Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди
8 октябр 2020, 13:47

Қирғизистон чегаралараро тўловларни тўхтатиб қўйди

Қирғизистонда маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида чегаралараро тўлов тизимлари, шу жумладан SWIFT тизими фаолияти тўхтатиб қўйилди. Аввалроқ банкларга фаолиятини тўхтатиб туриш, 8 октябрдан бошлаб эса соат 15:00 гача ишлаш тавсия қилинган.

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас» — ССВ
8 октябр 2020, 13:02

«Вазирлик коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмас» — ССВ

ССВ коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилди. Коронавирусга гумон қилинган, лекин инфекция тасдиқланмаган ва пневманияга чалинган беморлар статистикада ҳисобга олинмайди. Аввалроқ Аксилкоррупция агентлиги расмий статистикадан 8 баравар юқори бўлган муқобилини келтирган, бироқ кейинроқ ўз баёнотини рад қилган эди.

Чилонзор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди
8 октябр 2020, 11:39

Чилонзор туманида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомобилнинг дарахтга бориб урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди.

Кун давомида 345 кишида коронавирус аниқланди
7 октябр 2020, 23:50

Кун давомида 345 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 345 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, умумий кўрсаткич 59788 тага етди.

«Суперконтракт» миқдорлари тасдиқланди
7 октябр 2020, 20:39

«Суперконтракт» миқдорлари тасдиқланди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди
7 октябр 2020, 19:58

Uzbekistan Airways қўл юклари ташувига чеклов ўрнатди

Uzbekistan Airways рейсларида қўл юклари ташувига чекловлар жорий этилди. Мазкур қарор ижтимоий масофани сақлаш ва ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Гулистондаги портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди
7 октябр 2020, 19:37

Гулистондаги портлаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Бош прокуратура Гулистондаги COVID-19 марказида газ баллони портлаши бўйича жиноий иш қўзғади. Терговни Сирдарё ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб боради.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид билдирдилар
7 октябр 2020, 18:55

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид билдирдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.

АҚШ меҳнат визалари беришни мураккаблаштирди
7 октябр 2020, 18:44

АҚШ меҳнат визалари беришни мураккаблаштирди

АҚШ юқори малакали ишчилар учун H-1B меҳнат визаларини беришни мураккаблаштирди. Хорижлик ишчиларни иш билан таъминлаш учун «махсус касблар» сони камайтирилади.

Аксилкоррупция агентлиги раҳбари Самарқандда муқобил COVID-19 статистикасини эълон қилди
7 октябр 2020, 17:36

Аксилкоррупция агентлиги раҳбари Самарқандда муқобил COVID-19 статистикасини эълон қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилоятида 143 нафар корнавирус бемори мавжудлигини эълон қилган бўлса, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, ҳақиқий рақамлар 1155 нафарни ташкил этмоқда. Агентлик раҳбари Акмал Бурхонов бундай вазият барча ҳудудларда кузатилаётганини маълум қилди.

Кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи маълум бўлди
7 октябр 2020, 17:18

Кимё бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи маълум бўлди

Кимё бўйича Нобель мукофоти геномларни таҳрирлаш услубини яратгани учун Женнифер Дудна ва Эмануэль Шарпеньтьега берилди.

Олтинкўл тумани ҳокими вафот этди
7 октябр 2020, 16:35

Олтинкўл тумани ҳокими вафот этди

Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этди. Daryo нашрининг манбасига кўра, ҳоким пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан оламдан ўтган.

Nvidia видеоқўнғироқлар сифатини оширадиган Maxine технологиясини тақдим этди
7 октябр 2020, 15:59

Nvidia видеоқўнғироқлар сифатини оширадиган Maxine технологиясини тақдим этди

Nvidia компанияси нейротармоқлар ёрдамида ишлайдиган Maxine хизматини ишга туширди. У видеоқўнғироқларнинг сифатини оширади, ортиқча шовқинни бартараф этади ва жонли тарзда таржима қилади.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари коронавирусдан вафот этди
7 октябр 2020, 15:57

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов коронавирусдан сўнг вафот этди. У 2017 йилдан буён Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Уйбоши ва кўчабошиларга товон пули тўлаш таклиф этилмоқда
7 октябр 2020, 14:49

Уйбоши ва кўчабошиларга товон пули тўлаш таклиф этилмоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маҳалла фаолиятида фаол қатнашаётган уйбоши ва кўчабошиларни моддий рағбатлантиришни таклиф қилмоқда. Уларга БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб берилиши мумкин.

Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари 17:00 да эълон қилинади
7 октябр 2020, 14:19

Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари 17:00 да эълон қилинади

Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари тегишли ОТМлар расмий веб-сайтларида 7 октябрь соат 17:00 да эълон қилинади.

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори уй қамоғига ўтказилди
7 октябр 2020, 14:06

Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори уй қамоғига ўтказилди

8 сентябрь куни ҳибсга олинган Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева уй қамоғига ўтказилди. Аввалроқ Саида Мирзиёева жазо чорасини ўзгартиришни сўраган эди. Худди шундай сўров Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам билдирилди — бироқ бош шифокор қамоқдан чиқарилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг.

COVID-19 беморлари даволанаётган мажмуада кислородли баллон портлади
7 октябр 2020, 10:58

COVID-19 беморлари даволанаётган мажмуада кислородли баллон портлади

Коронавирус билан касалланган беморлар даволанадиган Гулистондаги «Алпомиш» спорт мажмуасида кислородли баллон портлади. Бино қисман зарар кўрган. Бир киши жароҳатланган.

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи 0,4%дан 0,8% гача ўсиши кутилмоқда — Жаҳон банки
7 октябр 2020, 09:54

2020 йилда Ўзбекистон ЯИМи 0,4%дан 0,8% гача ўсиши кутилмоқда — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг янгиланган прогнозларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръатлари 0,4%дан 0,8%гача бўлиши кутилмоқда. Олтин ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш коронавирус пандемияси юзага келтирган инқироз даврида саноат ва хизматлар соҳасидаги кескин пасайишни бартараф этишга ёрдам берган.

Кун давомида 365 кишида коронавирус аниқланди
6 октябр 2020, 23:51

Кун давомида 365 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Кунлик ўсиш кўрсаткичи 365 тага тушди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг