Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун «Najot» мобил иловаси ишга туширилди
7 декабрь 2020, 19:26

Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун «Najot» мобил иловаси ишга туширилди

«Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси доирасида зўравонлик қурбонлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш мақсадида «Najot» мобил иловаси ишга туширилди. Илова ёрдамида жабрланганлар психолог онлайн ёрдамини олиш, қийин вазиятда шифокор ва адвокат билан маслаҳатлашиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 декабрь 2020, 19:08

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ривожланган мамлакатларнинг ёқилғи ишлаб чиқарувчилари нефтни қайта ишлаш заводларини ёпиши, Lufthansa авиакомпаниясининг 27,5 минг иш ўрнини қисқартириши, Туркманистонда биринчи синф ўқувчиларига мамлакатда ишлаб чиқарилган компьютерлар совға қилиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Пандемия даврида МСКТ текширувлари нархи ошиб кетгани бўйича изоҳ берилди
7 декабрь 2020, 18:44

Пандемия даврида МСКТ текширувлари нархи ошиб кетгани бўйича изоҳ берилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси пандемия даврида МСКТ текширувлари нархларининг асоссиз оширилганини ўрганишда «Бизнес-омбудсман» қаршилигига дуч келганини маълум қилди.

Қозоғистон тадбиркорлари Ўзбекистондан товарларни олиб киришда тенг шароитларни сўрашмоқда
7 декабрь 2020, 18:31

Қозоғистон тадбиркорлари Ўзбекистондан товарларни олиб киришда тенг шароитларни сўрашмоқда

Қозоғистон сенатори мамлакат тадбиркорлари Ўзбекистонга экспорт қилишда дуч келаётган асосий муаммоларни санаб ўтди. Унинг гапларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан кириб келаётган 96 турдаги товарга божхона қийматидан 5 фоиздан 50 фоизгача акциз солиғини қўллайди. Қозоғистонда эса ўзбек маҳсулолари учун ўхшаш акциз солиқлари мавжуд эмас.

«Монополияни тўхтатишнинг ягона йўли — автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш» — Бобир Каримов
7 декабрь 2020, 17:59

«Монополияни тўхтатишнинг ягона йўли — автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш» — Бобир Каримов

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиснинг биринчи ўринбосари Бобир Каримов кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтиришни UzAuto Motors монополиясига қарши курашишнинг ягона йўли деб атади. Шунингдек, қўмита ўз ҳисоб-китобларига шубҳа қилмасликларини таъкидлади.

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эълон қилинди
7 декабрь 2020, 17:13 1

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эълон қилинди

Президент томонидан имзоланган Миллий гвардия тўғрисидаги қонунга кўра, Миллий гвардия хизматчисининг ўз ваколатлари доирасида қўйилган қонуний талаблари барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий қилиб қўйилади. Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари хизматни ўташ вақтида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Қонун 2021 йил 20 майдан кучга киради.

Ҳиндистонда 350 дан ортиқ киши номаълум касалликка чалинди, бир киши вафот этди
7 декабрь 2020, 16:04

Ҳиндистонда 350 дан ортиқ киши номаълум касалликка чалинди, бир киши вафот этди

Ҳиндистонда бош айланиши ва ҳушидан кeтиш каби аломатлар билан номаълум касаллик авж олгани сабабли 350 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди. Бугунги кунга кeлиб улардан 180 дан ортиғи шифохонадан чиқарилди, 160 га яқини халигача даволанишни давом этмоқда.

79 ёшли аёл ва унинг набирасини ўлдирганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди
7 декабрь 2020, 15:36

79 ёшли аёл ва унинг набирасини ўлдирганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди

Тўрткўл туманида ўғриликка ушган уйда 79 ёшли аёл ва унинг набирасини пичоқлаб ўлдириб, пул ва 2 дона уяли телефон аппаратини олиб кетганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди.

Яқин икки кун ичида қор ёғиши кутилмоқда
7 декабрь 2020, 14:21

Яқин икки кун ичида қор ёғиши кутилмоқда

Яқин икки кун ичида Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларидан ташқари, Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Тун вақтларида ҳаво аёзли бўлади.

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини салбий деб баҳолади
7 декабрь 2020, 13:52

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини салбий деб баҳолади

S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «BB-» — салбий деб баҳолади. Ушбу прогноз ташқи қарзлар тез суръатларда ўсиши мумкинлигини англатади. Шундай бўлса-да, агентликнинг таъкидлашича, мамлакатнинг ташқи иқтисодий мавқеи нисбатан кучли бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади
7 декабрь 2020, 13:37

Ўзбекистон Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади

Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) — Очиқ маълумотлар рейтингида 125 позицияга юқорилади ва Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

Россияга экспорт қилинадиган қуритилган меваларга тақиқ қўйилмайди
7 декабрь 2020, 13:22

Россияга экспорт қилинадиган қуритилган меваларга тақиқ қўйилмайди

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси раҳбариятининг Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати билан олиб борган музокаралари давомида қуритилган ўрик маҳсулоти учун тақиқ қўйилмасликка келишилиб, фақатгина маҳсулот юкланган экспортер корхонага нисбатан фитосанитар чоралар кўриладиган бўлди.

Самарқандда 4 грамм героинни қарийб 600 долларга сотган икки шахс қўлга олинди
7 декабрь 2020, 12:04

Самарқандда 4 грамм героинни қарийб 600 долларга сотган икки шахс қўлга олинди

Самарқандда 4 грамм гиёҳвандлик воситасини 6 млн сўмга сотган икки шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
7 декабрь 2020, 11:50

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга кўтарилди ва жами 10 443 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз қимматлади.

Ўзбекистон Россияга коронавирусга қарши вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди
7 декабрь 2020, 11:48

Ўзбекистон Россияга коронавирусга қарши вакцинани биргаликда ишлаб чиқаришни таклиф қилди

Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Tashkent Pharma Park ҳудудида коронавирусга қарши Россия вакциналарини ишлаб чиқаришни таклиф қилди.

Сергелидаги қозонхонада 572 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
7 декабрь 2020, 11:36

Сергелидаги қозонхонада 572 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Тошкентнинг Сергели туманидаги «Саноат энегрия» қозонхонасида ноқонуний равишда оҳак ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани аниқланди. Газ таъминоти ташкилотларига етказилган зарар деярли 572 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ва Россия қўшма инвестиция фондини тузиш режалаштирилмоқда
7 декабрь 2020, 11:32

Ўзбекистон ва Россия қўшма инвестиция фондини тузиш режалаштирилмоқда

Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди қўшма Ўзбекистон-Россия инвестиция фондини яратишни таклиф қилди.

Туман ҳокимлари мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун ҳайфсан олди
5 декабрь 2020, 16:43 2

Туман ҳокимлари мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун ҳайфсан олди

4 декабрь куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг йиғилишида бешта туман — Чортоқ, Учқўрғон, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ, Урганч туман ҳокимларига мажбурий меҳнатга йўл қўйганликлари учун ҳайфсан берилди.

Кадастр агентлиги раҳбарларининг 61 фоизи аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди
5 декабрь 2020, 15:30

Кадастр агентлиги раҳбарларининг 61 фоизи аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди

Ноябрь ойида президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилган бўлиб, раҳбарларнинг 61 фоизи ундан ўта олмаган.

Ўзбекистон волонтёрлари ассоцияцияси ташкил этилди
5 декабрь 2020, 13:31

Ўзбекистон волонтёрлари ассоцияцияси ташкил этилди

4 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси» давлат рўйхатидан ўтказилди. Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этиш ташаббусларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг