Сардоба сув омбори яқинларида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Дарахт, том ва баландликларга чиқиб олган 20 дан ортиқ киши қутқарилди. Жабрланганлар учун чодирли лагер қурилмоқда.
2010 йилда Ислом Каримов фармони билан тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади. Биринчи бўлиб Қўқонда хусусий нотариус томонидан пенсия олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.
Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатди. У ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида аҳоли пунктларида сув тошди, уларнинг аҳолиси эвакуация қилинди.
Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қилувчи 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Сув тошқинларидан 56 киши жароҳатланган. Сув омбори деворининг қўпорилган жойида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Таксиларга ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ. Улар ҳозирча фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари мумкин холос.
Бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага кўпайиб, 2086 тага етди.
Зоминда озиқ-овқат дўконига чиққан опа-укани сел оқизиб кетди. Ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарликлар бўйича баённомаларни электрон тарзда расмийлаштириши тартиби жорий этилади. Бунинг учун улар планшетлар билан таъминланади.
10 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёл 1 май куни пойтахтдаги 3-сон туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирди.
Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари, шу жумладан бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади. Шаҳарларда 2 ва ундан кўп хонали квартиралар учун дастлабки бадалнинг 10 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.
Uzcard онлайн-омонатлар бўйича банклардан 0.25 фоиз миқдорида тўлов олишни бошлади. Ушбу хизматни оммалаштириш мақсадида 2018 йил сентябрь ойидан тўлов олиш тўхтатилган эди, лекин баъзилар ушбу имтиёздан солиқ тўлашни четлаб ўтиш мақсадида фойдаланишмоқда, дея таъкидлади Uzcard раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан сув чиқишидан азият чеккан Оқолтин тумани аҳолиси билан учрашувда шароит яхши бўлмагунча ўзи ва бошқа раҳбарларнинг ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди. Давлат раҳбари қурилишлар бошланиши, шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.
Аи-80 бензини нархининг эркинлаштирилиши, шифохоналарда очилаётган табобат хоналари, болалар боғчаси тўловининг янги миқдорлари, Бўстонлиқда дачалар учун янги солиқ ва бошқалар — 1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳолининг бир қисми Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди. Улар шаҳардаги коллеж ва университет ётоқхоналарига жойлаштирилди. Тадбиркорлар ҳамда Гулистон туман ҳокимлиги томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилган. Ҳозирда сув омборидан сув чиқиш тўхтаган.
ТДЮУда ташкил этиладиган Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетининг асосий вазифалари, ҳуқуқий тадқиқот марказларининг юридик соҳада кадрлар тайёрлашдаги муҳим ўрни — юридик фанлар доктори Дилдора Умарханова «Газета.uz» учун ушбу масалаларга аниқлик киритди.
Синоптиклар май ойидаги об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Ойнинг биринчи ҳафтасида республика бўйича момақалдироқли ёмғир кутилмоқда. Сўнгра ёғингарчиликлар тўхтаб, ҳаво исишни бошлайди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га хабар беришича, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм қилиб белгиланди. Дизель нархи 1 майдан бошлаб 500 сўмга арзонлади.
Сирдарёда тошқин ҳудудидаги аҳоли Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилмоқда. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай канали орқали Арнасой кўлига йўналтирилган.
Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 29 нафарга кўпайиб, жами 2075 кишига етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг