Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бир жинсли муносабатларга қарши ёшларнинг Тошкент марказида рухсатсиз норозилик акцияси ўтказгани ҳамда ЛГБТ тарғиботини қоралаб ўз муносабатларини билдириб ўтишди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация ҳамда ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган яна 9 та ҳужжат имзоланди. Мамлакатлар бандлик, атом энергетикаси, қишлоқ ва сув хўжаликлари соҳаларида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Долларнинг расми курси 11,48 сўмга пасайди ва жами 10 474,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
AstraZeneca компанияси коронавирусга қарши вакцинасининг номини ўзгартирди. Препарат эндиликда Vaxzevria деб номланади.
26 ва 29 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана Б ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Гана термасига қарши кечган ўйинда Ўзбекистон МТЖ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Ироқ термасига Тошкентда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқдаги номутаносибликни бартараф этишга келишиб олдилар. Иккита вилоятда қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш бўйича Венгрия тажрибасини жорий этиш режалаштирилмоқда. Дебрецен университети бу йил Тошкентда ўз ишини бошлайди.
Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Венгрия бош вазири Виктор Орбан президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот ўтказди. Томонлар ўзаро муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайланди. Мамлакат Конституциясига мувофиқ, давлат раҳбари парламент аъзоси ёки депутати бўла олмайди.
2020 йилда 2 270 кишига нисбатан коррупция билан боғлиқ жиноий иш очилган. Таҳлилларга кўра, коррупция билан боғлиқ жиноятлар асосан ишсизлар ҳамда таълим, тиббиёт, банк, қурилиш ва ички ишлар тизими ходимлари томонидан содир этилган. Коррупцион жиноятларнинг деярли 90 фоизи қуйи бўғин (туман, шаҳарлар) ходимлари ёки мансабдор шахслари томонидан содир этилган.
Президент Администрациясида фаолият юритиб келган Абдусамат Муминов транспорт вазири ўринбосари бўлди.
ZoodMall компанияси Ўзбекистонда ўз тармоғини кенгайтириш мақсадида Тошкентда янги офис очди ва 100 нафар қўшимча ходимни ишга олмоқда.
Президент қарори билан Шахрух Шарахметов Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Душанба куни президент Шавкат Мирзиёев кимё саноати тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Ҳозирда «Ўзкимёсаноат» томонидан 1,355 млрд долларлик 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, 2,6 млрд доллардан зиёд 18 та лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.
Мартнинг сўнгги кунларида Венгрия бош вазири Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Олий мақомдаги учрашувлар чоғида иқтисодиёт, энергетика, таълим ва кадрлар тайёрлаш, маданият, ҳудудлараро ҳамкорлик, бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 10 дан ортиқ келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Қолаверса, президент Шавкат Мирзиёев 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) видеоанжуман шаклида ўтадиган норасмий саммитида қатнашади.
Хитойда Шинжон пахтасидан воз кечган H&M дўконларининг ёпилаётгани, Венесуэланинг вакциналар эвазига нефть таклиф қилгани, COVID-19 кўршапалаклардан одамга юқиш эҳтимолининг юқорилиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Венгрия бош вазири Виктор Орбанни аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Олий мартабали меҳмон Мустақиллик майдонига ташриф буюрда ҳамда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Шундан кейин Венгрия делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
БМТнинг учта агентлиги Қорақалпоғистонда 14дан 30ёшгача бўлган ёшлар ва аёллар, ҳамда ногиронлиги борлар, аёллар бошчилигидаги оилалар, меҳнат муҳожирлари ва аҳолининг бошқа заиф қатламларининг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга оид дастурни йўлга қўйишди.
Ҳафта мобайнида Ўзбекистоннинг аксарият вилоятларида қуруқ, аммо салқин об-ҳаво кузатилади. 2 апрелдан ҳаво исиши кутилмоқда.
Тошкентда ижарада яшаган 5 нафар талабанинг мурдаси номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилган эди. Бош прокуратура маълумотига кўра, йигитларнинг барчаси «ис газидан ўткир заҳарланиш натижасидаги ўткир нафас ва юрак қон томирлари етишмовчилиги» оқибатида вафот этган.
Долларнинг расми курси 15,54 сўмга пасайди ва жами 10 486,46 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг