23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 сентябрь 2022, 22:00

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон учун асосий экспорт бозорига айланган Россия, Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу тумандан уй берилиши, салқин об-ҳаво, Пискентда кесилган дарахтлар, Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилгани, тандирчилар ҳаёти ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Икки ойда жами 36 нафар боғча боласи касалхонага ётқизилди — МТВ
23 сентябрь 2022, 17:36

Икки ойда жами 36 нафар боғча боласи касалхонага ётқизилди — МТВ

Август-сентябрь ойларида республика бўйлаб жами 36 нафар боғча боласи турли хил касалликлар билан касалхонага ётқизилди. МТВ бу каби ҳолатларнинг барчасини тегишли хулосасиз овқатдан захарланиш деб бўлмаслигини қайд этди. Вазирлик журналист ва блогерлардан тўғри ахборот тақдим этишни сўрамоқда.

Чилонзорда сохта шартнома билан хонадон сотишга уринган шахс ушланди
23 сентябрь 2022, 17:25

Чилонзорда сохта шартнома билан хонадон сотишга уринган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида 89 кв метрли уйни 480 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига сохта шартнома тақдим этиб, 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди, тергов ҳаракатлари бошланди.

ПМТИ тадқиқоти: пиёдалар кийимининг ранги ЙТҲларни олдини олишда қандай аҳамиятга эга?
23 сентябрь 2022, 17:00

ПМТИ тадқиқоти: пиёдалар кийимининг ранги ЙТҲларни олдини олишда қандай аҳамиятга эга?

ПМТИ мутахассислари пиёдалар кийимининг ранги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда қандай аҳамиятга эга эканини таҳлил қилди. Унга кўра, ёрқин рангдаги кийимлар ва ёруғликни қайтарувчи элементлар 130 метр узоқликдан кўрингани боис автомобилларнинг ўз вақтида тўхташига имкон беради.

Ўзбекистонликлар учун Россия-Украина урушида қатнашиш ҳаром ҳисобланади — фатво
23 сентябрь 2022, 15:46

Ўзбекистонликлар учун Россия-Украина урушида қатнашиш ҳаром ҳисобланади — фатво

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия-Украина урушига тарғиботлар ортидан террористик ташкилотлар жиҳодни даъво қилаётганига муносабат билдирди. «Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас», — дейилади баёнотда. Идора бундай фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлигини қайд этди.

Августда уй-жой савдоси 30 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи
23 сентябрь 2022, 15:43

Августда уй-жой савдоси 30 фоизга ошди — ИТИМ шарҳи

Ўзбекистонда август ойида кўчмас мулк бозоридаги савдо ҳажми 30% га, йил бошидан бери эса 8,5% га ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар 8 ой давомида 7% га, пойтахтда 13% га кўтарилди. Экспертларнинг фикрича, бу — талаб ва чет эл фуқароларининг келиши ортиб бораётганидан далолат беради.

Ўзбекистоннинг баланд тоғларида ҳафта бошида қор ёғиши мумкин
23 сентябрь 2022, 15:35

Ўзбекистоннинг баланд тоғларида ҳафта бошида қор ёғиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудига 25−27 сентябрь кунлари Волга бўйидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади. Шу кунларда шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баландлиги 2500 метрдан юқори тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Москвада ўзбекистонлик йигит икки нафар аёлни ёнғиндан қутқариб қолди
23 сентябрь 2022, 15:35

Москвада ўзбекистонлик йигит икки нафар аёлни ёнғиндан қутқариб қолди

Москва шаҳрида светофор монтажчиси бўлиб ишлаб келаётган ўзбекистонлик Ойбек Эштемиров кўп қаватли турар-жойда содир бўлган ёнғин пайтида икки нафар аёлни қутқариб қолди.

23 сентябрь куни тижорат банкларида сотилаётган доллар курси
23 сентябрь 2022, 12:45

23 сентябрь куни тижорат банкларида сотилаётган доллар курси

Марказий банк 23 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 010,33 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Илиқ дам олиш кунларидан сўнг ҳаво совий бошлайди
23 сентябрь 2022, 12:44

Илиқ дам олиш кунларидан сўнг ҳаво совий бошлайди

Ўзбекистоннинг катта қисмида дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади. Бироқ якшанба куни шимолий ҳудудларга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди, унга кучли шамол ва ёмғир, айрим жойларда эса момақалдироқ ҳамроҳлик қилади. Кейинги ҳафтадан совуқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди
23 сентябрь 2022, 12:21

Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кесиб ташланмаган, соғломлаштирилган — Экоқўмита Пискентда кесилган дарахтлар ҳақида
23 сентябрь 2022, 11:58

Кесиб ташланмаган, соғломлаштирилган — Экоқўмита Пискентда кесилган дарахтлар ҳақида

Тошкент вилоятининг Пискент туманида дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар берилди. Экоқўмитанинг маълум қилишича, 93 туп тол қайта тиклаш ва соғломлаштириш учун кесилган. Ушбу амалиёт натижасида тол дарахтларининг ўсувчанлиги янада ошишини маълум қилинган.

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди
23 сентябрь 2022, 11:54

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди

23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди. Банклар веб-сайтларидан эса Uzcard — «Мир» кобейжинг карталари ҳақидаги бўлимлар олиб ташланди.

Тошкентда юзлаб кондиционерлар архитектура ёдгорликларини «безамоқда»
23 сентябрь 2022, 11:23

Тошкентда юзлаб кондиционерлар архитектура ёдгорликларини «безамоқда»

Бош прокуратура Тошкент шаҳридаги 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етганини аниқлади. Ташкилотлар ўзбошимчалик билан бинога ҳаво совутгич, соябон ва баннерлар ўрнатиб олган. 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилди.

Фарғонада 23 сотих ерни $15 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди
23 сентябрь 2022, 10:59

Фарғонада 23 сотих ерни $15 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фарғонанинг Ёзёвон туманида хусусий фирма раҳбари бошқа бир корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун 23 сотих ерни $15 000 эвазига сотишга келишган. Гумонланувчи пулнинг $10 минг ва 55 млн сўмини олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

7 та вазирликнинг капитал қурилиш билан шуғулланадиган буюртмачи хизматлари тугатилади
23 сентябрь 2022, 10:17

7 та вазирликнинг капитал қурилиш билан шуғулланадиган буюртмачи хизматлари тугатилади

Президент қарори билан 7 та вазирликнинг буюртмачи хизматлари тугатилиб, уларнинг амалдаги буюртмалари маҳаллий ҳокимликларнинг инжиниринг компанияларига ўтказилади. Бундан ташқари, Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Ипотека имтиёзлари кенгайди, оилалар йилига 9 млн сўмгача пул тежашлари мумкин
23 сентябрь 2022, 10:04

Ипотека имтиёзлари кенгайди, оилалар йилига 9 млн сўмгача пул тежашлари мумкин

Президент қарори билан фуқароларнинг ипотека кредитини тўлаш учун йўналтирилган солиққа тортилмайдиган даромадлари ҳажми йилига 5 баробарга — 73,6 млн сўмгача оширилди. Янги хонадонларни таъмирсиз сотиб олиш учун эса ипотека ва субсидиялар берилади.

Президент мамлакат газ экспорт қилмаётганини айтди. Статистикада эса сотувлар ўсиб бормоқда
23 сентябрь 2022, 09:44

Президент мамлакат газ экспорт қилмаётганини айтди. Статистикада эса сотувлар ўсиб бормоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.

Тошкентда Retail Days Uzbekistan халқаро анжумани бўлиб ўтади
23 сентябрь 2022, 09:00

Тошкентда Retail Days Uzbekistan халқаро анжумани бўлиб ўтади

12−13 октябрда Тошкентда Ўзбекистоннинг чакана савдо корхоналари ва истеъмол моллари ишлаб чиқарувчилар учун Retail Days Uzbekistan халқаро анжумани бўлиб ўтади.

Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй эгалари шу ерда қолдирилади — туман ҳокими
23 сентябрь 2022, 08:36

Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй эгалари шу ерда қолдирилади — туман ҳокими

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу ернинг ўзидан янги уй берилади, деди туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Бунга 3341 нафар мулкдор компенсация эвазига рози бўлган, 685 нафари эса норози, яна 160 та уй эгаси топилмаган. Ҳозирча бузишга кўп йиллик дарахтлар халақит бермоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг