Икки нафар сирдарёликлар Андижондан Мўйноққа қараб пиёда йўлга чиқишди, улар Наврўзни қорақалпоқ халқи билан бирга нишонламоқчи. Ҳаваскор спортчилар 15 февраль куни Андижондан йўлга отланиб, 9 кун деганда Тошкентга етиб келишди.
Самарқандда хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаб ўлдирган фуқарога 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина Исроилдаги оммавий вакцинация жараёни натижаларига кўра, биринчи дозадан сўнг самарадорлик 57%, иккинчисидан сўнг 94% деб топилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларига қарши жиноятларни оғир жиноят деб топиш тавсия этилди. Жиноят кодексининг янги таҳририда бундай қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши мумкин.
Америка Кенгашлари томонидан Ўзбекистонга инглиз тилини ривожлантириш учун 1000 га яқин ўқитувчиларнинг юборилиши режалаштирмоқда. 2022 йил охиригача республика ҳудудида таълим ярмаркаси ташкил этилади. Бундан ташқари, «English Speaking Nation» дастури доирасида 15 мингдан зиёд ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ ноқулай об-ҳаво шароити сабабли барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги пайтга келиб эса Тошкент автовокзалидаги шаҳарлараро рейслар қайта тикланди.
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ва SAT имтиҳонларидан юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши кутилмоқда. 2022 йилдан бошлаб яна 12 та халқаро имтиҳон бўйича ҳам ушбу тартиб жорий этилади. Компенсация олиш тартиби ва ҳар бир имтиҳон учун минимал кўрсаткич ҳақида.
«„Обналчи“ ҳалол тадбиркорнинг биринчи ва ягона душмани. У давлатни, жамиятни алдайди», — деди Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари ҚҚС билан ҳисоб-китобларни бекор қилиш бўйича янги тўлқин кутилаётганидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «обналчи» фирмаларнинг умри кескин қисқарди.
Чилонзор туманидаги 18 та банкоматдан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент шаҳридан қатнайдиган 25 февраль санасидаги барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилинди.
Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.
Президент раислигида ўтган видеоселекторда бу йил Қишлоқ хўжалиги жамғармасига 24 триллион сўм маблағ йўналтирилиши маълум қилинди. Бунда, биринчи марта, сабзавот етиштиришга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар бериш учун 300 млрд сўм қўшимча маблағ ажратиш назарда тутилган.
Президентнинг пойтахт кўчаларини кенгайтириш бўйича берган топшириғидан сўнг, ИИВ томонидан пойтахтда кенгайтириладиган кўчалар, қайта очиладиган йўллар ҳамда янги қуриш режа қилинган йўналишлар рўйхати эълон қилинди. Батафсил.
«Шоввозсой» дам олиш маскани нафақат темирйўлчиларга, балки, президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, турли вазирлик, идора ва давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар, республика аҳолиси ва чет эллик инвесторларга хизмат кўрсатади, дея баёнот берди «Ўзбекистон темир йўллари».
Украинанинг МДҲнинг ҳаво макони тўғрисидаги шартномасидан чиқаётгани, Беларусда муҳим товарлар нархларига чекловлар қўйилгани, Хитой судининг фуқарога уй ишлари учун рафиқасига пул тўлашни буюргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг маълум қилишича, «ҳозирда Давлат тест маркази ва тегишли вазирликлар билан биргаликда фанлар мажмуаси ишлаб чиқилган. Аввалги йил билан солиштирадиганда, жуда катта фарқ бўлмайди». Фанлар мажмуаси кечикаётганига блогерлар ўз муносабатини билдирди.
Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб интернет (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар) орқали савдо қиладиганлар иш бошлагани тўғрисида солиқ органларига хабар беришлари ва махсус рақамли кодларни олишлари шарт бўлади. Ушбу тартиб солиқ йиғимини 196 млрд сўмга ошириши кутилмоқда.
Сув тежовчи технологиядан фойдаланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига субсидиялар берилади. Бироқ, беш йилгача бўлган муддатда технология ишлатилмаса, йиллар кесимида субсидиянинг 100 фоизидан 20 фоизгача миқдори қайтариб олинади. Технологиядан фойдаланмаслик ҳолати ҳақида видео тасвирларни юборган шахслар рағбатлантирилади.
Президент Тошкентда тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.
Австралия ҳукумати ва Facebook онлайн-платформаларда янгиликларнинг жойланиши учун ОАВларга пул тўлашга мажбур қилиб қўювчи қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришишди. Аввалроқ компания Австралия ОАВларининг тармоқдаги барча постларини блоклаган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг