Андижонда фуқароларни калтаклаб, кейин видеода узр сўраттирган ИИБ ходимлари, ўқитувчилардан узр сўраган Ангрен шаҳар прокурори, Наманганда жаримага тортилган ҳоким ҳайдовчиси, совуқ дам олиш кунлари, газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Олий таълим вазирлиги ОТМ, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқиш 23 январдан бошланишини маълум қилди.
Францияда пайшанба куни қарийб 1,12 млн киши пенсия ёшини оширишга қарши намойишга чиқди. Расмийлар сентябрь ойидан бошлаб ҳар йили пенсия ёшини уч ойга кўтариш ниятида, 2030 йилга бориб, у 64 ёш даражасигача етади.
Асакада ички ишлар ходимлари жамоат тартибини бузганликда айблаб, фуқароларга куч ишлатди. Туман ИИБга олиб кетилган фуқаролар узр сўраб, ходимларга совуқда тартибни сақлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг калтаклангани акс этган видеони тарқатиш эса яхши иш бўлмаганини айтди.
Ўзбекистонда ҳаракат тезлиги 60 км этиб белгиланган чеклов кўчаларда тақиқловчи белгилар ва мослаштирилган тезликни аниқловчи мосламалар ўрнатилгач кучга киради. ЙҲХХ масъули ҳайдовчилардан янги тартибга ҳозирдан амал қилишни сўради.
Ангренда шаҳар прокурори 22-мактабга бориб, муассаса ҳовлиси муз ва қордан тозаланмаганидан норозилигини билдирди. Унинг ташрифидан сўнг ўқитувчилар ҳудудни тозалашга жалб қилинди. Ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлгач, ўрганиш олиб борилиб, прокурорга интизомий жазо чораси қўлланди.
Хориж фуқаролари ва чет элда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини умумтаълим мактабларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилди. Хизмат кўрсатиш бепул амалга оширилади.
Тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокимининг ҳайдовчиси бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдалангани акс этган сурат тарқалди. ЙҲХХ Trailblazer автомобили ҳайдовчисига нисбатан баённома расмийлаштирилгани ва у 900 минг сўм жарима тўлаганини маълум қилди.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Олмаотадаги шифохонага ётқизилиб, юраги операция қилинди. Унинг матбуот котиби жараён муваффақиятли якунланганини билдирди.
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечалари −8…−13 даража, кундузи −2…+3, баъзи жойларда −5 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Жиззах, Тошкент ҳамда Бухоро вилоятларида табиий газга ноқонуний уланиб олганликда гумонланаётган тадбиркорлар аниқлади. Улар жами 673,4 минг куб метр газдан руҳсатсиз фойдаланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 545,3 млн сўм зарар етган. Ҳозирда ҳолатлар тергов остида.
Тижорат банклари 20 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 340 сўм.
Яккасарой туманида Malibu, Spark ва Nexia-3 тўқнашиб кетди. ЙТҲ оқибатида икки ҳайдовчи касалхонага олиб кетилди.
18 январдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг қатор туманларига Тожикистон орқали қўшимча электр энергияси етказилмоқда. Ҳудудлар қўшни мамлакатнинг «Регар-500» подстанциясидан чиқувчи 220 кВли кучланиш билан таъминланди.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess супертурнирида классик шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен устидан сенсацион ғалабага эришди.
Тажимуратов судда унинг айбини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмагани, амалдорлар фарқли кўрсатмалар берганини маълум қилди. У намойишларгача давлат органларидан жим турмасликни сўрагани ва мустақиллик учун уринмаганини айтди. Айни вақтда, «мустақилликни орзу қилиш жиноят эмас»лигини таъкидлади.
Ўзбекистонда микро ГЭСлар қуриш учун 250 та истиқболли участка аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, улар йилига 675 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. ГЭСлар ёнида гибрид ГЭСлар қуриш режалаштирилмоқда.
Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигидан кетганидан сўнг унга дахлсизлик ҳуқуқини берувчи кенгаш депутати ва сенаторлик лавозимларини сақлаб қолмоқда. Хусусан, у Сенат ва Кенгашнинг розилигисиз жавобгарликка тортилиши, ҳибсга ёки қамоққа олиниши мумкин эмас.
Ўзбекистонда тезлик 60 км/соатгача пасайтирилган кўчалар, маҳкумларни алмашишни режалаштираётган Ўзбекистон-Қозоғистон, қирғизистонлик сиам эгизакларини операцияда ажратиб олган ўзбек шифокорлар, «ҳозир ҳеч кимга қизиқ бўлмай қолган» ковид статистикаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
ДХХ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кўп босқичли тезкор тадбир ўтказди. Жараёнда Навоий ва Самарқанд вилоятларида Тожикистондан кириб келган 5 килограммга яқин гашиш ва опий моддалари аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг