«Кино ва бирдамлик». Пойтахтда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма очилди
23 сентябрь 2024, 21:32

«Кино ва бирдамлик». Пойтахтда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма очилди

«Илҳом» театрида Тошкент халқаро кинофестивалига (1968−1988) бағишланган Destination: Tashkent кўргазмаси очилди. Кўргазма ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис, актёр Раж Капур ва бошқа таниқли шахсларни учратиш мумкин бўлган архив материаллари, кинохроника ва фотосуратларни ўз ичига олади.

Трамп ноябрь сайловларида ютқазса, кейингиларида қатнашмаслигини айтди
23 сентябрь 2024, 20:40

Трамп ноябрь сайловларида ютқазса, кейингиларида қатнашмаслигини айтди

АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловларда ютқазса, 2028 йилгисида қатнашмаслигини айтди.

Президент ҳокимларга йил якунигача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни топширди
23 сентябрь 2024, 20:16

Президент ҳокимларга йил якунигача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев аксарият вилоятларда туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини тайёрлаш ишлари ортда қолаётганини танқид қилди ва вилоят ҳокимларига йил охиригача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни буюрди.

Уй-жой сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади — президент
23 сентябрь 2024, 19:34

Уй-жой сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади — президент

Президент уй-жой сотиб олишнинг янги механизми — эскроу ҳисоби жорий этилишини маълум қилди. Банклар уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда уни эгасига етказиб беришни кафолатлаб, қурувчи ва харидор ўртасида кафил бўлиб хизмат қилади. Янги тизим бир йил ичида синовдан ўтказилади.

Президент қурилишда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни буюрди
23 сентябрь 2024, 19:08

Президент қурилишда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни буюрди

Йил бошидан буён қурилиши рўйхатдан ўтказилмай бошланган объектлар сони 2200 тага етди, шу боис пала-партиш қурилиш кўпайди, деди президент. Қурилиш инспекциясининг бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби пайдо бўлади, қурилаётган объектлар олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади.

«APEX INSURANCE» АЖ футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 нинг расмий ҳамкори бўлди
23 сентябрь 2024, 19:00

«APEX INSURANCE» АЖ футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 нинг расмий ҳамкори бўлди

APEX INSURANCE Андижон, Бухоро ва Тошкентда ўтаётган FIFA Uzbekistan 2024 футзал бўйича ўнинчи жаҳон чемпионати билан расмий ҳамкорликни эълон қилади.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди
23 сентябрь 2024, 18:35

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди

Тошкентда февраль ойида ҳибсга олинган «Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди. Унда 21 киши (жумладан, икки автобус саройи ва «Тошавтотаъмирхизмат» раҳбарлари) судланмоқда. Уларнинг аксарияти ҳали айблов хулосаси олмагани сабаб суд иши бир ҳафтага кечиктирилди.

Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади
23 сентябрь 2024, 18:05

Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади

Ўзбекистонда 2025 йилгача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади. Президент қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолмаслик учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.

«Президент қарори нотўғри талқин қилинган». Сирдарёда тадбиркорлар қуёш панели ўрнатмагани учун электрдан узилди
23 сентябрь 2024, 17:14

«Президент қарори нотўғри талқин қилинган». Сирдарёда тадбиркорлар қуёш панели ўрнатмагани учун электрдан узилди

Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди ва ҲЭТК томонидан асоссиз равишда, қуёш панели ўрнатмагани учун тармоқдан узиб қўйилганини қайд этди. Сирдарё ҲЭТК ҳолатга муносабат билдириб, масъуллар президент қарорини нотўғри талқин қилганини маълум қилди.

Chery бренди бир нечта халқаро автомобиль мукофотларига сазовор бўлди
23 сентябрь 2024, 17:00

Chery бренди бир нечта халқаро автомобиль мукофотларига сазовор бўлди

Chery кўплаб нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлди, ушбу мукофотлар Chery компаниясининг юқори рақобатбардошлигини таъкидлайди ва бренднинг глобал бозордаги таъсири ва кучини кўрсатади.

Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди
23 сентябрь 2024, 16:36

Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди

Собиқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Агентликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Маҳаллабай агентлиги фаолияти тугатилди
23 сентябрь 2024, 16:30

Маҳаллабай агентлиги фаолияти тугатилди

Салкам 3 йил фаолият юритган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди. Унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланди
23 сентябрь 2024, 16:17

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қилган Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

Украинанинг «ғалаба режаси» тўртта банддан иборат — Times
23 сентябрь 2024, 15:40

Украинанинг «ғалаба режаси» тўртта банддан иборат — Times

Украинанинг Россия билан урушдаги «ғалаба режаси» 4 банддан иборат бўлиб, НАТО мудофаа пактига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари, ҳарбий ва молиявий ёрдам сўровларини ўз ичига олади.

«Ўзсувтаъминот» Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этди
23 сентябрь 2024, 15:26

«Ўзсувтаъминот» Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этди

«Ўзсувтаъминот» АЖ Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда 12 нафар ўқувчининг заҳарланишига сув истеъмоли сабаб бўлганини рад этди. Сувдан олинган намуналарда унинг белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланган. Қўшимча текширув олиб борилмоқда.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
23 сентябрь 2024, 15:09

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент вилояти Чирчиқ дарёсида ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди.

Йўл ҳаракати қоидаларини қайта-қайта бузган ҳайдовчилар билан «маҳалла еттилиги» ишламоқда — ЙҲХХ бошлиғи
23 сентябрь 2024, 15:02

Йўл ҳаракати қоидаларини қайта-қайта бузган ҳайдовчилар билан «маҳалла еттилиги» ишламоқда — ЙҲХХ бошлиғи

ЙҲХХ «маҳалла еттилиги» билан биргаликда йўл ҳаракати қоидаларини беш ва ундан ортиқ марта қўпол равишда бузган ҳайдовчилар билан манзилли ишламоқда. Бу ҳақда Сенатда ЙҲХХ раҳбари Шерзод Ибрагимов гапирди.

Tashkent Medical Park: Простатит белгиларини эътиборсиз қолдирмаслик керак
23 сентябрь 2024, 15:00

Tashkent Medical Park: Простатит белгиларини эътиборсиз қолдирмаслик керак

Tashkent Medical Park клиникаси простатит ва бошқа урологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича тўлиқ хизматлар спектрини таклиф этади.

«Машинам мурда ташувчи эмас». Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди
23 сентябрь 2024, 13:03

«Машинам мурда ташувчи эмас». Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида Gentra катта тезликда 19 ёшли қизни уриб кетди. Марҳуманинг отаси ва гувоҳларга кўра, ҳайдовчи унинг машинаси «мурда ташувчи эмаслигини» айтиб, қизни шифохонага элтишдан бош тортган. Қизнинг яқинларидан бири бундай ЙТҲларда автомобилларни мусодара қилишни таклиф этди.

Ўзбекистонлик қурувчилар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда
23 сентябрь 2024, 12:45

Ўзбекистонлик қурувчилар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда

Хорватия қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилинмоқда. Ойлик маош 1000 евродан бошланади. Номзодлар 18−50 ёш оралиғида ва камида 1 йиллик иш тажрибасига бўлиши лозим.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг