Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаеванинг сўзларига кўра, коронавирус аҳоли орасида тарқалиши сабабли қаттиқ карантин чекловларини ўрнатиш чоралари асосий ғоясини йўқотган. Вирусолог Дилдора Секлер эса ҳозир беморларни тиббий тартиблаш муҳим эканини таъкидламоқда.
Соха мутахассисларидан иборат 30 кишилик комиссия текширувидан сўнг «Сардоба» сув омбори тўғонининг ўпирилиш сабаблари аниқланди. Лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларида қатнашган 9 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, қамоққа олинган. Ҳозирда қурилишга сарфланган маблағларнинг асослилиги ўрганилмоқда. Дастлабки тергов муддати 5 ойга узайтирилди.
Ваколатлари қисқараётган Мажбурий ижро бюроси, «Очиқ осмон» режими жорий этилаётган аэропортлар, низоларни судгача ҳал этиш бўйича апелляция кенгашлари, айрим транспорт воситалари учун утилизация йиғими, давлат тилида мажбурий маркировкалаш ва бошқалар — 1 августдан нималар ўзгаради?
Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси этиб сайланди.
27−29 июль кунлари Республиканинг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳаво ҳарорати 35−38 даражага етиши, айрим жойларда эса 40 даражага кўтарилиши мумкин.
Ўзбекистонда биринчи Volkswagen дилерлик маркази очилди ва Caddy енгил тижорат транспорти модели сотила бошланди. Конфигурацияга қараб, автомобилнинг нархи 172 млн сўмдан 222 миллион сўмгачани ташкил қилади.
Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 286,5 минг кишига ўсган. Мамлакатда бу вақт оралиғида 365,2 минг нафар чақалоқ туғилган, 74,6 минг киши эса вафот этган.
АҚШ миллий валютасини расмий курси деярли 3 сўмга арзонлаб, жами 10 207 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.
Коронавирус беморлари сони 289 нафарга ортиб, жами 20820 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Бухоро, Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар элон қилингани учун Қорақалпоғистондаги учта ОАВ Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган.
Ижтимоий тармоқларда Олмазор тумани ички ишлар органлари ходимларининг мажлисидан ёзиб олинган аудиоёзув ички ишлар мулозимига тегишлилиги тасдиқланди. Унда, ИИО ходими фуқароларга нисбатан маъмурий баённома кам тузилаётганини қайд этиб, буни бартараф этиш учун ҳар бир профилактика инспектори турли моддалар бўйича 5 тадан маъмурий баённома тузиши бўйича топшириқ берган.
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, Ўзбекистонда карантин чоралари 15 августга қадар узайтирилди. Қурбон ҳайити куни ва дам олиш кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади, аҳолининг «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига риоя қилиши тавсия этилди.
Uzbekistan Airways 26 июль куни Тошкент — Истанбул — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча чартер рейсини амалга оширади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.
62 ёшида Чилонзор Санитария-эпидемиология фаровонлиги марказининг бактериологик лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова вафот этди, унинг коронавирус юқтирганлиги аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳолат ҳақида хабар бермади. Марҳуманинг опаси, 40 йилини тиббиётга бағишлаган Марҳабо Аҳмедова бошқа тиббиёт ходимлари сингари тан олинишга лойиқ, деб ҳисоблайди.
Zira.uz сизга зефир, кейк-попслар, «Птичье молоко», «Башорат қилувчи печенье» ва яна бошқа ноодатий десертлар рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда кун давомида 492 та коронавирус ҳолати расман тасдиқланди. Умумий кўрсаткич 19360 тага етди. 40 нафар бемор ўта оғир аҳволда.
Президент фармони билан 1 январдан вилоятлардаги судлар негизида умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади, маъмурий судларни кўриб чиқиш ваколати эса жиноят ишлари бўйича судларга берилади. Суд тизимига дастлабки эшитув институти ва «бир суд — бир инстанция» тамойилини жорий этилади, шунингдек, прокурорларнинг суд ишларини кўриб чиқишдаги иштироки тартиблари қайта кўриб чиқилади.
Мўйноқда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига ихтисослашган «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» МЧЖ ташкил этилиб, қисқа вақтда минг нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди.
Сардобада 18 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз Captiva автомобилини ҳайдаш вақтида бошқарувни йўқотди ва машина ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг