Жаҳон банки иштирокида COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун, банк томонидан 95 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиб, бу маблағларга соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш кўзда тутилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредитлари беришни, шу билан бирга, кредитнинг ўзини нақд ва хорижий валютада берилишини таклиф қилди.
Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда, дея хабар беради ТИВ. Мазкур вазият тўғрисидаги маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилди. ТИВ Россияда бўлиб турган фуқаролардан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўради.
Коронавирус ҳолатлари 92 тага кўпайиб, жами 8996 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 53 нафари аҳоли орасида қайд этилди. Кун давомида мамлакатда 215 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Бухоро вилоятининг Пешкў туманида Cobalt автомобили ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида уч киши воқеа жойида вафот этган.
Сардор Абдуллаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Microsoft компанияси LinkedIn Learning, Microsoft Learn ва GitHub Learning Lab платформаларининг ўқув материалларини бепул тақдим этди. Ушбу лойиҳа билан 2020 йил охиригача 25 млн кишига янги касбни ўзлаштиришда ёрдам бериш режалаштирилган. Ўқув курслари 2021 йил март ойининг охиригача бепул бўлади.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев коронавирусдан тузалди. Унинг коронавирус инфекциясига топширган тести манфий натижа бергани ҳақида маълум қилинди.
Қозоғистонда COVID-19 ҳолатлари кўпайиши сабабли 5 июлдан бошлаб карантин икки ҳафтага кучайтирилади. Оммавий тадбирлар ўтказиш ва ёпиқ бозорлар, гўзаллик салонлари, болалар боғчалари ва бошқа объектлар иш фаолияти тақиқланади.
«Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК негизида Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тузилди. Марказнинг асосий вазифаларидан бири давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этишдан иборат.
Иккинчи чорак якунларига кўра Ўзбекистонда ишсизлик кўрсаткичи 15 фоизгача ўсди. Бунга карантин чекловлари сабаб бўлди.
Telegram мессенжерининг desktop бета-версиясида энди учтагача аккаунт қўшиш мумкин. Аввал бу функция фақат смартфонларда мавжуд эди.
Ҳукумат қарори билан Сардор Раджабов Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у марказнинг бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси айрим корхоналардан, шу қаторда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзавторсветмет"лардан эксклюзив ҳуқуқлари ва преференцияларидан маҳрум қилишни таклиф этди.
2 июль куни Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.
Ўзбекистон 2027 йилги Осиё кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш учун ОФКга таклиф юборди. Мусобақанинг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилинади.
Ҳиндистон элчиси Сантош Жа Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади.
Коронавирус беморлари сони 123 нафарга ортиб, жами 8904 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Тошкент шаҳрида, Наманган ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шундан 9 нафари аҳоли орасида аниқланди.
1 июль куни Ўзбекистонда 278 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Шундан 50 таси халқ орасида, 10 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Қашқадарёда коронавирус инфекциясини юқтириб олган 64 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан оламдан ўтганлар сони 27 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг