Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани рад этилди
13 апрель 2020, 19:03 1

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани рад этилди

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Ижтимоий тармоқларда видеоёзув орқали бу ҳақда маълум қилган ИИБ ходими эса ишдан бўшатилди.

Коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 100 млн доллар жалб этилади
13 апрель 2020, 18:44

Коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 100 млн доллар жалб этилади

Пандемия оқибатларини юмшатишга яна 100 млн доллар жалб қилинади. Ушбу маблағларнинг катта қисми нафақа олувчи кам таъминланган, 14 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилалар сонини ошириш ҳамда бандлик марказларидан рўйхатдан ўтган ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақасини тўлашга йўналтирилади.

Тожикистондаги Ўзбекистон фуқароларининг визалари узайтирилади
13 апрель 2020, 18:14

Тожикистондаги Ўзбекистон фуқароларининг визалари узайтирилади

Тожикистонда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ҳамда рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунича узайтирилади.

Амстердамда 10 метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик акробат соғаймоқда
13 апрель 2020, 17:00 1

Амстердамда 10 метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик акробат соғаймоқда

Амстердам театридаги чиқиши пайтида ўн метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик ҳаво гимнастикачиси Кристина Воробёва соғаймоқда. Бироқ саломатлигининг тўлиқ тикланиши учун яна икки йил керак бўлади.

Ўзбекистонда нақд пул муомаласи қисқартирилади
13 апрель 2020, 16:41

Ўзбекистонда нақд пул муомаласи қисқартирилади

Ўзбекистонда коронавирус сабабли нақд пул муомаласини қисқартириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, барча турдаги корхона ва ташкилотларда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсияларнинг тўлиқ банк карталари орқали тўланиши белгиланди.

Фарғонада даволанаётган икки бемор коронавирусдан тузалди
13 апрель 2020, 16:24

Фарғонада даволанаётган икки бемор коронавирусдан тузалди

Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Мамлакатда коронавирус инфекциясидан жами 70 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Қашқадарёда ҳам икки коронавирус бемори соғайди
13 апрель 2020, 16:03

Қашқадарёда ҳам икки коронавирус бемори соғайди

Қашқадарёда икки нафар коронавирус бемори, жумладан 8 ёшли бола тўлиқ соғайди. Республика бўйича жами тузалиш ҳолатлари 68 тага етди.

Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди
13 апрель 2020, 15:00 1

Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди

10 апрельдан бошлаб хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди.

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди
13 апрель 2020, 14:11

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Туманнинг бутун ҳудуди учун «Ҳазорасп» ЭИЗ имтиёз ва преференциялари амал қилади.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда
13 апрель 2020, 13:34 1

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда

Ўзбекистонга жўнатилган пул ўтказмалари апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган. Март ойида экспорт тушумлари 10 фоизга камайган. Марказий банк изоҳига кўра, шу ва бошқа сабаблар АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси ошишига олиб келмоқда.

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этади
13 апрель 2020, 13:02

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этади

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этиши кутилмоқда. Ушбу кунларда кундузги ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.

ОПЕК ва Россия «нефть уруши»га барҳам берди
13 апрель 2020, 12:34

ОПЕК ва Россия «нефть уруши»га барҳам берди

ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда аъзо бўлмаган ОПЕК+ гуруҳи давлатлари тарихий битимга кўл қўйди. 1 майдан 30 июнгача нефть қазиб олиш кунига 9,7 млн баррелгача камайтирилади. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 5,8 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу сафар Мексика ҳам битимга қўшилди.

ИИВ ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди
13 апрель 2020, 12:26 1

ИИВ ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди

ИИВ Ёшлар иттифоқи аъзолари, ТАТУ талабалари ва кўнгилли ёшлардан ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди. Бу гуруҳ ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаб, уларга қарши муросасизлик муҳитини яратиш билан шуғулланади. Ёшлар иттифоқи ушбу лойиҳани ишлаб чиқишга мутлақо алоқаси йўқлиги, ва бу бандни лойиҳадан чиқариб ташлашни сўраган.

Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилиши мумкин
13 апрель 2020, 11:30

Самарқанд давлат тиббиёт университети ташкил этилиши мумкин

Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида тиббиёт университети ташкил этилиши мумкин. Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти ташкил этилиши кутилмоқда.

Коронавирус аниқланган беморлар сони 900 га яқинлашди
13 апрель 2020, 10:29

Коронавирус аниқланган беморлар сони 900 га яқинлашди

13 апрель соат 10:00 ҳолатига яна 31 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 896 тага етди.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 865 кишига етди
12 апрель 2020, 23:29

Ўзбекистонда коронавирус беморлари 865 кишига етди

12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда.

Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида фуқароларнинг заруриятсиз ҳаракатланиши тўхтатилади
12 апрель 2020, 22:38

Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида фуқароларнинг заруриятсиз ҳаракатланиши тўхтатилади

13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади. Истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир маротаба чиқиб, ҳаётий зарур эҳтиёжлар — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилишига рухсат берилади.

Бухоро ва Хоразмда ҳам коронавирус беморлари соғайди
12 апрель 2020, 22:00

Бухоро ва Хоразмда ҳам коронавирус беморлари соғайди

Бухорода тўрт нафар, Хоразмда эса бир нафар коронавирус аниқланган бемор соғайди. Жами тузалган сони 66 нафарга етди.

Яна 19 нафар коронавирус бемори соғайди
12 апрель 2020, 18:03

Яна 19 нафар коронавирус бемори соғайди

Ўзбекистонда яна 19 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, жами тузалганлар сони 61 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 833 тага етди
12 апрель 2020, 16:06

Коронавирус ҳолатлари 833 тага етди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 833 тага етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг