13 июль Қозоғистонда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Сўнгги кунларда мамлакатда вафот этганлар сони бўйича рекордлар қайд этилмоқда.
Президент жойларда «яшил», «сариқ» ва «қизил» ҳудуд тамойили тўлиқ ишламаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, аҳоли орасида карантин чораларига енгил қараш, жумладан, ниқобларни нотўғри тақиш, қўл бериб кўришиш ва оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари учрамоқда. «Бундай хатарли офатга асло бепарво қараб бўлмайди», — деди давлат раҳбари халққа мурожаат қилар экан.
Россия-Қозоғистон чегараси яқинида уйларига автомобилларда қайтмоқчи бўлган 2000 нафар ўзбекистонлик йиғилди. Ўзбекистон ТИВ карантин чоралари кучайтирилган Қозоғистон орқали келиш фуқаролар саломатлиги учун хавф туғдиришини маълум қилди.
Ўзбекистон биринчи маротаба «Рақобатбардош саноат унумдорлиги» индексига киритилиб, 152 та мамлакат орасида 92-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 5-ўринни эгаллади. Энг юқори ўринларни Германия, Хитой ва Жанубий Корея давлатлари банд этди.
Президент мамлакатда рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 1 октябрдан бошлаб беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд бўлган бозорларда давлат корхоналарини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 144 тага ошиб, 10982 тага етди. Уларнинг катта қисми — 113 таси Тошкентда аниқланди.
Профессор Хабибулла Оқилов коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари ва бор-йўғи оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари керак холос.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов «Газета.uz»га берган интервьюсида уйда даволанаётган асоратларсиз COVID-19 беморларининг кузатуви қандай ташкил этилиши, уларни қачон касалхонага ётқизиш кераклиги ва улар билан яшайдиган қариндошлари нима қилиши лозимлиги ҳақида гапирди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (эркак киги) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 42 нафарга етди.
Мамлакатнинг барча ҳудудлари «қизил» зонага ўтказилади. Стикерли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, аммо масала ҳали кўриб чиқилади.
Республика махсус комиссияси 6 — 19 июль кунларига белгиланган чартер рейслар жадвалига ўзгартишлар киритди. Жумладан, Москва, Санкт-Петербург ва Дубайга айрим чартер рейслар бекор қилинди.
Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.
Коронавирус беморлари орасида ўлим сонининг ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилганлик сабаб бўлмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазири. Алишер Шодмонов аломатларсиз беморларни уйда даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг иккинчи тўлқинига қанчалик тайёр эканлиги тўғрисидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин мажмуасида сақланаётган шахслар уй карантинига ҳамда ОТМ ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказилади. Олий таълим вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқади.
Саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятиини давом эттириш учун шартлар белгиланди. Уларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олинади.
10 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилади. Республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади. Парклар, буюм бозорлари, спорт заллари, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади. Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади.
Андижон вилояти раҳбарларига иш натижаларига қараб «масъулиятсиз раҳбар» ва «масъулиятли раҳбар» сўзлари ёзилган нишонлар берилди. Бу иш Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан амалга оширилди.
Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг коронавирусга топширган тест натижалари ижобий чиқди. У уйдан туриб ўз иш фаолиятини давом эттиради.
Коронавирус беморлари сони 168 нафарга ортиб, жами 10838 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида ва 7 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Шундан 38 нафари аҳоли орасида.
Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (аёл) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 41 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг