Ишлаб чиқарилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергияси орасида номутаносиблик вужудга келгани сабабли республика бўйича 1,5−2 млн кВт•соат ёки кунлик 0,8−1 фоиз миқдорида чекловлар киритилиши маълум қилинди. Тожикистондан электр энергияси импорти тўхтаган, Туркманистон билан эса янги шартнома имзоланди.
Жиззах вилоятида кун давомида иккита ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Улардан бирида Lacetti 5 ёшли қизчани уриб юборди. Иккинчисида эса 18 ёшли йигит юриб кетаётган юк машинаси зинасидан ўзини ташлаб, асфальтга боши билан йиқилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити байрамини 31 июль, жума куни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда байрамнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтиши учун зарур чоралар кўриш топширилган.
Коронавирусдан даволанаётган Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Тошкентдаги шифохонадан видеоёзув эълон қилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ўлими тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.
Жиззах вилояти халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Traller русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилди. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Январь-июнь ойлари давомида 14−17 ёшли ўсмир қизлар орасида 84 та туғруқлар қайд этилгани маълум бўлди.
Коронавирус беморлари сони 193 нафарга ортиб, жами 19179 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида аниқланди.
Тошкентда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган 73 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Биринчи ярим йилликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 14 мингдан ортиқ иқтисодий иш кўриб чиқилди ва улар фойдасига 824,7 млрд сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Кундузги ҳарорат 37−40 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Жанубда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.
Лицензияга эга бўлган нодавлат таълим ташкилотларига 1 январга қадар бир қатор қулайликлар яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Марказий банк Ўзбекистон расмий захира активлари ҳажми 32,3 млрд АҚШ доллари ташкил этишини маълум қилди. Олтин-валюта захираси 2020 йил бошидан деярли 11 фоизга ўсган ва тахминан 20 ой давомида импортни молиялаштиришга етади.
Гулистон шаҳрида Нексия ва HOWO юк автомашинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Нексия ҳайдовчиси вафот этди ва унинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари COVID-19 пандемияси оқибатлари ва охирги пайтда туманда қилинаётган ҳаракатлар ҳақида маълумотлар бериш, аҳолини ҳамжиҳатликка чақириш мақсадида эфир орқали ҳалққа юзланишди. Айрим ҳокимлар COVID-19 оқибатлари учун халқдан узр сўрашди.
Ўзбекистонда илк бор «Банклар фаоллик индекси» эълон қилинди. Унга кўра, май ойи учун «Капиталбанк» мамлакатда фаолият юритувчи энг фаол банк деб эътироф этилди. Индекснинг сўнгги ўринларини «Тенге банк», «ЎзКДБ» ва «Пойтахт банк» банклари эгаллади.
Ўзбекистонда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.
Давлат хизматлари агентлиги 2020 йилнинг якунига қадар «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) ягона электрон архиви» ахборот тизимини блокчейн технологиясига ўтказади. Бу тизим ахборот хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаши ҳамда фирибгарликлар олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.
Коронавирус беморлари сони 118 нафарга ортиб, жами 18986 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда 23 июль куни 489 та коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич 18868 тага етди. Коронавирусдан вафот этганлар сони, ССВ статистикасига кўра, 102 (+4) нафарни ташкил этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг