Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюрди
31 август 2020, 12:15

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

31 август куни президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото
31 август 2020, 12:07

Қашқадарёда ҳокимлар велопойгада қатнашишди. Фото

Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.

Президент «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюрди
31 август 2020, 11:54

Президент «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёдга олди. Президент коронавирус сабабли ўз яқинларидан айрилганларга ҳам ўз ҳамдардлигини билдирди.

«Қоп кийдириб, олиб келингани ҳақиқат эмас». Прокуратура сўхлик блогер ҳақида
31 август 2020, 11:43

«Қоп кийдириб, олиб келингани ҳақиқат эмас». Прокуратура сўхлик блогер ҳақида

Фарғона вилояти прокуратураси вакили блогер Ҳайдаржон Бобохайдаровнинг бошига қоп кийдириб, Сўхдан Фарғонага олиб келинганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Адвокат уни ҳибсда гумон қилинувчи сифатида ушлаб туриш учун фактлар етарли эмаслигини айтди.

Коронавирус ҳолатлари 41,6 мингдан ошди
31 август 2020, 10:21

Коронавирус ҳолатлари 41,6 мингдан ошди

Ўзбекистонда 123 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2515 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Актёр Фатхулла Маъсудов вафот этди
31 август 2020, 00:12

Актёр Фатхулла Маъсудов вафот этди

Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатхулла Маъсудов 57 ёшида вафот этди. У коронавирусга чалинган эди.

Илон Маск мия фаолиятини ўқий оладиган чипни тақдим этди
30 август 2020, 13:46

Илон Маск мия фаолиятини ўқий оладиган чипни тақдим этди

Илон Маск Neuralink нейроинтерфейсининг Link симсиз чипини тақдим этди. Танга шаклидаги мия фаолиятини ўқий оладиган ускуна ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.

Бош прокуратура сўхлик блогер ҳақида маълумот берди
30 август 2020, 13:38

Бош прокуратура сўхлик блогер ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура Хайдаржон Бобохайдаров (блогер Дадахон Ҳайдаров) Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ҳолати юзасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганини маълум қилди. Унинг оиласи 22 августдан буён унинг қаердалигини билмаслигини айтди.

«Дўстлик 2 — Қўйлиқ» ерусти метро йўналиши ишга тушди
30 август 2020, 11:15

«Дўстлик 2 — Қўйлиқ» ерусти метро йўналиши ишга тушди

30 август соат 06:00 дан Тошкент метрополитенининг янги ерусти халқа йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача ҳаракат йўлга қўйилди. Қайд этилишича, «Дўстлик» бекатидан «Дўстлик-2» бекатига ўтиш бепул.

Коронавирус ҳолатлари 41,3 мингдан ошди
30 август 2020, 10:06

Коронавирус ҳолатлари 41,3 мингдан ошди

Ўзбекистонда 143 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2633 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари сони 41 мингтадан ошди
29 август 2020, 23:50

Коронавирус ҳолатлари сони 41 мингтадан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 337 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 41 мингтадан ошди.

«Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси
29 август 2020, 20:56 1

«Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси

Июнь ойида бўлиб ўтган бош вазир билан учрашувда ҳокимни ўзгартиришни сўраган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олинган. Отасининг сўзларига кўра, уни бошига қоп кийгизган ҳолда вертолётда олиб кетишган. Яқинлари 22 августдан буён унинг қаерда эканлигидан бехабар. «Газета.uz» манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 80−90 одам олиб борилган.

Мустақиллик куни муносабати билан кимлар давлат мукофотларига сазовор бўлди?
29 август 2020, 20:30

Мустақиллик куни муносабати билан кимлар давлат мукофотларига сазовор бўлди?

Анъанага кўра, Мустақиллик куни арфасида президент давлат хизматчилари, шифокорлар, ҳарбий хизматчилар, турли соҳа вакилларини, шунингдек чет элликлар ва хориждаги ватандошларни мукофотлаш тўғрисида фармонларни имзолади. Тақдирланганлар орасида вазирлар ва вилоят ҳокимлари, санъаткорлар, ўқитувчилар, журналистлар ва бошқалар бор. Тўрт нафар фельдшер ва уч ҳарбий хизматчи ўлимидан сўнг мукофотланди.

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди
29 август 2020, 17:18

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.

Ўзгидромет — сентябрь ойидаги об-ҳаво ҳақида
29 август 2020, 17:11

Ўзгидромет — сентябрь ойидаги об-ҳаво ҳақида

Сентябрда об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет. Айрим ҳудудлардагина қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.

Президент метронинг «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда борди (фото)
29 август 2020, 16:33

Президент метронинг «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда борди (фото)

Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида айланма йўлни босиб ўтиб, метронинг «Бодомзор» станциясидан янги «Туркистон» станциясига поездда борди. Юнусобод йўлини якунлайдиган иккита янги бекат кунига 7500 йўловчига хизмат қилади.

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди
29 август 2020, 15:42

БАА Исроилга қарши бойкотни бекор қилди

БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади
29 август 2020, 13:44 1

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади

Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.

Махсус комиссия аҳолидан байрамни уйда ўтказишни сўради
29 август 2020, 12:24

Махсус комиссия аҳолидан байрамни уйда ўтказишни сўради

Махсус комиссия пандемия билан боғлиқ вазият сабабли мамлакат аҳолисини Мустақиллик байрамини уйда ўтказишга чақирди.

Косондаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
29 август 2020, 11:05

Косондаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Қашқадарё вилояти, Косон туманидан ўтувчи 4К-339 йўлида Damas ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган «Камаз»ни ўтказиб юбормагани сабабли ЙТҲ содир этилган. Унинг оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси вафот этди, икки нафар киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг