Президент раислигида айни пайтда ўтаётган йиғилишда хотин-қизлар саломатлиги, аҳоли бандлиги, ижтимоий фаровонлик ва хавфсизлик муаммолари муҳокама қилинмоқда. «Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда омма олдида „сазойи“ қилиш ҳолатлари оддий ҳолатга айланиб бормоқда», — дея таъкидлади президент.
Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таъкидлашича, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги асосий муаммолар — қулай инвестиция муҳитининг йўқлиги, хусусий мулк ҳуқуқларини тартибга солиш ва ҳимоя қилиш соҳасининг номукаммаллиги бўлиб турибди. Амалдаги инвестиция тенденцияларининг шундай давом этиши иқтисодий ўсиш суръатларига эришишни секинлаштириши мумкин.
Президент Фарғонадаги Шодиёна ва Намангандаги Бунёдкор маҳаллаларидаги вазиятни «президент сиёсатига хиёнат» деб атади. Давлат раҳбари «қуйидаги» муаммоларни тушуниш ҳамда вазифа ва топшириқларни «тўғрироқ» белгилаб олиш учун амалдорларга маҳаллаларга кўчиб ўтишни таклиф этди.
Икки қаватдан юқори бўлган уйларни экспертизасиз қуришнинг тақиқланиши, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари, Ўзбекистон фуқаролари учун туристик йиғим, алиментларни ундиришнинг янги тизими — 1 мартдан мамлакат қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Долларнинг расмий курси 13 сўмга арзонлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Президент янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунга имзо чекди. Унга мувофиқ, аудиторлик фаолият лицензияланадиган фаолият турлари таркибидан чиқарилди. Энди ушбу фаолият фақат Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.
Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган «Бунёдкор» маҳалласида яшашини маълум қилган эди. Ҳозирда ушбу ҳудудда контейнер ўрнатилиб, унинг атрофи девор билан ўралди. Бундан ташқари, уй ҳовлисида фуқароларни қабул қилиш, суҳбатлашиш, мурожаатларини тинглаш учун махсус айвон ҳам барпо этилмоқда.
«Парламент Президентнинг айтганини қилади деган гап аввалги вақт учун тўғри келар эди, аввалги вақтдаги дунёқараш бу» — дейди Сенат раиси Танзила Нарбаева. Унинг сўзларига кўра, парламент ҳозир тўлиқ мустақил ва унга ҳеч ким босим ўтказмайди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари электрон эмлаш сертификатларини жорий этиш тўғрисида келишиб олдилар. Амалга оширилган эмланишни тасдиқловчи сертификат учинчи мамлакатлар томонидан ЕИга кириш учун асос бўлиши мумкин.
Жума кунидан бошлаб совуқ ҳаво массалари республика ҳудудидан чиқишни бошлади. Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади ва якшанба кунига келиб ҳаво ҳарорати 7−12° илиқгача кўтарилади.
Ўтган йили Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил салкам 15 мингта мурожаатни қабул қилди ва унинг 4486 тасини кўриб чиқишни ўз назоратига олди. Омбудсманнинг 274 та мурожаатига вазирлик ва идоралар ўз вақтида жавоб бермаган. Бола омбудсмани йил давомида 85 та мурожаатни олган ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 8 марта судларда қатнашган.
АҚШ Суриядаги бинога авиация орқали зарба берди. Ракета орқали зарба бериш буйруғини президент Жо Байден берган.
Spotify мусиқий стриминг хизмати Ўзбекистонда ҳам фаолият юрита бошлади. Хизматдан ҳам бепул, ҳам пуллик асосда фойдаланиш мумкин.
Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини тасдиқлади. Жараёнга жамоатчилик жалб қилинади — фуқаролар regulation.gov.uz порталида чеклист тўлдириб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
Сирдарё вилоятида аёл вояга етмаган 2 ойлик чақалоғини 3 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Фарзандини тадбир иштирокчисига сотган вақтида, келишилган пуллар билан ушланди.
Фарғона вилоятида «Lасetti-2» автомашинаси «Matiz» билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» даги икки йўловчи вафот этди. Машина ҳайдовчилари тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Янги аэродром яқинида фақат дарахтзор, бута ва гуллардан иборат дендропарк (155 гектар), шунингдек, унинг ёнида Олимпия шаҳарчаси (160 гектар) қурилиши режалаштирилмоқда. Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида ҳам парк (270 гектар) бунёд этилиши кўзда тутилган.
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 20 февралдан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди. Ташкилотчиларга санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиш, экспозициялар орасида 3 метр масофани таъминлаш каби талаблар қўйилмоқда.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 400 дан ортиқ авария ҳолатидаги уйлар бузилади, дея маълум қилди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Шунингдек, ёғоч уйларнинг бузилиши ҳам бошланади. Ҳокимнинг сўзларига кўра, бу йили шунингдек, иккита мактабни очиш, иккита поликлиника қуриш, туман тез ёрдам хизматини ташкил этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган.
АҚШда айрим тоифадаги чет элликларга қўйилган тақиқларнинг бекор қилиниши, Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганлари, Aвстралияда Google ва Facebook’нинг маҳаллий янгиликлар учун пул тўлаши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг