Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш учун бошқарув компаниясини жалб қилиш кўзда тутилган. У спорт мажмуаларини сақлаш, оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара хизматларини кўрсатиш ва бошқалар билан шуғулланади.
Президентнинг тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Икрам Муслимов ва Олимжон Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Улар БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилиши ёки 15 суткага қамалиши мумкин.
Сенат болага нисбатан маиший зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Қонун билан, шунингдек, маиший зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув аризасини суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамасида бериш тартиби жорий қилинмоқда.
Будапештда ўтаётган мусобақанинг 9-турида эркак шахматчиларимиз Ҳиндистон билан, қизлар жамоаси эса Сербия билан дуранг ўйнади. Тур якунлари бўйича йигитлар жамоаси 3-ўрин, қизлар эса 27-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон футзал бўйича ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Коста-Рикага қарши драматик учрашувда имкониятни бой берди. Жамоа гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Тошкент шаҳри, 10 та вилоят ва Қорақалпоғистонда ўтказилган умумий суммаси 12 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.
Президент спорт соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида енгил атлетика ва сув спорти каби йўналишларда натижаларни яхшилаш, Олимпия шаҳарчасида хоккей мажмуаси қуриш, маҳаллаларда селекция ишларини кенгайтириш кўзда тутилган.
USAID Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси доирасида Ўзбекистонга яна 6,1 млн доллар ажратди. Умумий сумма 47 млн доллардан ошди. Маблағлар бошланғич синф ўқувчиларининг кўникмаларини ошириш, 8−11-синфларда ёшларга тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмаларни ўргатиш учун сарфланади.
Қирғизистон парламенти аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ишини акс эттирувчи сурат ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ёки 7 суткагача қамоқ кўринишидаги жазо чораларини таклиф қилмоқда.
Сенаторлар алдов орқали пул ишлашга уринаётган «сохта тренерлар ва лекторлар»га қарши курашиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс маърифий фаолияти учун жаримага тортилади.
Lenovo компанияси ICTWEEK саммитда турли соҳалар учун гибрид сунъий интеллект (СИ) бўйича ўз қарашларини тақдим этди.
Сенаторлар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик тўғрисидаги маълумотлар 48 соат ичида ЙҲХХга юборилиши (ва орган 15 кун ичида жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши) керак бўлган, акс ҳолда ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилмайдиган тузатишларни маъқуллади.
Шахмат Олимпиадасининг 8-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Сербияни ютиб, 2-ўринга кўтарилди. Учрашувда натижа дуранг бўлиши, жамоа медаль олиш имкониятини йўқотиши тахмин қилинаётган пайтда Нодирбек Абдусатторов ғалабани тортиб олди. Энди улар фаворит жамоа — Ҳиндистон билан тўқнаш келади.
Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди. Бундай одамлар рўйхати юритилади. Агар бундай шахслар Ўзбекистон ҳудудида бўлса, чиқариб юборилади.
Исроил армияси Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига энг йирик ҳаво ҳужумларидан бирини амалга оширди. БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш ўтказади.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар орасида инклюзивлик таъминланмоқда. Улар орасида турли миллат вакиллари ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон, Корея Республикаси, Мўғулистон, Германия, Исроил ва Европа Иттифоқи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
BYD компаниясининг маълум қилишича, BYD Central Asia Ўзбекистондаги ягона расмий дистрибьютор бўлиб, у маҳаллий шароитларга мослаштирилган автомобилларни тўлиқ кафолат билан таклиф қилади.
Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг