Яқин кунларда ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2160 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 830 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда. Лабораторияларда 325 мингта тест синовлари ўтказилди.
Тошкент ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари 4 майдан фуқароларни қабул қилишни бошлайди.
Никита Макаренко сув тошқинидан азият чеккан сирдарёликлар ва офат ҳудудида фаолият олиб бораётган турли идоралар ходимлари билан суҳбатлашди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2149 тага етди. Кун давомида 31 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди.
1 май куни тўғон ўпирилиши рўй берган Сардоба сув омбори яқинидаги ҳудуддан «Газета.uz» фоторепортажи.
Наманганда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 туфайли вафот этганлар сони 10 нафарга етди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2136 тага етди.
2 апрель куни Ўзбекистонда жами 27 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. 59 киши соғайиб, тузалганлар сони 1271 нафарга етди.
Сирдарё вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонини тиклаш жараёнини кўздан кечириб, дамбани мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди.
Сардоба сув омбори яқинларида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Дарахт, том ва баландликларга чиқиб олган 20 дан ортиқ киши қутқарилди. Жабрланганлар учун чодирли лагер қурилмоқда.
2010 йилда Ислом Каримов фармони билан тақиқланган хусусий нотариуслар яна иш бошлади. Биринчи бўлиб Қўқонда хусусий нотариус томонидан пенсия олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.
Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатди. У ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаарал туманида аҳоли пунктларида сув тошди, уларнинг аҳолиси эвакуация қилинди.
Сардоба сув омбори ҳудуди атрофида истиқомат қилувчи 70 минг аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Сув тошқинларидан 56 киши жароҳатланган. Сув омбори деворининг қўпорилган жойида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Таксиларга ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ. Улар ҳозирча фақат етказиб бериш хизмати билан шуғулланишлари мумкин холос.
Бир кунда Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 47 тага кўпайиб, 2086 тага етди.
Зоминда озиқ-овқат дўконига чиққан опа-укани сел оқизиб кетди. Ҳар иккиси ҳам ҳаётдан кўз юмди.
Йўл-патруль хизмати инспекторлари қоидабузарликлар бўйича баённомаларни электрон тарзда расмийлаштириши тартиби жорий этилади. Бунинг учун улар планшетлар билан таъминланади.
10 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган ҳомиладор аёл 1 май куни пойтахтдаги 3-сон туғруқ комплексида фарзандини дунёга келтирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг