Тошкент шаҳрида «Cobalt» йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган яна бир «Cobalt» автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ натижасида 4 нафар фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди ва вазирликлар ўртасида 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Қизлар таълими ва аёлларнинг иш билан таъминланишига сармоя киритиш иқтисодиётни мустаҳкамлайди ва имкониятлардаги фарқни камайтиради, дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.
«Мурунтов» олтин конида 2020 йилда 56,7 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Коннинг ресурс-захиралари 4 минг тонна дея баҳоланмоқда.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистонга 15 млрд япон йенаси ва 195 млн долларга иккита кредит ажратишга тайёр. Ушбу маблағлар коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш ва шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиши режалаштирилган.
«Яндекс.Лавка»да бўлим бошлиғи сифатида фаолият юритган Арташес Давтян 15 мартдан бошлаб «Beeline Uzbekistan» бош директори сифатида иш бошлайди.
Қибрай туманидаги «Қонли ариқ» воқеаси бўйича расмий баёнот берилди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган «Обод Савдо Бизнес» МЧЖга қарашли қушхона раҳбарияти февралда огоҳлантирилган бўлган. Улар бир қатор қонунни бузгани аниқланиб, қонни ариққа оқизиш тўхтатилди. Муаммони ҳал этиш учун эса корхона раҳбарига 5 кун муддат берилди.
«Ўзавтосаноат» электромобилларни 2025 йилга келиб ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бироқ, бу ҳали таҳмин. Компания мутахассисининг фикрича, «электромобилни экологияга ҳам фойдаси бор, лекин экологиянинг бузилишига 80 фоиз сабаб газ билан кўмирни ёқишдан келиб чиқади».
Президентга ўзбек тилида миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон мадҳиясини айтиб берган Хитой элчиси, фарзандлари меҳнати учун мукофот олган она, сабрсиз Гулсанем, 3 ойлик чақалоғи билан президентдан дуо олгани келган аёл, «Шуҳрат» олган Юлдуз Ражабова ва Азиза Қурбонова. 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбиридан — ниқобсиз репортаж (фото, видео).
Тўрткўл туманида тўрт кишидан иборат оила ва уларникига келган меҳмон ис газидан заҳарланиш натижасида вафот этди. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Саховат» ҳамда «Мурувват» интернат-уйларида шароитни яхшилаш, ходимларнинг ойлик иш ҳақларини ошириш бўйича кўрсатма берди. Нуронийларнинг ҳолидан хабар олиб туриш учун яқин атрофдаги шифохоналар, мактаблар бириктирилиши мумкин. ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигини Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўтказилиши режалаштирилмоқда.
UzAuto Motors Транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари иш ҳақи кескин камайганидан ва ундан ушлаб қолинаётганидан шикоят қилдилар. Компания иш ҳақи бўйича қарздорлик йўқлигини таъкидлаб, ходимларнинг иш ҳақидан кредит тўловлари ушлаб қолинганлигини ва суд қарорига асосан мажбурий ундирув амалга оширилганини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда оилавий ажримлар сони юқори бўлиб қолаётгани аччиқ ҳақиқат эканлигини ва ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетгани бунинг исботи бўлганини таъкидлади. «Авваллари бирор оила ажрашса, маҳаллада дув-дув гап бўларди, бутун маҳалла оёққа турарди. Ажрим — бу катта фожиа», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мураккаб пандемия шароитида хизмат қилган аёл шифокорлар, ҳамширалар ва ўқитувчиларни табриклади. «Сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун, одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади», — деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар байрами муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда 2021 йилда ҳам аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес юритиши ва бошқа касблар бўйича ўқиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ишлари давом этишини айтди. Президент «биронта ҳам аёл давлат ва жамият эътиборисиз қолмайди» деб таъкидлади.
Навоий халқаро аэропорти МДҲдаги «Энг яхши аэропорт — 2020» танловида ғолибликни қўлга киритди. Мазкур аэропорт «пандемия шароитида қатор мураккабликларнинг мавжудлигига қарамай, йўловчи ва юк ташишда фаоллик кўрсатган, юқори молиявий натижаларга эришган ҳаво дарвозаси» сифатида эътироф этилди.
Тошкент вилоятида ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, фуқарони 5 минг долларга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди.
Zira.uz аёллар куни учун энг мазали ва нафис салатлар рецептлари тўпламини тақдим этади.
Ўзбекистонда кечқурун ва эрталаб икки марта зилзила содир бўлди. Биринчиси 2:52 да Тошкент вилоятининг Пскент туманида, иккинчиси эса Қирғизистонда Фарғона вилояти билан чегарага яқин жойда қайд этилди.
Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг