U-20 Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига «Президент совғаси» ёзуви туширилган Gentra автомобиллари топширилди.
Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Москвадаги музокарада Марказий Осиёни алоҳида муҳокама қилди. Томонлар «рангли инқилоблар импорти ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилишди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган фуқароларни хавфсиз жойга олиб тушди.
Ўзбекистон президенти маҳалла ҳаётида фаол бўлган тизимнинг бир гуруҳ вакилларини турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.
Сешанба куни сезилган зилзилага қадар Ўзбекистондаги Android-қурилмаларнинг кўплаб эгаларига ерости силкинишлари эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантириш келди. Google ушбу тизимни 2020 йил ёзида ишга туширган бўлиб, орадан бир йил ўтиб Ўзбекистон учун ҳам ишлай бошлаган. У қандай ишлайди?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойи 23 мартдан бошланишини маълум қилди. Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Сешанба куни кечқурун Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли зилзила сезилди. Ер силкинишлари горизонтал характерга эга бўлиб, бирмунча давом этди. Зилзила эпицентри Афғонистонда бўлган. Зилзила эпицентрида 6,6 баллни ташкил қилган.
Жиззахда икки нафар вайнернинг ЙПХ ходимлари ҳақида ҳазил видеолари учун 15 ва 10 суткага қамалиши ноқонуний деб топилди. Апелляция инстанциясида улар суд залидан озод қилинди.
Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Тошкентнинг Сергели туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир неча жароҳатлангани маълум қилинди, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритилмади.
Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Россия компаниялари санкцияларни четлаб ўтиш учун Қозоғистондаги ҳамкорларини зарур товарларни импорт қилишда ёрдам сўровлари билан кўмиб ташламоқда, деб ёзмоқда Reuters. Гап турли маҳсулотлар — телефонлар, электроника, нодир металлар, банк карталари учун материалларни етказиб бериш ҳақида бормоқда.
Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг биринчи ATR 72−600 самолёти 21 март куни Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. Бангкокдан ҳавога кўтарилган самолёт у олти жойга қўнади. Компания Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида арзон ҳаво қатновини йўлга қўйишга ваъда бермоқда.
Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди.
U-20 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.
Ўзбекистонда нархлар барқарорлашгани сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов 15 мартдан бекор қилинди. Аввалроқ ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш мақсадида маҳсулотни четга сотиш 1 январдан бошлаб 4 ойга тўхтатилган эди.
Нурота туманидаги Сентоб қишлоғи расман туризм қишлоғи мақомини олди. Ҳудудда 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган. 200 га яқин ишсиз аҳоли доимий иш ўринларига эга бўлди.
Renessans TV журналисти «Миллий» стадиони яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ОАВга тўсқинлик қилиб, куч ишлатгани ҳақида хабар берди. ИИББ эса ходимлар ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаганини билдирди. Юзлаб фуқаролар у ерда U-20 Осиё кубоги финалига чипта сотиб олиш учун йиғилган эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» бўйича овоз бериш бошланганини эълон қилди. Фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ва бошқа лойиҳаларга овоз бериш орқали маҳаллий бюджетнинг жами 1,7 трлн сўмлик қисмини тақсимлашда иштирок этиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг