Гулистон шаҳрида Нексия ва HOWO юк автомашинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Нексия ҳайдовчиси вафот этди ва унинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари COVID-19 пандемияси оқибатлари ва охирги пайтда туманда қилинаётган ҳаракатлар ҳақида маълумотлар бериш, аҳолини ҳамжиҳатликка чақириш мақсадида эфир орқали ҳалққа юзланишди. Айрим ҳокимлар COVID-19 оқибатлари учун халқдан узр сўрашди.
Ўзбекистонда илк бор «Банклар фаоллик индекси» эълон қилинди. Унга кўра, май ойи учун «Капиталбанк» мамлакатда фаолият юритувчи энг фаол банк деб эътироф этилди. Индекснинг сўнгги ўринларини «Тенге банк», «ЎзКДБ» ва «Пойтахт банк» банклари эгаллади.
Ўзбекистонда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.
Давлат хизматлари агентлиги 2020 йилнинг якунига қадар «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) ягона электрон архиви» ахборот тизимини блокчейн технологиясига ўтказади. Бу тизим ахборот хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаши ҳамда фирибгарликлар олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.
Коронавирус беморлари сони 118 нафарга ортиб, жами 18986 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда 23 июль куни 489 та коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич 18868 тага етди. Коронавирусдан вафот этганлар сони, ССВ статистикасига кўра, 102 (+4) нафарни ташкил этмоқда.
Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.
Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун сиҳатгоҳ, дам олиш масканлари, соғломлаштириш лагерлари, коллежлар ва лицейлар ётоқхоналарида қўшимча 12 мингдан зиёд захира ўрни тайёрланмоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ихтиёридаги Т-64 танклари мамлакат мудофаа-саноат мажмуаси корхоналарида Т-64MV даражасида модернизация қилинмоқда.
Ўзбекистонга цемент импорт қилиш ва уни эркин муомалага чиқариш тартиблари соддалаширилади. Шунингдек, 2020−2021 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича 1,2 млрд долларлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.
Президент коронавирус юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди.
«Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси доирасида COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ўрганишга қаратилган тадқиқотга кўра, аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда. Шунингдек, июнь ойида маҳаллий маҳсулотлар танқислиги камайди.
2020 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилди. Шулардан 120,5 минг нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.
Коронавирус беморлари сони 172 нафарга ортиб, жами 18703 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 84 нафари Сурхондарё вилоятида, 65 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида камбағал уй хўжаликлари сони 8 фоиздан 21 фоизга кўпайган, ўртача ва юқори даромадли ўй хўжаликлари сони эса 13 фоизга камайган.
Андижонда Nexia-3 ва иккита Spark тўқнашуви натижасида биринчи Spark ҳайдовчиси ва унинг онаси воқеа жойида вафот этди.
Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, эпидемиолог ва бошқа мутахассислар ишга олинади. Икки ҳафталик иш фаолияти учун 10−25 млн сўмгача маош тўланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг