Президент фармони билан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Бундан ташқари, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Қува туманининг ҳокими, прокурори, ИИБ ва солиқ инспекцияси бошлиқларини ишдан олди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларининг сектор раҳбарлари ҳам вазифасидан четлатилди.
АҚШ президент Жо Байден ташқи сиёсат масалалари бўйича қилган нутқида Россия ҳукуматидан Навалнийни озод этишни талаб қилди. Жо Байденнинг таъкидлашича, Навалний «коррупцияни фош қилаётгани учун ўлжага айланган».
Сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Феруза Эшматова номзодини тасдиқлашди. У мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раислигига эса Малика Кадирханова сайланди.
Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади. «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», деди давлат раҳбари.
Бухоро вилоятида бир неча фуқаролар АЖ раҳбари ва бош ҳисобчининг турли видео ёзувларини интернетга жойлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитган. Ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Президент Фарғона вилоятидаги сафари давомида бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятига тўхталиб, «у ҳалол одам, тоза одам, ҳаловати йўқ одам. Фарғона халқини оғир синов кунларида нисбатан жуда катта иш қилди, мен ундан розиман» деди. Президент Бухорога ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасини уни қониқтирмаётганлигини, тизим тўғри йўлга қўйилмас, Ғаниевни ишдан бўшатишини айтган эди.
Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тасдиқлади. У бунга қадар Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси лавозимига тасдиқланди. У бунга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссияни бошқарган.
4 февраль куни Олма Ота шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди. Ҳукумат раҳбарлари президент Шавкат Мирзиёевнинг март-апрель ойларида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган расмий ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди.
Президент қарори билан Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди. Жамғарма Алишер Навоий ҳаёти, ғоялари ва илмий-адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш каби ишлар билан шуғулланади.
Тошкентда 14 кишини Европага ишга жўнатишга ишонтириб, уларни Россия, Украина ва Белоруссияда қийинчиликларга дучор қилган шахсларга фирибгарлик ва одам савдоси айблови билан жиноят иши қўзғатилди.
6−8 февраль кунлари Кавказдан нам ва салқин ҳаво массасининг кириб келиши, шунингдек, республика бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Сайёҳларга 24 соат ёрдам кўрсатувчи Call-марказ ўз фаолиятини бошлади. Хизматлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида кўрсатилади. Call-марказ республиканинг барча ҳудудларидаги ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари билан боғланган.
Бухородаги кўп қаватли уйнинг 3-қаватида юз берган газ портлаши оқибатида жароҳатланганлар сони 12 кишига етди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Мьянма ҳарбий ҳукуматининг Facebook’ни блоклагани, Исроилнинг Сурияга ҳаводан ҳужуми, БМТнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларида кескин ўсишини қайд этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40га яқин жиноят иши очилгани ва уларда 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож қилингани фош этилди. Шунингдек, йўл қурилишлари ҳалигача СССР стандартлари асосида олиб борилаётгани маълум қилинди.
2021 йилги давлат дастурига фуқаро таклифи билан Тошкентнинг қадимий 12 та дарвозаси қайта тиклаш ва туризм масканига айлантириш бўйича алоҳида банд киритилди. Ушбу дарвозалар XVIII асрда Тошкентни босқинчилардан ҳимоя қилиш мақсадида унинг атрофида бунёд этилган 8−20 метрлик девор ичига кириш вазифасини ўтаган. Унинг 12 та калити ҳам бўлган.
Бухорода қурилиши тугалланмаган 8 қаватли бинода портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида 3 киши жароҳатланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида эришилган битимга кўра, Мисрнинг «Fly Egypt» авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошира бошлайди. Қатновлар Қоҳира ва Тошкент, Шарм ал-Шайх ва Тошкент ўртасида иккитомонлама йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг