълум қилдик ва бошқаларни ҳам ўз ерлари ва ҳаво ҳудудларидан мамлакатимизга қарши фойдаланмасликка чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Беларус президентининг таъкидлашича, Ryanair самолётида бомба борлиги ҳақидаги хабарлар бир вақтнинг ўзида Афина, Вилнюс ва Минск аэропортларига келган. Бироқ Швейцария авиация маъмурлари бу ҳақда хабарсиз бўлганликларини маълум қилишди.
Ижтимоий тармоқларда ЖИБ Янгийўл шаҳар суди мажлислар залида судланувчилар қўлларини кесиб, тартибсизликни юзага келтиргани акс этган видео тарқалди. ИИВ маҳбуслар лезвия бўлаклари билан ўзларига тан жароҳати етказгани, ноўрин талабларни қўйиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганини маълум қилди. Вилоят ИИББ эса воқеанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.
Режиссёр Зулфиқор Мусоқов раҳбарлигидаги Focus мактаби бадиий фильмлар режиссёрлигининг ўзбек тилидаги гуруҳига аризалар қабулини эълон қилди.
Шаҳрисабз шаҳридаги Ҳазрати Имом масжиди ҳовлисида намоз ўқиш айвонининг қурилиши тўхтатилди. Бунга қурилиш ҳақида тегишли ташкилотлар огоҳлантирилмаганлиги сабаб бўлган. Мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили айвон биноси ҳудуддаги тарихий обидаларга ҳеч қандай зарар етказмаслигини таъкидлади.
Долларнинг расмий курси 8,37 сўмга кўтарилди ва жами 10 609,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз пасайган.
Омбудсман Феруза Эшматова бошчилигидаги экспертлик гуруҳи 23-сон маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонага борди. Унга ҳамроҳлик қилган ИИВ Жазони ижро этиш департамени тиббий бўлими бошлиғи Баҳодир Юсуповнинг айтишича, қамоқхоналарда йил бошидан бери COVID-19`га чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган.
Оқдарё туманида 1 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар ва Nexia-3 автомашинаси талаб қилган масъул шахслар қўлга олинган. Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Самарқанд ва Пайариқ туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Нурафшон шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник Наврўз Омонбоев вафот этди. Подполковник «Кучлик» нефт база яқинида автоҳалокатга учраган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги 63-сонли махсус мактаб-интернатининг тарбияланувчилари юз-кўзлари кўкаргани акс этган сурат ва хабарлар тарқалди. Ҳолат ҳокимлик томонидан ўрганилмоқда, Сенат томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1-босқичда эмланганлар 1 212 597 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 470 519 нафарни ташкил қилмоқда. Эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари қайд қилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойидан яхши ўзлаштирган мактаб ўқувчиларига 500 минг сўм миқдорида ҳоким стипендияси жорий этилишини маълум қилди. Бундан ташқари, уларнинг ўқитувчиларига 1 млн сўмдан берилиши белгиланди.
Қозоғистонда Chevrolet Equinox автомобиллари 13 490 000 тенге (331 млн сўм атрофида) нархида сотилмоқда. UzAuto Motors сайтида эълон қилинган нархларга кўра, Ўзбекистонда автомобил нархи 414 млн сўмга тенг деб белгиланган.
Тошкент вилоятида 9 минг 614 та ҳолатда 1618 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишидан олдин етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмагани қайд этилди.
15 ялпи мажлисда Сенат транспорт тўғрисидаги қонун, Сайлов кодексига ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар, 2030 йилгача гендер тенглиги стратегияси тўғрисидаги масалани кўриб чиқади ва ҳукуматнинг давлат буджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот эшитилади.
Қозоғистон ОАВларининг хабар беришича, илгари Ўзбекистонга тегишли бўлган Боғис ва Хиёбон қишлоқлари расман Қозоғистоннинг Туркистон вилояти таркибига киритилди. Чегара участкалари тўғрисидаги шартномалар икки мамлакат томонидан 2002 ва 2004 йилларда имзоланган.
Янги тайинловлар, ХДП депутатининг калтакланиши, Туризм ва спорт вазирлигига ишга таклиф қилинган талаба, тез тиббий ёрдам хизматидаги янгиликлар — «Газета.uz»нинг 25 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
«Мен бошқаларга ўхшаб кўп ва чиройли гапира олмайман. Ё ишлаш, ёки гапириш керак. Иккаласидан биттаси, тўғрими? Мен ишлашни маъқул кўраман», — деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
«Биз яқинда бир модел ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман», — деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан учрашувда.
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти тугатилиб, унинг ваколат ва вазифалари бошқа тузилмаларга ўтказиш таклиф қилинди. Хусусан, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш эркин бозор тамойиллари асосида тўлиқ хусусий секторга берилади. Шунингдек, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш хизматлари ҳам танлов асосида тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг