Долларнинг расми курси 9 сўмга қимматлади ва жами 10 528 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
14 март куни бўлиб ўтган «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бош ҳаками Виктор Серазитдиновнинг мазкур учрашувдаги фаолияти қониқарсиз деб баҳоланди ва ҳакамлик фаолиятидан номуайян муддатга четлатилди. Шунингдек, махсус инспекция томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиб чиқиш ишлари бошланди.
Баҳорги таътил 20 дан-28 мартгача давом этади. 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.
Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг «Кёнгнам банки» ваколатхонаси Марказий банк томонидан аккредитация қилинди.
Анжей Малиновский Beeline Uzbekistan бош директори бўлади. Олдинроқ Арташес Давтян ушбу лавозимни эгаллаши ҳақида хабар берилган эди, аммо компания уни ишга олиш жараёнини якунлай олмади.
Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Хатирчи туманига ҳоким этиб тайинланди.
Ўзбекистон Суперлигасида «Сўғдиёна» — «Турон» учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг 52-дақиқасида баҳсли ҳолат юзага келди ва ушбу ҳолат хақида ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Турон» бош мураббийи футболдаги коррупция ҳақида ва адолатсизлик ҳақида гапирди.
Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади ва ҳаво ҳарорати кескин кўтарилади.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, ўзбекистонликлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун йилига 21 960 доллардан кўпроқ маблағ топишлари керак. Бахт учун энг кам пул «талаб қилинадиган» мамлакатлар деб Суринам (6 799 доллар), Аргентина (8 788 доллар), Ангола (8 921 доллар) ва Қирғизистон (8 997 доллар) топилди.
Асака туманида собиқ фермер ҳокимлик захирасидаги 50 сотих ерни танишлари орқали иссиқхона қуриш ва шоличилик учун ажратиб беришини ваъда қилган. У бунинг учун 10 минг доллар талаб қилган. Кешилган пулнинг 5 минг долларини олаётгани вақтида Бош прокуратура ва ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда карантин талабларига риоя қилиш қатъий назоратга олинишини маълум қилди. «Тошшаҳартрансхизмат» жамоат транспортида йўловчиларга тиббий ниқоб тақиш талаб этилиши ҳақида хабар берди.
«ILGA Europe» халқаро ташкилоти Ўзбекистонда бесоқолбозликни тақиқловчи қонун нормаларини чиқариб ташлаш таклифини билдирди. Бунга Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз муносабатини билдирар экан, «агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига», дея таъкидлади. Депутат «бу каби мантиқсиз, аксилтабиий таклифни берганлар бизга асли ким экани ва мақсади нима эканлигини тушуниб олаверинг», дея қўшимча қилди.
«Hududgaz Poytaxt» нинг хабар беришича, Сергели ва Олмазор туманларининг газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
14 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар (тасдиқланганлари) сони 111 тани ташкил қилди ва 24 декабрдан бери биринчи бор бу кўрсаткич 100 тадан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавотирга сабаб йўқлигини айтиб, Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохоналарининг тўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Якшанба, 14 март куни Шайҳонтохур туманидаги «EVOS» умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Шохобчанинг 10 кв.м майдони зарар кўрган.
«Навбаҳор» футбол клуби мухлисини Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси билан ўйинидан сўнг машина уриб юборди. Фуқаро бир неча тан жароҳатлари билан вафот этди.
Бухоро давлат университетида талабаларнинг 8 мартга совғасини «арзимас нарса» деб атаб, «энди ҳаммаси бошқача бўлади» дея огоҳлантирган ўқитувчи ишдан бўшатилди.
Кучли шамол натижасида Хонқа тумани жиноят ишлари бўйича суди биносининг томи қулаб тушди.
Республика махсус комиссияси қарори билан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирусга антиген экспресс тест олиш тартиби 15 мартдан бекор қилинади. 15 мартдан салбий ПЗР тести билан (охирги 72 соат ичида олинган) Ўзбекистонга киришга рухсат берилади. 25 мартга қадар натижалари Ўзбекистонда тан олинадиган хорижий лабораториялар рўйхати тузилади.
АҚШдаги Миннеаполис шаҳри раҳбарияти полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этган фуқаро Жорж Флойднинг оиласига 27 млн доллар тўлашга қарор қилди. Ушбу товон пули Миннеаполис шаҳридаги полиция ходимлари томонидан одам ўлдирилиши учун тўланган компенсациялар орасида рекорд маблағ бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг