Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олганларда иситма, аллергик реакциялар ва укол қилинган жойда қизариш кузатилиши мумкин, дея маълум қилди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари.
Тошкент вилоятида ҳайдовчи қизил чироққа ўтиб кетганлиги учун уни тўхтатган ЙПХ ҳодимига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортган. Маъмурий баённома расмийлаштирилганда, ҳайдовчи инспекторга тош билан ҳужум қилмоқчи бўлади. Фуқарога нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.
Юнусобод туманида Spark ҳамда Lacetti тўқнашди. Spark ағдарилиши оқибатида ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Паста фақатгина макарон ва гўштдан иборат бўлади деб ўйлайдиганлар учун Zira.uz 6 хил мазали паста рецептларини тақдим этади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Мисрнинг Сувайш канали тўсилиб қолгани учун 1 млрд доллар товон тўланишини талаб қилгани, Мьянмадаги намойишлар пайтида юзлаб одамларнинг йўқолгани, Европа Иттифоқида янги тартиб тўғрисидаги келишув ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
1 апрелдан Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қанча эмлаш пунктларига ташриф буюриб, аҳолининг вакцина бўйича фикрларини ўрганди. Кимдир хитой-ўзбек вакцинаси ишончлироқ деса, бошқа бировга AstraZeneca маъқул, яна кимдир эса «Sputnik V элита қатлами учун», деган фикрда.
2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган. Президент онкология марказининг Тошкент филиалида 828 млн сўм , Тошкент педиатрия институти клиникасида эса — 423 млн сўм талон-торож қилинганини таъкидлади. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосарига соҳасида «қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги»ни таъминлаш жавобгарлиги юклатилди.
2021 йилнинг январь-март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд (6 723 та), Фарғона (5 900 та) ва Тошкент вилоятлари (5 459 та) етакчи бўлди.
Йилнинг биринчи кварталида олтин нархи 10% га, 2020 йил августидан буён эса 19% га арзонлаб, пандемиягача бўлган даражагача тушди. Бу 1982 йилдан бери ушбу давр учун рекорд пасайиш бўлди.
2 апрель куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иккита ёнғин содир бўлди. Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги пойабзал ишлаб чиқариш цехи ҳамда Зангиота туманидаги дераза ва эшикларни ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди.
Пойтахтнинг 4 та нуқтасида велосипедларни ижарага берадиган bike sharing тизими синов тариқасида йўлга қўйилади. Бундан ташқари, умумий узунлиги 606 км бўлган велосипед йўлакларини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Долларнинг расми курси 0,16 сўмга қимматлади ва жами 10 472 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз қимматлади, рубль эса арзонлади.
Нарпай туманида Cobalt «КАМАЗ» нинг орқасидан келиб уриши натижасида 2 киши вафот этди. 3 нафари тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд 2021 йил охирига қадар аҳолиси бир миллиондан ошадиган шаҳарга айланишини маълум қилди. Ҳоким «миллионер шаҳар"ларнинг ўз статуси борлигини, бунинг аҳамиятига ҳам тўхталиб, Ўзбекистондан аҳолиси икки баробар кам бўлган Қозоғистонда учта «миллионли» шаҳар борлигини мисол қилиб келтирди.
Шанба куни республика ҳудудларида ҳаво илиқ бўлади. Якшанба куни эса барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 8−13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11−16° илиқдан юқори бўлмайди.
2023 йилги бокс бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати Тошкентда ўтказилади.
Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаётган бўлса ҳам Ўзбекистонда жойлар ёпилиши режада йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳеч нарсани ёпмаймиз, лекин тартиб ва тартибни кучайтирамиз», деди. Коронавирусга қарши кураш бўйича ҳудудий штаблар ишини кучайтириш, call-марказ ва кўчма бригадалар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жаҳон банки таҳлилчилари пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди. Шунга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмади.
БААнинг «Masdar» компанияси Зарафшонда шамол электр станциясини қуришни бошлади. 2024 йилнинг охиригача фойдаланишга топширилиши кутилаётган мазкур станция 1,5 млн хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқариши кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг