Қурбон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди
25 июль 2020, 13:56

Қурбон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.

«У ҳам тан олинишга лойиқ» — COVID-19дан вафот этган СЭОМ ходимининг опаси
25 июль 2020, 13:42 1

«У ҳам тан олинишга лойиқ» — COVID-19дан вафот этган СЭОМ ходимининг опаси

62 ёшида Чилонзор Санитария-эпидемиология фаровонлиги марказининг бактериологик лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова вафот этди, унинг коронавирус юқтирганлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолат ҳақида хабар бермади. Марҳуманинг опаси, 40 йилини тиббиётга бағишлаган Марҳабо Аҳмедова бошқа тиббиёт ходимлари сингари тан олинишга лойиқ, деб ҳисоблайди.

Уйда тайёрлаймиз: 7 та ноодатий десерт рецептлари
25 июль 2020, 10:30

Уйда тайёрлаймиз: 7 та ноодатий десерт рецептлари

Zira.uz сизга зефир, кейк-попслар, «Птичье молоко», «Башорат қилувчи печенье» ва яна бошқа ноодатий десертлар рўйхатини тақдим этади.

Кун давомида 492 кишининг коронавирусга чалингани расман тасдиқланди
25 июль 2020, 00:07

Кун давомида 492 кишининг коронавирусга чалингани расман тасдиқланди

Ўзбекистонда кун давомида 492 та коронавирус ҳолати расман тасдиқланди. Умумий кўрсаткич 19360 тага етди. 40 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Президент одил судлов самарадорлигини ошириш бўйича фармонни имзолади
24 июль 2020, 23:57

Президент одил судлов самарадорлигини ошириш бўйича фармонни имзолади

Президент фармони билан 1 январдан вилоятлардаги судлар негизида умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади, маъмурий судларни кўриб чиқиш ваколати эса жиноят ишлари бўйича судларга берилади. Суд тизимига дастлабки эшитув институти ва «бир суд — бир инстанция» тамойилини жорий этилади, шунингдек, прокурорларнинг суд ишларини кўриб чиқишдаги иштироки тартиблари қайта кўриб чиқилади.

Мўйноқда ёшларни иш билан таъминлаш бўйича янги лойиҳага қўл урилди
24 июль 2020, 22:39

Мўйноқда ёшларни иш билан таъминлаш бўйича янги лойиҳага қўл урилди

Мўйноқда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» МЧЖ ташкил этилиб, қисқа вақтда минг нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди.

Сардобада 18 ёшли фуқаро Captiva ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этди
24 июль 2020, 22:18

Сардобада 18 ёшли фуқаро Captiva ағдарилиб кетиши оқибатида вафот этди

Сардобада 18 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз Captiva автомобилини ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотди ва машина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди
24 июль 2020, 21:37

Коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди

Коронавирусга чалинган Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев оламдан ўтди.

Республика бўйича электр таъминоти тизимига чекловлар киритилмоқда
24 июль 2020, 21:33

Республика бўйича электр таъминоти тизимига чекловлар киритилмоқда

Ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келгани сабабли республика бўйича 1,5−2 млн кВт•соат ёки кунлик 0,8−1 фоиз миқдорида чекловлар киритилиши маълум қилинди. Тожикистондан электр энергияси импорти тўхтаган, Туркманистон билан эса янги шартнома имзоланди.

Жиззахда яна иккита ЙТҲ: 5 ёшар қизча ва 18 ёшли йигит ҳалок бўлди
24 июль 2020, 21:19

Жиззахда яна иккита ЙТҲ: 5 ёшар қизча ва 18 ёшли йигит ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.

Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади
24 июль 2020, 20:54 1

Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити байрамини 31 июль, жума куни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда байрамнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтиши учун зарур чоралар кўриш топширилган.

Сурхондарё ҳокими шифохонадан видеоёзув эълон қилди
24 июль 2020, 20:43

Сурхондарё ҳокими шифохонадан видеоёзув эълон қилди

Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Тошкентдаги шифохонадан видеоёзув эълон қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.

Жиззахда юк автомашинаси ағдарилди
24 июль 2020, 18:21

Жиззахда юк автомашинаси ағдарилди

Жиззах вилояти халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Traller русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилди. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ярим йил ичида 14−17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84 та туғруқ қайд этилди
24 июль 2020, 18:20

Ярим йил ичида 14−17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84 та туғруқ қайд этилди

Январь-июнь ойлари давомида 14−17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84 та туғруқлар қайд этилгани маълум бўлди.

Яна 193 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 19179)
24 июль 2020, 17:03

Яна 193 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 19179)

Коронавирус беморлари сони 193 нафарга ортиб, жами 19179 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида аниқланди.

Тошкентда коронавирусга чалинган 73 ёшли бемор вафот этди
24 июль 2020, 17:01

Тошкентда коронавирусга чалинган 73 ёшли бемор вафот этди

Тошкентда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган 73 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Иқтисодий судлар томонидан бизнес фойдасига деярли 825 млрд сўм ундириб берилди
24 июль 2020, 16:12

Иқтисодий судлар томонидан бизнес фойдасига деярли 825 млрд сўм ундириб берилди

Биринчи ярим йилликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 14 мингдан ортиқ иқтисодий иш кўриб чиқилди ва улар фойдасига 824,7 млрд сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади
24 июль 2020, 16:09

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Кундузги ҳарорат 37−40 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Жанубда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.

Нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди
24 июль 2020, 15:37

Нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

Лицензияга эга бўлган нодавлат таълим ташкилотларига 1 январга қадар бир қатор қулайликлар яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 32 млрд доллардан ошди
24 июль 2020, 15:32

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 32 млрд доллардан ошди

Марказий банк Ўзбекистон расмий захира активлари ҳажми 32,3 млрд АҚШ доллари ташкил этишини маълум қилди. Олтин-валюта захираси 2020 йил бошидан деярли 11 фоизга ўсган ва тахминан 20 ой давомида импортни молиялаштиришга етади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг