Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши аввалроқ танлов якунлари бўйича энг яхши деб топилган пойтахт брендини тасдиқлади.
Сенат юк ёки йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳайдовчиларининг ҳар икки йилда бир марта малака оширишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади.
«Сариосиё» чегара божхона постида «Баклосан» номли 3500 дона психотроп таблеткасини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.
Шавкат Мирзиёев Чортоқ туманида барпо этилаётган «Чортоқ ресортс» санаторий-соғломлаштириш маркази билан танишди.
Маст эркак Қўйлиқ бозори олдидаги кўприкка осилиб қолди. Фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари уни қутқарди.
Ўзбекистонлик талаба ва спорт мураббийларининг Хитойда қисқа муддатли ўқув курслари, кейин магистратура ва аспирантурада ўқишлари ташкил этилади.
Қозоғистонда МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт ўйинларида Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашади.
Прeзидeнт мактабларига қабул Кeмбриж унивeрситeтининг Имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилади. Ушбу таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчилари халқаро меъёрларга мувофиқ малака оширади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройларига 30 та катта сиғимдаги «МАN» русумли автобуслар олиб келинди.
Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги «FT Textile group» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Сурхондарё вилояти Термиз туманида истиқомат қилувчи шахс туман ҳокимияти олдида ўзига ўт қўйди.
Бувайда туманида «қизил симоб» моддасини 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 10 000 АҚШ долларини олаётган шахс қўлга олинди.
Сенат мажлисида жиноят, жиноя-процессуал ва маъмурий кодексларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди.
Сенати ялпи мажлисида ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштириш ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан қонун маъқулланди.
Наманган вилоятига ташриф чоғида президент кортежи Тўрақўрғон тумани деҳқон бозори ёнида тўхтади ва Шавкат Мирзиёев одамлар билан самимий мулоқот қилди.
Жанубий Кореядаги шифохонада оғир аҳволда қолаётган Ўзбекистон фуқароси билан боғлиқ вазият меҳнат вазири назорати остида, дея маълум қилди вазирлик.
Сенатда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни муҳокама қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ҳукумат қарори билан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг