Орган ходимларига тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланди
2 декабрь 2024, 15:04

Орган ходимларига тадбиркорлик билан шуғулланиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Филиппин билан икки томонлама музокараларни якунлади
2 декабрь 2024, 14:22

Ўзбекистон ЖСТ бўйича Филиппин билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон Филиппин билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Филиппин сўнгги икки ой ичида Тошкент музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бирига айланди, деди президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Урунов.

Жо Байден ўғли Ҳантерни афв этди
2 декабрь 2024, 11:47

Жо Байден ўғли Ҳантерни афв этди

АҚШ президенти Жо Байден ўғли Ҳантер Байденни «содир этган ёки содир этган бўлиши мумкин» бўлган жиноятлари учун афв этди. У солиқ тўлашдан бўйин товлаш, қалбаки солиқ декларациясини тақдим этиш, ноқонуний қурол сақлаш каби жиноятларда айбланган.

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
2 декабрь 2024, 11:16

Ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача илиши, кечаси -3 даражагача совиши мумкин.

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди
2 декабрь 2024, 10:58

Бухоро вилояти ҳокимининг яна бир ўринбосари алмашди

Ҳафиза Артикова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу вақтгача мазкур лавозимда ишлаган Феруза Ибрагимова эса бошқа ишга ўтди.

Ўзбекистонда 10 ойда 5,8 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа талон-торож қилинган
2 декабрь 2024, 10:54

Ўзбекистонда 10 ойда 5,8 млрд сўмлик иш ҳақи ва нафақа талон-торож қилинган

Бош прокуратура Ўзбекистонда ўтган 10 ой ичида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд сўми талон-торож қилинганини аниқлади. Бундан ташқари, кредит маблағларининг 2,5 трлн сўми талон-торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш бўйича низом тасдиқланди
2 декабрь 2024, 10:41

Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш бўйича низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича тартиб тасдиқланди. Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги йирик бозорларнинг тасдиқланган рўйхати келтирилган.

Ўзбекистонда 2−8 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
2 декабрь 2024, 06:59

Ўзбекистонда 2−8 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонга яқинлашиб келаётган антициклон сабаб иш кунлари ҳаво совуқ ва қуруқ бўлади. Бу мамлакат энергетикасига юклама ортишига, шунингдек, Тошкент ҳавосининг сезиларли ифлосланишига сабаб бўлиши мумкин. Шанба куни тоғларда, якшанбада эса асосий аҳоли яшовчи ҳудудларда қор ёғиши кутиляпти.

Россиялик журналист Алексей Пивоваров аккредитациясиз иш олиб боргани учун Нукусда бир муддат ушлаб турилди
1 декабрь 2024, 21:50

Россиялик журналист Алексей Пивоваров аккредитациясиз иш олиб боргани учун Нукусда бир муддат ушлаб турилди

Нукусда россиялик журналист Алексей Пивоваров суратга олиш гуруҳи билан қўлга олинди. Бунга унинг аккредитациядан ўтмасдан иш олиб боргани сабаб бўлди. Пивоваровнинг ўзи кейинроқ уларни қўйиб юборишганини ёзди: «Ҳаммаси яхши!»

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида
1 декабрь 2024, 20:25

Wizz Air вакили — Абу-Даби аэропортидаги вазият ҳақида

Wizz Air компаниясининг Тошкентдаги вакили «Газета.uz» мухбири Миролим Исажоновга Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик ўнлаб эркаклар мамлакатга кира олмаган вазият ҳақида гапириб берди. Унинг айтишича, компания бундай йўловчиларни қайтиш чиптаси билан таъминлайди.

Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга қайтди
1 декабрь 2024, 20:04

Абу-Дабига киритилмаган ўзбекистонликларнинг бир қисми Тошкентга қайтди

Абу-Дабига учиб боргач, БААга киритилмаган 10 дан ортиқ ўзбекистонлик ортга қайтиб келди. Ҳамма ўз ҳисобидан чипта сотиб олишга мажбур бўлди. «Ушлаб туришлар айнан Абу-Дабида содир бўлмоқда. Дубайга учиб келган танишларимиз ҳеч қандай муаммога дуч келмади», — деди йўловчилардан бири.

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади
1 декабрь 2024, 18:16

Хитой ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этади

Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон фуқароларига 30 кун давомида Хитой Халқ Республикасига визасиз саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи келишувни имзоладилар. Ўзгаришларнинг кучга кириши тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

1 декабрдан нималар ўзгаради?
1 декабрь 2024, 11:48

1 декабрдан нималар ўзгаради?

Ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинади, камбағал оилалар реестри шакллантирилади, авторақамлар учун тўлов қилиш осонлаштирилади, «Мажбуриятлар реестри» институти жорий этилади — 1 декабрдан нималар ўзгаради?

Биргаликда 10 йил: Mobiuz мобил оператори фаолиятининг ўн йиллигини нишонламоқда
1 декабрь 2024, 11:00

Биргаликда 10 йил: Mobiuz мобил оператори фаолиятининг ўн йиллигини нишонламоқда

Mobiuz 1 декабрь - туғилган куни муносабати билан амалдаги ва янги абонентларига ёқимли янгиликларни тақдим этмоқда.

Ўзбекистонда 14 нафар ҳоким қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлари учун ҳайфсан олди
1 декабрь 2024, 09:29

Ўзбекистонда 14 нафар ҳоким қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлари учун ҳайфсан олди

Учта вилоятнинг 12 та туман ва шаҳри ҳокими электр энергияси ва газни тежаш бўйича режаларни бузгани, улардан фойдаланиш лимитларини оширгани учун ҳайфсан олди. Энергия ресурслари талон-торож қилингани учун 2 ҳоким ва 3 ҳоким ўринбосари жазоланди. «Ўзбеккўмир» раҳбари ўринбосари ҳам жазо олди.

Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади, улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда
1 декабрь 2024, 09:13

Ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Дабига киритилмади, улар ҳуқуқлари бузилганини даъво қилмоқда

Wizz Air авиакомпанияси билан Абу-Дабига учган ўнлаб Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилиб, сўроқ қилинди. Улар «Газета.uz»га бунинг сабаби айтилмагани, босим ўтказилгани, узоқ вақт овқатсиз қолганини билдирди. Уларнинг кўпи қайтиш чипталарини ўзлари сотиб олган.

Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерациясига президент бўлди
30 ноябрь 2024, 23:42

Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерациясига президент бўлди

2008 йилдан 2022 йилгача Халқаро қиличбозлик федерациясига президентлик қилган Алишер Усмонов яна бу лавозимга сайланди. FIE президентлиги учун курашда унга швециялик Отто Дракенберг рақиблик қилди. Усмонов 2022 йилда санкциялар остида қолгач, бу лавозимдан кетишга қарор қилганди.

Сурияда исёнчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанглар кечмоқда. Асосий маълумотлар
30 ноябрь 2024, 23:23

Сурияда исёнчилар ва ҳукумат қўшинлари ўртасида жанглар кечмоқда. Асосий маълумотлар

Сурияда қўзғолончилар Идлибда 25 та қишлоқ ва ҳарбий аэропортни эгаллаб олди. Шунингдек, ҳукумат қўшинлари Ҳалабни деярли қаршиликсиз тарк этгани маълум қилинди. Ҳужум бошланганидан бери камида 277 киши ҳалок бўлди. «Газета.uz» вазият бўйича Meduza тайёрлаган материалнинг таржимасини ҳавола этади.

Кипр Алишер Усмоновнинг синглисига берилган «олтин» паспортни бекор қилди
30 ноябрь 2024, 22:13

Кипр Алишер Усмоновнинг синглисига берилган «олтин» паспортни бекор қилди

Кипр ҳукумати 77 нафар чет эл фуқаросига берилган «олтин» паспортни бекор қилишга қарор қилди. Ушбу рўйхатда Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор. Ҳукумат комиссияси суриштируви давомида улар томонидан қоидабузарликлар аниқлангани айтилди.

Грузиядаги намойишлар чоғида икки кунда 150 дан ортиқ киши қўлга олинди
30 ноябрь 2024, 19:48

Грузиядаги намойишлар чоғида икки кунда 150 дан ортиқ киши қўлга олинди

Тбилисида Европа интеграцияси бўйича музоракаларнинг бекор қилинишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Икки кунда 150 дан ортиқ киши қўлга олинди, 10 нафар полициячи жароҳатланди. Президент полиция ҳаракатларини «Россия услубидаги қатағонлар» билан таққослади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг