Шавкат Мирзиёев Сенатнинг янги биносини бориб кўрди
15 январь 2021, 14:20

Шавкат Мирзиёев Сенатнинг янги биносини бориб кўрди

Президент Сенатнинг янги биносини бориб кўрди. 6 қаватли эски бино тубдан реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар қурилмоқда. Янги бинода шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш учун 280 ўринли зал ҳам ташкил этиляпти.

Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди
15 январь 2021, 13:40

Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди

Кадастр агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Фаолияти давомида у президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Давлат хизматлари агентлиги директори сифатида ҳам иш юритган.

Ўзбекистон тарихида иккинчи маротаба ёш ходимга генерал-майор унвони топширилди
15 январь 2021, 13:26

Ўзбекистон тарихида иккинчи маротаба ёш ходимга генерал-майор унвони топширилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга генерал-майор унвони топширилди. У Ўзбекистон тарихида ушбу унвонни олган иккинчи энг ёш ички ишлар органи ходими эканлиги қайд этилди.

Uzreport TV канали тасвирчисига қаршилик кўрсатилиб, камераси синдирилди
15 январь 2021, 13:15

Uzreport TV канали тасвирчисига қаршилик кўрсатилиб, камераси синдирилди

Uzreport TV канали кўрсатуви суратга олинаётган вақтда, икки нафар шахс тасвирчига ҳужум қилиб, камерани синдиришганлиги айтилмоқда. Чилонзор тумани судининг иш юзасидан чиқарган қарорида ушбу ҳолат қайд этилмай, тасвирчи ва фуқаролар орасида жанжал бўлиб ўтганлиги айтилган. Комил Алламжонов ушбу ҳолатга муносабат билдириб, айбдорлар жазога тортилиши шартлигини таъкидлади. «Қонун устуворлигига эришишимиз ўз қўлимизда», дейди у.

Ўзбекистонда мактабларда 2−4-синф ўқувчиларига шахмат ўйнашни ўргатишга 20 млрд сўм ажратилади
15 январь 2021, 13:01

Ўзбекистонда мактабларда 2−4-синф ўқувчиларига шахмат ўйнашни ўргатишга 20 млрд сўм ажратилади

Президент фармони билан барча мактабларда 2−4 синф ўқувчиларига «Жисмоний маданият» дарсида шахмат сабоқлари берилади. Бунинг учун 20 млрд сўм ажратилади. Мамлакатда шахмат ўйнайдиганлар сонини 3 фоизга, шахмат тўгараклари сонини 20 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. Аввалроқ дунёнинг энг ёш халқаро гроссмейстерларидан бири Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон шахмат федерациясини эътиборсизликда, шахматчиларни қўллаб-қувватламасликда айблаган эди.

Германияда COVID-19 юқтирганлар сони 2 миллиондан ошди
15 январь 2021, 12:22

Германияда COVID-19 юқтирганлар сони 2 миллиондан ошди

Германияда сўнгги 24 соат ичида 22 368 киши коронавирус юқтирган бўлиб, COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллиондан ошди. Германия ҳукумати узоқ муддатга мўлжалланган жиддий карантин чекловларини эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) этиб сайланди
15 январь 2021, 12:10

Феруза Эшматова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) этиб сайланди

Ўзбекистон янги омбудсмани этиб Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасида фаолият юритган Феруза Эшматова сайланди.

Қирғизистонда COVID-19 дан вафот этиш ҳолатлари анча кўпроқ — бош вазир ўринбосари
15 январь 2021, 11:25

Қирғизистонда COVID-19 дан вафот этиш ҳолатлари анча кўпроқ — бош вазир ўринбосари

Қирғизистон бош вазир ўринбосари Эльвира Сурабалдиеванинг хабар беришича, мамлакатда COVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари аслида Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилаётган расмий сонлардан анчагина кўпроқ.

Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди
15 январь 2021, 11:09

Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига Фазлиддин Умаров тайинланди.

Нурафшон шаҳри ҳокими тайинланди
15 январь 2021, 10:27

Нурафшон шаҳри ҳокими тайинланди

Собиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Қайроққум сув омборининг ёрилиши ҳақидаги ёлғон миш-мишлар рад этилди
15 январь 2021, 09:58

Қайроққум сув омборининг ёрилиши ҳақидаги ёлғон миш-мишлар рад этилди

Сирдарё аҳолиси орасида Тожикистонда Қайроққум сув омборининг ёрилгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Натижада одамлар уйларини тарк этишга ҳаракат қилган. ФВВ ушбу ёлғон миш-мишларни рад этди. Аҳолини тинчлантириш учун вилоят ҳокими бир қатор туманларга ташриф буюрди.

Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди
15 январь 2021, 09:45

Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Бектемир тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким бўлди.

«Ералаш»нинг бадиий раҳбари Борис Грачевский вафот этди
15 январь 2021, 09:42

«Ералаш»нинг бадиий раҳбари Борис Грачевский вафот этди

«Ералаш» болалар киножурналининг бадиий раҳбари Борис Грачевский 71 ёшида коронавирусдан вафот этди.

Раҳмонбек Усмонов транспорт вазирига ўринбосар бўлди
14 январь 2021, 21:45

Раҳмонбек Усмонов транспорт вазирига ўринбосар бўлди

Президент Юнусобод тумани ҳокими ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмоновни транспорт вазирига ўринбосар этиб тайинлади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 январь 2021, 20:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда саккиз ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланган беморнинг ўлими, AҚШнинг Teslaни 158 мингта автомобилни қайтариб олишга чақиргани, Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун доирасида илк бор шахснинг ҳибсга олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди
14 январь 2021, 18:31

Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди

2019 йилдан буён Нурафшон шаҳар ҳокими бўлган Қаҳрамон Ҳакимов ўз лавозимидан бўшатилди.

Makro вакили Carrefour’нинг баёнотини «сюприз» деб атади
14 январь 2021, 18:02

Makro вакили Carrefour’нинг баёнотини «сюприз» деб атади

Makro супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин Франциянинг Carrefour савдо тармоғи Compass ва Samarqand Darvoza’даги Makro супермаркетлари ўрнида очилиши ҳақидаги баёнотни кутилмаган «совға» бўлди деб атади.

Трампга иккинчи маротаба импичмент эълон қилинди
14 январь 2021, 17:15

Трампга иккинчи маротаба импичмент эълон қилинди

АҚШ Вакиллар палатаси АҚШ ҳукуматига қарши «исён қўзғатгани» учун Доналд Трампга импичмент эълон қилди. У АҚШнинг икки марта импичмент эълон қилинган биринчи президентига айланди.

«Тўғридан-тўғри коррупцион схема» — қурилиш вазири Жиззахда қулаган уй ҳақида
14 январь 2021, 16:57

«Тўғридан-тўғри коррупцион схема» — қурилиш вазири Жиззахда қулаган уй ҳақида

Қурилиш вазири Ботир Зокиров Жиззахда қулаган 6 қаватли уй масаласида маълумот бера туриб, «Тўғридан-тўғри коррупцион схема», — дея таъкидлади. У шунингдек, қулаган бинонинг орқасидаги объект ҳам омонат турганини, уни бузишга эса катта маблағ зарурлигини қайд этди. Жиззах вилояти ҳокими эса бинони бузиш харажатларини тадбиркорга тўлаттиришини айтган.

Суд Жанубий Корея собиқ президентининг ҳукмини ўз кучида қолдирди
14 январь 2021, 16:39

Суд Жанубий Корея собиқ президентининг ҳукмини ўз кучида қолдирди

Жанубий Корея Олий суди коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган собиқ президент Пак Кын Хенинг ҳукмини ўз кучида қолдирди. У 22 йилни қамоқда ўтказади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг